Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, турар жой олиш тартиби осонлаштирилган эди. Жумладан, аҳолига ўзлари истаган уйни сотиб олиш имконияти яратилди. Натижада, соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди. Бугунги кунда ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.
Шунга қарамай, ипотека бозоридаги таклиф талабга нисбатан кам. Аҳолида энг кўп талаб бўлган ўрта меъёрдаги уйлар етарли эмас.
Бундан ташқари, жойи ёки нархи аҳолига маъқул бўлмагани учун жами 255 миллиард сўмлик 950 та хонадон сотилмасдан турибди. Айрим вилоятларда ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани сабабли уй-жойлар қурилиши кечиккан. Оқибатда давлатдан мақсадли кредитлар учун ажратилган маблағ ўзлаштирилмаган. Кўп вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани сифатга путур етказмоқда.
Самарқандда яхши тизим йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимлиги лойиҳачи, қурувчи ва банкнинг “бошини бириктириб”, ҳамёнбоп уйлар қуришни ташкил этган. Шу боис субсидиядан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам, кредитларни ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам юқори.
Келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1 триллион 300 миллиард сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
Масалан, бугунги кунгача ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди. Энди бундай чеклов бўлмайди.
Сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли учун давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам татбиқ этилади.
Яна бир янгилик - ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.
Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга иккиламчи бозордан уй олишга ҳам имконият яратилади.
Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
“Мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилиши белгиланди. Бунда “харидор - банк - қурувчи” ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйнинг харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
Шунингдек, пудратчиларга қурилиши тугалланмаган, том қисми ёпилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади. Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурилиш ташкилотларига кафиллик ва компенсация тўлаш муддати узайтирилади.
Рейтинги юқори бўлган пудратчи ташкилотларга ерни аукциондан сотиб олиш тўловининг аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Мутасаддиларга ушбу қулайликларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кенг тушунтириш бўйича вазифалар қўйилди.
Бош прокуратурага қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича кўрсатма берилди.
Йиғилишда қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда кластер усули самарали экани қайд этилди.
Масалан, Тошкент ва Навоий вилоятларида шундай кластерлар ташкил этилган бўлиб, қурилиш конструкцияларининг 80 фоизини ўзида ишлаб чиқаради ва пудрат ишларини ҳам ўзи бажаради. Натижада уйнинг 1 квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўм бўлмоқда. Бу бошқа қурувчи корхоналарникига нисбатан 20 фоиз арзон.
Шу боис ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
- Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Масалан, Ғозғонда ташкил этилган кластер самарасини кўрсатди. Худди шундай, Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилмоқда.
Пікірлер: 352
Шавкат Миромонович жуда куп яхши карорлар чакарасиз аммо хаммаси хам яхши бажарилмайди креслода утирганларга Инсоф мактабини очиб яхши дарсликлар билан укитилса балким борор фойда берар
ХУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРАМАНОВИЧ СИЗ ЧИКАРГАН КОРОРЛАРНИ ХУРМАТ КИЛАМИЗ ЛЕКИН БУНИ БАЖАРУВЧИНИ ХЕЧ КИМ ТЕКШИРМАЙДИ ИЗИ ЙУК
Жаноб пириздинт биламиз карорди халкди уйлаб чикарябсиз амо битасиям бажарилмайди сиздан умидим катта еди карупсияни йукатасиз деп батар булиб кетди нархлар кимат булиб кетди .😔😔😔
@rasuloveltn168
2 жыл бұрын
Ozi porahor oylasi bulan halqni pulini yeb yotipti tupurdim senga shovkat haromhor yolgonchi
Хурматли Шавкат Миромонович.Мен узим укитувчи булиб ишлайман. Ёшим 53 да.Эрим касал. Сизга рахмат кийналган оилалар уй сотиб олиш учун субсидия тугрисида карор чикардингиз. Комиссия бизга хам 202 миллион субсидия бериш тугрисида карор чикарди. Аввалига хурсанд булдим. Лекин бу хурсандчилигим узокка бормади. 202 миллион субсидияга Тошкент шахрида 1 хонали квартира хам бермас экан. 25 квадрат метрли 1 хонали квартира 280 миллион. Мен бу квартирани субсидияга олишим учун олдиндан 85 миллион пул беришим керак экан.Менда эса бундай маблагнинг узи йук. Шунинг учун сиздан илтимос шу конунга хам кандайдир узгартириш киритсангиз. Сизга узок умр, сихат- саломатлик тилайман.
