Андижон тумани Храбек қишлоғи Чилонмозор-Шарқ юлдузи ҳудудида 3-оилавий поликлиникаси барпо этилди

Андижон туманининг Храбек қишлоғи Чилонмозорда - "Шарқ юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 - оилавий поликлиникаси янги барпо этилди.
Бино 1974 йил қурилган бўлиб, "Колхоз идораси" эди, 1976 йилдан амбулатория бўлиб очилган.
Ҳозирда 24625 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи 3 оилавий поликлиникасида жами 90 нафар
ходим фаолият кўрсатади: 9 нафар оила шифокори, хирург, акушер-гинеколог, УЗИ шифокори, 62 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатадилар. 12 та тиббий бригадалар 8 та МФЙ аҳолисига хизмат қилади.
Шунингдек поликлиника тасарруфида 5 та тиббий пункт маҳаллалар аҳолисига хизмат қилади.
2023 йилдаги "Ташаббусли бюджет"асосида 1 млрд 200 миллион сўм маблағ ажратилган лойиҳа бўйича поликлиникада таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Пікірлер: 1

  • @user-fm6cm8dq5i
    @user-fm6cm8dq5i3 ай бұрын

    Бизни кишлогимизда очилибдию биринчи марта куришим, элга халол хизмат килсинлар

Келесі