"Сирли мактуб"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo

Фильм және анимация

“Ҳикматли дунё” тарбиявий филмлари туркумидан
“Тошкент” телеканали
Ҳикматли дунё - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 8

  • @user-vo1kh6rm8e
    @user-vo1kh6rm8e Жыл бұрын

    Окибат йуколмасин утганларимизни рухлари шод булсин иллохим🙋🤲

  • @Redmia-lw4iz
    @Redmia-lw4iz Жыл бұрын

    хеч качон окибат йуколмасин

  • @shuxraturinov7825
    @shuxraturinov7825 Жыл бұрын

    Мени бобом 1942 йил Смоленск вилоятида вафот этган.

  • @user-zg5dp8ts5g

    @user-zg5dp8ts5g

    Жыл бұрын

    Бобонгиз кайердан чакирилган,кайси вилоятдан.

  • @shuxraturinov7825

    @shuxraturinov7825

    Жыл бұрын

    @@user-zg5dp8ts5g Бухоро вилоятидан

  • @user-oe7ev6jv4t
    @user-oe7ev6jv4t Жыл бұрын

    МИНГ АФСУСКИ, ХОЗИРГИ ОДАМЛАР БУНДАЙ ЭМАС. БУНДАЙ БУЛОЛМАЙДИ ХАМ!!!. ИШКИЛИБ ОХИРИ БАХАЙР БУЛСИНДАААААААА!!!. ОМИН.🤲🤲🤲.

  • @muxtasarmamadaliyeva3492
    @muxtasarmamadaliyeva3492 Жыл бұрын

    Ха ўша. Пайтддаа оқибат бор эдиии хозир афсускии ундай эмас😣🤦‍♀️ддаа хозир одамлар фақат пул пул дардии пулнии деб виждонни сотяпти афсускии😣🤦‍♀️

  • @user-oe7ev6jv4t

    @user-oe7ev6jv4t

    Жыл бұрын

    ВИЖДОН У ЁКДА ТУРСИН, ЁШ~ЁШ КИЗЛАР ПУЛ ДЕБ (БОШКА НАРСАЛАРИНИ ХАМ) СОТИШЯБДИ!!!. МИНГ АФСУС!😡😡😡!.

Келесі