Шавкат Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Уммон, Жазоир давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
7 май куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлов билан самимий қутлаб, Ўзбекистон ва улар вакиллик қилаётган мамлакатларни яқинлаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини қайд этди.
Ўзбекистон Президенти глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланишга таҳдидлар тобора кучаяётган ҳозирги даврда давлатлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишда, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг энг устувор йўналишлари ўз ифодасини топган. Жумладан, дунёдаги барча давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, хусусий сектор учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.
- Бугунги Ўзбекистон - жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан узоқ муддатли ва кенг қамровли алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлатдир, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон иқтисодиёти сўнгги етти йилда икки баробар ўсгани, инвестициялар, савдо айланмаси ҳажми муттасил ошаётгани, экспорт географияси кенгаяётганига эътибор қаратди. Дунёдаги етакчи компаниялар, машҳур брендлар бозоримизга фаол кириб келмоқда.
Куни кеча 93 та мамлакат вакиллари иштирокида ўтган учинчи Тошкент инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлисининг муваффақиятли ўтказилгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.
Пікірлер: 31
Аслида бу каби якинлик, оддий одамлар хаётини енгиллаштириши керак булади. яхши натижалар кутиб коламиз
Узбек халкига тинчлик,фаовонлик, юксалиш тилаймиз. Президентимизга куч кувват, коррупцияни янчиб ташлаш. Олий масалани бажаришни тилаб коламиз
Ҳар бир ишлари манфаатли бўлсин!
Prezidentimiz omon bo'lsinlar
Yurtboshimizning shojoatlari shijoat qo'shilsin
Яшасин президент
Prezidentimizga Alloh kuch-quvvat bersin.
Ўта чиройли ишлардан бири бўлибди
элчилар фаолиятига омад тилаймиз
Нима булганда хам ташки алокаларда уз манфаатларимиз йулида ишлашимиз керак.
🇺🇿VATANIMGA❤OMAD💯TILAYMAN🇺🇿
JONINGIZ OMON BO`LSIN HURMATLI PREZIDENTIMIZ
Янги элчиларга омад
халқаро алоқаларимиз кучаяверсин
Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада яхшиланишини тилайман
хайрли бўлсин
Узбекларни оеогостикилгани куймайдилар бизни прздентимиз Узбекистон Олдинга Маладес ок кулогларга бизларни хоркилмайдилар иншоллох
Буйук узбекистони буйик Халки келажакимиз буйик буйик буйик ишлар кутмокда бизни шошилинш😂
OLIY💯JANOB 🇺🇿PREZIDENTIMGA🇺🇿OMADLAR KUCH💯QUVAT💯VA💯ALBATTA SOG'LIK💯❤
Алокаларга этибо бериш керак
PREZIDENTIMIZ LIDER
Bu elchilar O'zbekiston bilan o'zlarini mamlakatlari o'rtasida aloqalarni mustahkam bo'lishi uchun hizmat qilshsin
Davlat bayrog'i Xaqi demak shunda elchlar Xalqa tazim qilyabdi shu xalqi Orsida menham bor demak mengaham tazim qilyabdi kurngizmi qanda Elmiz
Презедентимизга.омад.тилайман
Ишингизга оллохим омад берсин хуш курдирдик Узбекистонда жаноб элчилар
Хайрли бўлсин
хуш келибсиз хурматли элчилар
🇺🇿RODINA❤MAYA USPEX💯JILAYU💯TIBE🇺🇿
ҳар бир ишлари таксинга лойиқ
Мигрантлархам Узбекистон фукороси шу хакидахам гапирин дода
Zid g