Игорь Витальевич Савицкий- музей асосчиси. И. В. Савицкий музей тийкаршысы.

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи -бу Қорақалпоғистон Республикасининг асосий диққатга сазовор жойларидандир ва Ўзбекистон Республикасининг энг яхши музейларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда музей бутун дунёда машҳур. Музей тўпламига(коллекциясига) 100 минга яқин экспонатлар киради, улар қаторига Қадимий Хоразм санъатининг, Қорақалпоғистон халқ амалий санъати, Ўзбекистон ва Россия тасвирий санъатлари тўпламлари киради.
Савицкий Игор(1915-1984) - музей асосчиси ва биринчи директори, тадқиқотчи, рассом. 1915 йил 4 августда Киев шаҳрида таваллуд топган. Болалигидан расм чизишга қизиқиши бўлган. 1920-йилларнинг бошларида Савицкийлар оиласи Москвага кўчиб ўтди. Игор рассомлардан махсус хусусий дарслар олди. 1930-йилларда Полиграфия институтида, сўнгра санъат билим юртида ўқиган. Урушдан олдин у Суриков номидаги санъат институтига ўкишга кириб, у Р. Фалк, Н. Улянов, К. Истоминкаби машҳур рассомлардан рассомлик санъатини ўрганди. 1942 йилда институт талабалари билан биргаликда Самарқандга эвакуация қилинади. Бу ерда унинг кейинги тақдирига катта таъсир кўрсатган Марказий Осиё билан илк танишуви бўлиб ўтди. Бу ўлкага бўлган қизиқиши уни урушдан (1950-52йй.) кейин яна бу ергаолиб келади, бу сафар Қорақалпоғистонга. Бу ерга у Хоразм археологик-этнография экспедициясининг рассоми сифатида таклиф бўйича ташриф буюради. Кейинчалик у бу ўлкани жуда ёқтириб қолади ва Москвани бутунлай тарк этишга ва ушбу республикада яшашга қарор қилади.
Игор Виталевич Савицкий - санъатга фидокор бўлган ва унга бутун ҳаётини бағишлаган, жуда кўп қиррали қизиқишларга эга бўлган инсондир. Рассомлик, тўплаш ишлари, санъатшунослик, этнография, археология, реставрация (қайта тиклаш) - бу у олиб борган фаолиятларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатидир. Ушбу қобилиятли шахснинг номи унинг 1920 ва 30-йиллардаги даврга мансуб бўлган қорақалпоқ халқ ижодиёти, Ўзбекистон ва Россия тасвирий санъати бўйича тўплаган ноёб коллекцияси туфайли жаҳон бўйлаб машҳур бўлди.

Пікірлер

    Келесі