Шаваат Миромоновичнинг бундай савобли ишларидан Аллох рози булсин чарчаманг дейман.
@user-gz7yl9up3u
2 жыл бұрын
Шавкат Миромонович бошингиз тошдан булсин савобли ишларингиз учун ОЛЛОХ сиздан Рози по будсин
Янги карори учун президентга катта рахмат, умрлари узин
@user-ey1tm6ew9p
2 жыл бұрын
Пиризентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга. Хам ёрдам берин илтимос отажон икнафар. Фарзантим мехрибонлик уеидан чикан шуларгаям ёрдам берин илтимос отажон бошимда. Эрим йук уз иккинч ногиронман
@TajibaySaparbayev
10 ай бұрын
БИЛИМИНГИЗГА ТАСАННО УЗ КУЧИНГИЧ Б.Н УКИГАН
Ёлгон хам Эви бланда. Бу рахбарларга халкни 70-80 фоизи ишонмайди. Режисерлар хам, актерлар хам савиясиз.. Улар минбардан туриб факат бир бирини алдайди. Бунака бемани гаплардан Халк чарчаган.. Бюджет пуллари откатлар билан каааатта эшшакларни чунтагига кетяпти..
Уй нархларини туширишлиши аҳоли учун катта енгилик яратади
биринчи очрад судияларга бирон карор чикариг кеин узьекистога натижа булади чунки карупсияни бошига шух судиялар утирипди илтимос шавкат мирамонивич
Ассалому алейкум, аввало давлатимиз рахбарига рахмат, лекин уй жой олишда ажратилади ган субсидиялар ажратиш бўйича икки йилдан бери югураман, иш хақим етарли кафиллар бор, аммо иқтисодиёт бўлими хабарномадаги субсидия суммасини жуда кам чиқарган у нархга уй топишни ўзи қийин иш, уни рад қилиб бошқатдан хужжат топширдим комиссиялар ўтиб бал тўплаб субсидия хабарномасини олдим аммо шахарда уй жойлар нархи жудаям баланд бўлганлиги учун, ва бош тўлови 15 фоиз бўлгани учун уй ололмаяпман сабаби бош тўлоовни беш фоизини ва уйнинг давлат тўоайдиган қисмидан ортигиги ўзим тўлашим кк аммо бунга шароитим йўқ тўловги амалга оширолмай югурмаган бормаган ташкилотим қолмади, ўзим Ижарада яшайман турмушдан ажрашганман икки нафар фарзандим бор, ўглим грант асосида тошмига ўқишга кирди, уни йўлкираси болларимни боқиш ўзимни зиммамда шучун қийналяпман, бунақа қарорни чиқаргану лекин унга ажратилган пуллар шундай ишлатилмай турипти субсидага фақат бойлар шароити яхши инсонлар оляпти унда ахолини ижтимоий химояга мухтож қисми нима қилсин. Вазирликлар ўтирган комиссия аъзолари қаерга қараяпти нега уйларни нархи бу даражада осмон, қорни тўқни қорни оч бн нима иши бор, қаерга борсанг ишинг битиши УН ёки танишинг ёки пулинг бўлиши кк, акс холда хеч ким эмассан, илтимос қилардим шуларни инобатга олишса, юқоридагилар
Турт фарзандли кизим ун икки йилдан бери уй ололмайди елгиз аел илтимос енгилликлар булсин олдиндан Рахмат сог саломатлик тилайман ешим етмишда сизларга хам умр бахт тилайман Омин
Бизга ухшаган бозирчиларгаям Уй берасизми отажон одий халк кандай осин биз гарибларга ердам берин сиздан умидимиз катта отажоним умриз узок бусин дунео тургунча турин биздака уйсизларга ердам берин отажон
Аҳолининг уйга муҳтож қатлами учун жуда яхши бўлибди
Кундиз амаки креслони бушат Сардор Рахимхонга бер олдига инсофли инсонларни егиб олади
Иллохима Оминь 🤲🤲🕌🌙🕌👍👍🇺🇿🌙🇺🇿
Хаммаси когозда колиб кетябди
@oybekjumaev2621
2 жыл бұрын
Ассалому аллакум хурматли презединт Шавкат Мирамоневич Мирзиёв кашкадарё вилояти муборак туманига келишингезни утиниб сурайман келсангез мен сезга хамма муомони курсатаман туманимезнинг ахволи жуда жиддий илтимос киламан жаноб презединт исмим Жумаев Ойбек муборак тумани курувчилар махалласи нефтчи кучаси 33-уйда тураман
@user-iw5sy9vm7q
2 жыл бұрын
Мен,хам,ишонгим,келмаеабти,менимча,боелар,ва,картндошларига,хокимларни,кариндошлари,учун,шекилигу,
Карорлар яхши лекин бажарилмаяпди.
