Алишер Навоий ким? | Siz tarixni bilasizmi?

"Сиз тарихни биласизми" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти.
Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Унинг вазифаси турли мавзуларга оид манбалар, қадимги қўлёзмаларни сифатли сақлаш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш, бу манбаларни аслият ҳамда изоҳли таржималар шаклида илмий муомалага киритиш, шунингдек, мамлакатимиздаги ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини тузиб, китобхонларни таништириб боришдан иборатдир.
Марказдаги манбалар юртимиз мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилаяпти. Муҳими, мазкур жараён ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Негаки, бобокалонларимизнинг илмий мероси ҳар доим хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Шу маънода, уларнинг ҳам манбалар билан яқиндан танишиш имконияти бор. Бунинг учун бир қатор қўлёзмаларнинг, тарихий ҳужжатларнинг чет тилларида илмий тавсифлари, асл матнлари ва таржималар нашр қилинган.
Бугунги кунимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, ушбу илм даргоҳи ҳам ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланган. Шулар ёрдамида ноёб манбаларнинг электрон нусхалари тайёрланмоқда. Бу мутахассислар ва талабаларга беназир маънавий бойлигимиздан унумли ва сифатли фойдаланиш имконини яратаяпти.
Маълумки, улуғ шоир ва олимларимиз ўз асарларининг бадиий жиҳатдан юксак даражада безатилишига ҳам катта эътибор қаратганлар. Марказнинг “Нодир қўлёзмалар” бўлимида дунёда кам учрайдиган зийнатли асарлар сақланади. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари, атоқли шоир Ҳофиз Шерозий “Девони”нинг бир неча нусхалари, тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Саъдийнинг “Куллиёт”и ана шундай қўлёзмалар сирасига киради. Бундан ташқари, Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий дастхатлари билан Алишер Навоийга йўлланган хатлар, шунингдек, Навоий даврида яшаган Султонали Машҳадий, Мирали Ҳиравий ва Абдужалил Котиб сингари ўз замонининг машҳур хаттотлари кўчирган девонлар ҳам сақланадики, булар бебаҳо илмий-маънавий мерос соҳиби эканлигимиздан далолат беради.
Марказимиз ҳақли равишда халқимизнинг нодир қўлёзма манбалари жамланган маънавият хазинасидир. Бу илмий-маънавий мерос жаҳон илм-фани, маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Пікірлер: 36

  • @user-tv1od5sf3j
    @user-tv1od5sf3j11 күн бұрын

    Мен бу видеони куриб шуни билдимки Навоий хакида ешларга караганда еши катталар купрок биларкан баъзи ешлар нима хакида гаприетганини узилари хам билмайди эх ешлар келажак шуларнинг кулида булса келажак хам кирадиган жойига кириб кетади! Ешларга беринг дунени урсин кутига деган гап шу булади😂😂😂😂🤭🤭😁😁

  • @user-yu9tv5ru2c
    @user-yu9tv5ru2c11 күн бұрын

    Мактабларимиз хозирги Кунда умуман талабга жавоб бермайди Нол ! Мана Мустакиллик мевалари

  • @user-vu6yy8gj6s
    @user-vu6yy8gj6s4 күн бұрын

    Мана янги Узбекистанни ах воли вой дооооооооооооооод

  • @user-gp7vp9ze2g
    @user-gp7vp9ze2g10 күн бұрын

    Шунака видеолар купрок булсин.

  • @user-lr3gi6rw8b

    @user-lr3gi6rw8b

    4 күн бұрын

    Хозирчи Узбекистон ешлари Бари эшак Мия онги паст тарихни билмайди укитувчилари билим савияси паст куриниб турибди хаттоки Дуне таниган буюк шоирни билишмацди

  • @user-dh5fu9pb9u
    @user-dh5fu9pb9u11 күн бұрын

    Зор екти корсатув

  • @user-vn5lq2ge8f
    @user-vn5lq2ge8f7 күн бұрын

    Ассалому алайкум агар шу кетиш бўлса буюк авлодларимиз келажак авлодни эсидан чиқиб кетади 😢

  • @marufjon7573
    @marufjon757311 күн бұрын

    Навоийни билмаслик айбмас . Лекин пайгамбаримизни билмаслик айб ва гунохдир, чунки кабрда суралади пайгамбаримиз.Инсон вафот этар экан, кабрга куйилади ва Икки фаришта Мункар ва накр келиб пайгамбаримиз хакида суралади. Агар хаетлик вактида пайгамбаримизни билса ва у инсонни хадисларига амал килиб яшаса, кабрда дадил жавоб бера олади, Лекин мобода пайгамбаримизни хаетлик даврида билмаса, кабрда хам жавоб бера олмайди.

  • @zarif_quvonov

    @zarif_quvonov

    10 күн бұрын

    Навоийни ўқиса, пайғамбаримиз ҳақидаги маълумотларни ҳам билади.

  • @IsmonaliProshev-kv5py
    @IsmonaliProshev-kv5py11 күн бұрын

    Шарманда Навоида тугилган дейиш уртоклар китоб укиб туринглар билимли ёшларимиз купайсин Иншоллох

  • @user-by7tg4wy4f
    @user-by7tg4wy4f2 күн бұрын

    Мактаб дастурини бир катор эслаб такрорлаб олдик.

  • @user-zb5wu3cx3v
    @user-zb5wu3cx3v2 күн бұрын

    Устози Абдурахмон Жомий.

