”Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақалари давом этмоқда

Фильм және анимация

”Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақалари давом этмоқда
Бугун, 5 октябрь куни Шеробод тумани 56-умумтаълим мактабида тумандаги мактаб ўқувчилари ўртасида ”Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақасининг “Стол тенниси” спорт тури бўйича туман босқичи ўтказилди.
Қиз болалар ўртасида фахрли 3-ўринни тумандаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хусанова Маҳфуза Илҳом қизи, 2-ўринни тумандаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жўраева Маржона Эшмурод қизи эгаллаган бўлса фахрли биринчи ўринни тумандаги 38-умумтаълим мактаби ўқувчиси Самадова Лазиза Шарофиддин қизи эгаллаб вилоят босқичига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасида фахрли 3-ўринни тумандаги 38-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рамазонов Шавкат Шуҳрат ўғли, 2-ўринни тумандаги 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бадалов Миркомил Акмал ўғли эгаллаган бўлса фахрли биринчи ўринни тумандаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шуҳратов Зафар Анвар ўғли эгаллаб вилоят босқичига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Пікірлер

    Келесі