@user-bb4iy2vf4s
2 жыл бұрын
Qaror chiqarish eng oson ish.uni ijrosini talab qiledigon mard kere.
Уйлани хам куришади цяп-ляп килиб хоналари кичкина кичкина аммо ойда тулидиган пули киммат
Хамма амалдорлархам призидентимиздай харакат килса халк учун узбекистон янада ривожланади рахмат сизга хурматли Шавкат МирОмонович.....
@user-ey1tm6ew9p
2 жыл бұрын
Призентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга хам ёрдам берин илтимос отажон бошимда ашунча иш бор эрим. Йук
@ielts8253
Жыл бұрын
@@user-ey1tm6ew9p 1 1
💵💵 Халк бой булсин
Качан амалга ошади бу аетган гапларингиз шу гапларни чапаси булиши аник
Елгиз оналаргаям Уй берармикин отажон омадизи берсин
@user-hr7zr7vi6z
2 жыл бұрын
Елгиз оналарга ердам беринг илтимос бизга ухшаган болалари билан колган оналарга уйлар беринг
Хаммаси сапсата узбекистонда карупсияа одий одам ололмеди эх эх бизи узбекистондаги рахбарларди камаш керак Хитой нимага ривожланяапди карупсияа йук агар хитойда биронта рахбар халкди пулини хаккини олса камейди и тулатади охри тулатиб болгандан кейин улимга хукум килинади биздаяам рахбарларди анашундай килиш керак
Ишларга омад , давлатимизга куз тегмасин. Халкимиз омон булсин.
Маням 4та болам бор якинда хоким кизимни ишга жойлади Ман мадикорда ишлеман 2 такси укийди кандай клиб Уй оламан отажон каниди булиб коса отажон
Президентимизга рахмат окилона иш тутадилар
Курсатинглар кайси вазирлар юборган кайси амалдорлар сотган минглаб боллар нонга зор булиб юрибти
Урок. Приддент. Мен. Ердам. Берипг
Приздентимизга минг рахмат уй жой олалмаганларга жуда куп имконяатлар яратганингиз учун елгиз аеалларга субсидия ажратганингиз учун куп елгиз аеаллар уй жойли булмокда рахмат.
Куч кувват булсин рахбаримизга
Рахмат призидент бобо уй-жой бизга хам насиб этсин.
Baraka toping
Президентимиздан Аллох рози булсин Рахмат сог омон булсинлар Шу Уй жой куриш ишлари масул шахсларга ходимларга инсоф берсин Аллохим уларга хам Сардор Рахимхондек соф виждон берсин Аллох рози булсин Сардор Рахимхондан Сардор Рахимхонни к,уллаб к,увватлайотканлардан к,улидан келганча уйсизларга йордам беряпти холбуки Сардор Рахимхон бу ишларга маасул шахс эмас Бу йордамни Аллох розилиги учун к,илаяпти Узбекистонда уй жойга мухтож оилалар хам Бахтли булишга хакли Бу учун Узбекистонимизда хамма шароитлар етарли
Канча уй курилса шунча ривожланиш булади усталар иш блан таминланади
Сог булинг Шавкатжон хакикий узбек йигити
Давлат рахбари ишларига омад.
Кухня очдим савдо йук канака килиб уй оламан хурматли президент
Хоким, пракрор, вахоланки братанларга шаройит сокка ишлашга.