  • @user-wf8qh7ox3o
    @user-wf8qh7ox3o11 күн бұрын

    С перво Алишер Навои был Великий Вазир Государства Хурасон а тут на 1.03 минут показывает какой -то Дехқон этого непримерно координально изменить надо.. Скоро я сам художнику заказать буду портрет Великимй Вазир Государства Хурасон Алишер Навои наголовним уборе обызательно присутствовать Кокарда Вазирский.

  • @user-yp7yo5fs3e
    @user-yp7yo5fs3e2 күн бұрын

    Афсуски бу ёшларнинг 90% талабалар....шунчалик билимлари ошиб тошиб кетганлигидан...Навоийни хам ким эканлигини эслай олишмаяпти

  • @AlisherSoliyev-os2wc
    @AlisherSoliyev-os2wc3 күн бұрын

    Авгонистонда тугилган авгонистонда улган авгонлар бизники тожиклар бизники дейишади бизга нима алокаси бор

  • @user-yz8ky2mw7n
    @user-yz8ky2mw7n10 күн бұрын

    Шоир Ёзувчи Кабири Овганистонда хирот шахрида узбек шоери петирдан студинт Рафик

  • @user-xn9hs8kb1p
    @user-xn9hs8kb1p5 күн бұрын

    Yangi o'zbekistonni talabalari ahvoliga voy...

  • @zarif_quvonov
    @zarif_quvonov10 күн бұрын

    Миллат фожеаси. Агар бу оломонни миллат вакиллари деб олсак. Аслида булар халқ эмас, оломон тўдаси. Фожеа. Ҳақиқий фожеа.

  • @user-yr5gd2xr5h
    @user-yr5gd2xr5h11 күн бұрын

    Машрабни.Укаси..Мактумкули.билан.армияда.булган.

  • @nazartuhliyev8973
    @nazartuhliyev89739 күн бұрын

    Бу дегани Талим Вазирининг факат чунтагини уйлагани деса булади

  • @ismoilshamsiyev1921
    @ismoilshamsiyev192111 күн бұрын

    минг афсус шундай инсонди билмаслик нимаям дийсан хакорат килишга суз йук / аслида журналист саволди Хазрат кушимчасини кушиб айтилиш керак бу йигит кушиб айтмади Хазрат Алишер Навоий деб айтилади ул зотга

  • @user-le5ov4gb8v
    @user-le5ov4gb8v11 күн бұрын

    Супер контрактлар хосилини йигиштириб олинглар

  • @user-hu9ub9es9j
    @user-hu9ub9es9j2 күн бұрын

    Эссиз ,ёшларимиз каёкка караб кетишмокда.

  • @user-gk4hl4ye3z
    @user-gk4hl4ye3z11 күн бұрын

    . Мактабларда. Билим. Олиш. Савияси. Жуда. Емон.олиб.караганда.уртаосиеда.энг.билими.паст.давлат.

  • @user-fd7nv7if2r
    @user-fd7nv7if2r11 күн бұрын

    Мана сизларга хакикий малумот; А Навой Ош вилояти Арабон кишлоги, чил устин махалласида тугилган, Марглон, Хоканд, Самарканд Хирот , отаси Гиесидин Кичкина хон мулозими булган. Хиротда турт ешда , етти ешида А Жомий кулида тахсил олган. 1) Хайратул Аброр(яхши кишларни хайратланиши).

  • @Jahongir-gb5je
    @Jahongir-gb5je11 күн бұрын

    Iskandar Zulqarnayn 😅

  • @user-in2uc3rg9y
    @user-in2uc3rg9y11 күн бұрын

    Кўриниб туриптики билим тўлиб тошиб кетгани

  • @azizkhakimov2557
    @azizkhakimov255711 күн бұрын

    Автор, ХАР БИР КАСБНИ ЭТИКАСИ БУЛАДИ, ЕШЛАР УРТАСИДА ОПРОС УТКАЗДИНГИЗМИ, КУЛАДИГАН ЖОЙИ ЙУК, ФИЛЬМЛАРДАН ВСАВКА КУЙИБ, КОМЕДИЯ ЯСАДИНГИЗМИ

  • @user-pr2pc1ly7f
    @user-pr2pc1ly7f11 күн бұрын

    Навоий авгонистонлик узбек болган.

  • @user-le5ov4gb8v

    @user-le5ov4gb8v

    11 күн бұрын

    Манкурт

  • @user-lw2dg5oq1l

    @user-lw2dg5oq1l

    2 күн бұрын

    эй мол, у пайтда Узбекистон Афгонистон булмаган, бутун мулки Туронда узбеклар хукмрон булган ва яшаган, колганлар хаммаси келгинди еки асир килиб олиб келинганлар, сани мол десам мол хафа булади сан товукмиясан....

  • @user-lw2dg5oq1l
    @user-lw2dg5oq1l2 күн бұрын

    ИАК даврида маънавият ва яна кандайдир фалсафаларни сунъий равишда мажбурларб мияга куйишди. Аслида хаммани урис давридан баттар далага хайдашди мана сизга натижа. Узбек уз тарихи-буюк утмишини, аждодларини, аслида кимлигини билмагандан кейин Кушербаев Узбекистонга президент булсин дейдиган оломонга айланди колди......

  • @ziyoNur7051
    @ziyoNur705111 күн бұрын

    🤦🤦

  • @user-bn1ln5xw3j
    @user-bn1ln5xw3j11 күн бұрын

    Эссиз бизни ешлар булар кандай килиб укишга кирган олдида булганимда тортиворардим

  • @user-zb5wu3cx3v
    @user-zb5wu3cx3v2 күн бұрын

    Мана сенга ваъда килинган буюк келажак. Ок иштон кийган шу бола узи аслида балони хам билмаса керак.

Келесі