Жалақудуқ тумани “ Пахтакор “ оилавий шифокорлик пунктида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

10 август куни Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси “ Пахтакор “ оилавий шифокорлик пунктида "Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини тиббиётни аҳолига яқинлаштиради: бирламчи тизимда ислоҳотлар, такомиллаштириш механизмлари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Халқ саломатлиги ҳақида қайғуриш бугунги куннинг долзарб мавзусидир.
Инсонлар ҳаётини, ижтимоий, тиббий ҳолатини ўз уйида яқиндан ўрганиш, одамлар қалбига қулоқ солиш Президентнинг асосий талабидир.
Бирламчи тиббий санитария муассасалари: Марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари аҳоли билан чамбарчас боғланган-узвий ҳар куни ишловчи тиббиёт масканларидир, уларга қўшимча янада халқ билан яқинлашиш, дардини енгилатишда янги қадам пайдо бўлди- улар тиббий пунктлардир.
Республика бўйича марказлардан узоқда жойлашган ҳудудлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллаларга яқин жойларда тиббий хизмат кўрсатиш хоналари - тиббий пунктлар ташкил этилмоқда.
Андижон вилоятида ҳам ташкил этилаётган тиббий пунктларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида жами 289 та тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Шундан 17 таси кўп тармоқли марказий поликлиника, 83 та оилавий поликлиника,97 та оилавий шифокор пунктидир, уларнинг барчаси аҳолига бирламчи тиббий санитария фаолиятини кўрсатадилар, ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
10 август куни Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси “ Пахтакор “ оилавий шифокорлик пунктида "Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини тиббиётни аҳолига яқинлаштиради: бирламчи тизимда ислоҳотлар, такомиллаштириш механизмлари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. “Пахтакор” оилавий шифокорлик пунктининг жами хизмат доирасидаги аҳоли -13681, жами хонадон-2515, оилалар-3216 ташкил этади, 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат кўрсатилади, 4 гуруҳ-65та, 3 гуруҳ-562та, туғиш ёшидаги аёллар-3551 нафарни ташкил этади.
Семинарда Жалақудуқ тумани ҳокими, соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти ва мутахассислари, марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари шифокорлари, бош ҳамширалар қатнашдилар.
Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни тадбиқ этиш жараёнларини такомиллаштириш, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматини трансформация қилиниши, янги тизимни ҳудуддларда ташкил этилиши бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Аҳолига кўрсатилаётган фаолиятда электрон-ахборот ресурслари, электрон йўлланма, электрон ордерлар тадбиқ этилиши бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Шифокор ва оила хамширалари соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича маъруза-сухбатлар ўтказадилар, аҳоли чукурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади, тиббий кўриклар натижалари бўйича даволаш-профилактика режалари тузилиб соғломлаштириш ишлари давом эттирилади ва бу албатта тиббий хизмат сифатини оширади, ҳомиладорларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, болажонлар ва қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар хам алоҳида назоратдалар.
Маҳаллаларда ҳам аҳолини саломатлик ҳолатини текшириш, тиббий-ижтимоий холатини ўрганиш бўйича тадбирларда фуқаролар 4 гуруҳга бўлиб олиниб давом эттирилмокда.
Асосан 3 ва 4 гуруҳларда беморлар ўрта оғир ва оғир гуруҳ бўлиб,улар билан доимий иш олиб борилади.
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Пікірлер: 2

  • @user-rd5gx1qi9d
    @user-rd5gx1qi9d24 күн бұрын

    yolgon gaprmang pepul Dori tarqatganilard eslolmimiz

  • @user-rd5gx1qi9d
    @user-rd5gx1qi9d24 күн бұрын

    yolgon gapirmasaylara zorga yodlab gapirberdizu. ...

Келесі