Халк латипалари
YURT BOSHIMIZ UMRILARI UZOQ BOʻLSIN OLLOXIM OʻZI QOʻLASIN BORIZGA SHUKUR 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
ПРЕЗИДЕНТИМГА РАХМАТ
Хатолар Куп лекин хаккингиз йук Темир дафтарлардагиларга биринчи уринда уй зарур илтимос омад ва бахт тилайман Омин Омин Омин
Нукус сиди бир тексерип берсе екен бари отирик
Умуман курилиш еох бусахам ушани хам сифати еох.Самарканда шахрига курилмастан тукилиб кетяапти.
Шавкат Мирзиеев сог саломат булинг.
Эртак
Карор бор лекин хокимият ердам бермаяпти
Uy joy masalasi doimo dolzarb bo'lib kelgan, prezidentimiz bunga e'tibor qaratgani juda yaxshi bo'libdi
Качон. Халкни. Уй. Жой. Билан. Тамирлаяпсан. Халк. Уй из. Кийналиб. Юурибди. Ажираткан. Пуларгни. Хокимларни. Ееб. Юурибти. Пули. Халка.бер
Дуне тургунча туринг, 4 та Углим бор ,2 таси уйланган ,4 та набирам бор ,Уй олишга биринчи фоиз бироз куплик киляпти ,Чунки 3 та Углим контрактда укийди ,лекин ойма ой тулашга курбимиз келади,Илойим янаги йилда углимга Уй олиш насиб этсин!
Бу борада рахмат айтаман.👏👏 Респект нашему президенту👍
МИРЗИЁЕВ ХАМИША ОЛОХИМДИ ПАНОХИДА БУЛИНГ
Маблаг жойига етиб бориш учун Прокурагтурага топширилди! 😆 Прокуратура узи угрику,
Сардор Разимхонни курилиш вазири килиб куйлар хаммаси жойига тушади
Шунча қарорни ижроси нега таъминланмайди тушунмадим
Урток юртбошимиз сиз чикарган карорлар амалга ошипяпти уй жой олалиаяпмиз субсидия юз миллон ажратилоди юз милонга уй йуклигини яхши билишади ва яна биздаканги уй жойга мухтожлар ололиай утирпмиз амалий ердам берилар
☝☝👍👍👍👍👍
Самарқанд маьфия тизими ! Аризачилар таҳдидлар остида , зўровонлик , босмачилик авж олган , айероно услублар !! Сность даҳшатли холатда , қонунлар ишламайди , суд , прокротура Ииб , хамма хаммаси хокимни қули , ялоқиси! Ҳалқ дардини айтса , зўрлик , таҳдитлар қилишади
Рахмат сизга
Асалом алайкум хурматли бизни Мехрибан отажонимиз халк учун куйиб пишган Мухтарама прздентимиз мени хам уй дойим йук менга хам уй берасизми 3 нафар фарзандим бор сизни чикарган конинларингизга тасанолар булсин каттакон Рахмат уйсизларни хам кукрагига офтоб тегаркан жуда жуда минадормиз
Harbiylarga ham uy berilsin uylarimiz yuk
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝
Тугри.
Жуда уринли булди президентни ишлари
Ишлайабман. Лекин ололмайабман. Кейинчалик. Оз мунчасини. Туларман. Йошим 35 да. САМАРКАНД. Дан. ПАйарик. Тумани. Фидокор махалласидан. Охунбобойив. Кишлогидан. Сизга бурожатим. Шул.
Катта кон рахмат Юрт бошимиз иллохим сог ОМОН булсинлар дунё тургунча турсинлар
лагмонистон янгиликлари янги йолгонлар вадалар карорлар кулидан иш келмайдиганлар йолгон бн кун куришади угирлик килишади....
