Тошкентнинг гўзал ва бетакрор мадрасаси - Бароқхон мадрасаси | Mo'jizalar makoni

"Мўжизалар макони" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Бароқхон мадрасаси (XVI асрнинг 40-йиллари) барпо этилиши тарихи Тошкент ҳокими бўлган уч киши: Суюнчхожахон (1509-1525) ва унинг икки ўғли: Келди Муҳаммадхон (1525-1533) ва Наврўз Аҳмадхон ёки Бароқхон (1533-1556 йилларда Тошкент вилояти ҳокими, 1554-1556 йилларда эса бутун ўзбек улус хони - марказлашган шайбонийлар давлати олий ҳукмдори) номи билан боғлиқ. Бароқхон мадрасаси ана шу тип ва мақсадда барпо этилган бинолардан яққол ажралиб туради: масжид ва дарсхона ўрнида қурилган иккита мақбара, айни маҳалда мадраса - очиқ ҳовли теварагида бутун жуссаси қовуштирилган меъморий мажмуа бўлишидек қоидага ҳам амал қилинган. Бино ташқи гумбазлари, пештоқлари тепа қисми қайтақайта қуришлар ва зилзилалардан ҳам азият чеккан.
Шу тахлит Бароқхон мадрасаси ажойиб ва нафис нақшу нигорлари йўқлик қаърига юзланган эди. Айни маҳалда эски фотосуратларда ва археологик қазишмалар чоғида аниқланган қадамалар парчалари, шунингдек, қўлёзма манбалар бизга қадар сақланиб қолмаган меъморий зийнатларни қайта тикламоққа имкон беради. Буюк Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил алҚаффол аш-Шоший табаррук мақбараси ёнида Тошкент ҳокимлари ва уларнинг қариндошлари сулолавий хилхонасини барпо этиш ғояси Суюнчхожахон кўнглида дунёга келган эди, дея тахмин қилиш ҳам мумкин. Мадрасанинг жануби-шарқий бурчагида жойлашган дастлабки унча катта бўлмаган мақбара-хонақоҳ ҳам чамаси Суюнчхожахон фармо- йишига биноан барпо этилган кўринади.

Пікірлер: 4

  • @turon6183
    @turon61832 жыл бұрын

    Алишер Навоий , хазратлари , Лисон , Ут , тайр , достонининг , мантикий сири очилди , расмни , босинг

  • @user-xu5xy2yz1d
    @user-xu5xy2yz1d2 жыл бұрын

    Иншооллох аллох бизга хам насиб килсин бу жойларни куришни

  • @arzualiyeva7516
    @arzualiyeva75162 жыл бұрын

    OZBEK KARDESLERiMiZ CANDIR , CAN ! 🇦🇿💖🇺🇿💖🇦🇿💖🇺🇿 AZERBAYCANDAN HER KESE SALAMLAR 🇺🇿💋🇺🇿💋🇺🇿💋🇺🇿

  • @turaqulovdilmurod670
    @turaqulovdilmurod6702 жыл бұрын

    Зийоратларилар Кабул болсин дидошларим

Келесі