Андижонда 100нафар“Қандли диабет”касаллигига чалинган болажонлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди

100 нафар “Қандли диабет” касаллигига чалинган болажонлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
14 ноябрь - Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни, бу кунда “ Сахар” касаллигини олдини олиш учун тадбирлар бутун дунё бўйлаб ўтказилади.
1922 йилда инсулиннинг кашф этилишига туртки бўлган илмий изланиши учун Фредерик Бантинг шарафига унинг туғилган куни -14 ноябрда Бутунжаҳон диабетга қарши кураш куни нишонланади.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали ходимлари томонидан Андижонда яшовчи 100 нафар касалликка чалинган болажонлар иштирокида маданий тадбир ўтказилди, тантаналар саройида тиббиёт ходимлари, болажонлар томонидан бадиий чиқишлар қилинди, жонкуяр шифокорларга ва болажонларга эсдалик совғалари топширилди.
@andijonvssb

Пікірлер

    Келесі