Жуда яхши йиғилиш қилибди
👏👏👏👏👏👏👏👏👏
Хурматли президентимизни бекор сайламадик кошки мажлисдаги гаплар амалга ошса эди умр киска уйсиз бевалар Куп илтимос енгилликлар булсин сог булингиз Омин Омин Омин
Президент Мирзиеев саломат булсинлар
Шавкат м судьялар халкни уйсиз колдирмокда бу судьларгв бирор чора курмасангиз булмаеди
Шунча гап Гапирилди курилик бажарилишини
Assalomu alaykum hurmatli kuzatuvchilar Haqiqat bor ekan men ham uy olish arafasidaman Prezidentimizga rahmat aytaman bizday qiynalgan ayyollarni tushungani uchun doim bahtimizga omon bolsin
Кибрайда жияним 1хона уйда 3та фарзанди билан яшайди чунки пули йук,кизи17еш,угли 14еш,8ешли кизи качон буларникида к
Уй нархлари тушса бу жуда яхши, қийланаётган аҳоли ҳам уй ола олади
Юртбошимиз халқвнинг дарду истагини биладиган раҳбар
✊✊✊✊✊✊✊✊
Акшаны кайтарып алайын десек салган акшаны кайтып алайын десе толык кайтарылмайтын екен салган акша
👍👍👍
Президентимизга янада хурматим ошди
Mexnatga layoqatsiz insonlarga xam uy joy berilsin iltimos
бир бор экан....
Менинг фкримча Уз уй жой курилишига давлатнинг Маблаги кетган эмас сабаби квартира сотиб олганлар пулидан курилмокда.Согирлар ва етимларга бепул берилиши керак.Илгари хар бир тошкилот ишчи ходимларга бепул уй жой берар эди
😘😘😘😘😘😘😘
Xurmatli prizidentimiz sizdan bitta iltimosim boridi 1 million oylik oladiganlagayam uy berila oyma oy 500yoki 600 min tololiydigan narhta qilila uylani uy rossa kop lekin oladiganlar yoq chunki oyliklar kam hamma uy joyli boliwi hohlidi lekin uylar qimatligidan tolawka imkoniyat yoq sizdan iltimosim uy joylani 500,600 min qilila oyma oy tolawka oldindan rahmat.
Сирдарега хам келиб кетинг илтимос
Узбекстонда зовит фабрика куиш керак давлаттики булиши керак хозир
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Асаломуалйкум бошмизнг тожи мен сизни узмнг отамдеб бламан отажон мен нукусдан уй олган эдим без планвий Уй олибкуйпман кейн Уни 15 милйонга узнг планига тушган одамга сотдм эндликда хечбиржойда уйм йок 2 та камтаминланган яни василикда 2 та болам бор шунга менга Уй берладми хозрда бердок казоговулда квартира да яшаяпман отажон менга Уй бойча йордам берсангиз отажон
Avvalam bor qarorni chiqargan Prizedentimizga kotta rahmat lekin bu qarorligicha gapirilib qolib ketyabdi biz kambagalarni hali ham hechkim eshitmayabdi oddiy subsidiya kriditini ololmayabman oz yaka tartibdagi tadbirkorlikni boshlash un otanga bor enanga bor deyishayabdi uyniku koyovring olishni
Мани росса хурсанд килди бу янгилик
Чарчадим илтимос ёрдам беринг жуддаям чарчадим уй жойсизликдан етимликдан чарчадим
Янги хает, ёлдош массивидаги йогоч уйлани урнига йенги Уй киб берила илтимос
👍👍👍👍👍👍👍
😍😍😍😍😍😍
Ассалому Алейкум Хурматли Призидентим менгаям янги уйлардан хадя килинг.Сурхондарёгаям келинг Норкулова Шохида Хамидовна 1983 йил тугилганман 2-ногирониман хеч кандай ёрдам намахалладан но хокимиятдан беришмайди.Ногиронларга шунчалар ёрдамизди куриб мен хам шаройитим огирлиги учун сиздан ёрдам сурашга мажбур булдим.Шунча сих ажратаётган субсседия кайси бойваччаларнинг киссасида юрибди.Каерлардадир ногиронлар кийналиб Уй жойсиз юришади,лекин бизга ажратилган пуллар кимлардидир эхтиёжини кондирмокда Хурматли Призидентим Шавкат Миромонивич Мирзиёев узингиз Сурхондарёга келиб биз ногиронлпрди хурсанд килиб кетинг.Илохим умриз узок булсин.
35 йилдан бери ижарадаман.нахот мани хам уз уйим булади.
Kredit shartlarini yanada soddalashtirish va odamlar uchun qulay qilish kerak. % kamaytirilsa yanada yaxshi
Қурилиш ишлар хозирг вақтда жадал суратларда олиб борилмоқда