Yolg'izlikning uch kuni / Ёлғизликнинг уч куни (Audio hikoya)

* "Ёлғизликнинг уч куни"
Фахриддин Шамсематов яна бир ҳикоямни гўзал тарзда ўқибди, Аллоҳ рози бўлсин ундан! Унинг ҳақига дуо қилинглар, Аллоҳ унга шифойи комил бериб, умрини узун, хайрли, савобли ишларини кўп қилсин!
Telegramdagi kanalimiz: t.me/karimberdi60
Facebookdagi sahifam: / karimberdi.uz
Бу йил қиш қаттиқ келди. Қор устма-уст тушди. Ҳеч бўлмаган ўттиз даража совуқлар бўлди.
Газнинг қувуридан газнинг ҳиди ҳам келмади.
Дала даштдаги юз ёшли тут дарахтларидан битта қолмади. Ҳаммаси ўтин бўлди.
Раис бобо тирик бўлса, битта тут ҳам кесилмасди.
“Тут муқаддас”, дерди Раис бобо. “Тутга тегсанг, уруғинг қурийди”, дерди раис бобо.
Отамдан қолган демай, онамни кўрган демай, ҳовлисидаги ўрик борми, олма борми кесиб, ёқди одамлар.
“Отам ўтди, онам ўтди, болаларимни сақлаб қолай”, деди одамлар.
“Олтмиш тўққизнинг қиши шунақа бўлганди, − дейди кексалар. − Қор кўп тушганди. Совуқ қаттиқ бўлганди. Ўшанда ҳам ўлим кўп бўлганди”.
Зубайда момо сандал ичидаги обдастани олиб чиқиб, юз-қўлини ювди. Сув илиқ бўлгани билан то артингунча совуқ юзларини ачитди. Кафтларига “куҳ-куҳ”лаб, юзларини ишқалади. Тандирхонадаги Элёри ёриб, майдалаб, тахлаб берган ўрик ўтинларидан ўчоққа қалаб, ўт ёқди. Даҳлиздан қумғонни тўлдириб чиқиб, уни олов устига илди.
Олов ёниб, лағча чўққа айлангунча, қумғондаги сув ҳам қайнади. Зубайда момо чўғларни темир курак билан олиб бориб, сандалга солди. Қумғонни олиб келиб, чой дамлади.
Бугун сал боши оғриб тургани учун бобойи раҳматли яхши кўрган “тўқсон беш” чойдан аччиқ қилиб дамлади.
Тахмонда турадиган эски жомадонни очди. Элёри бериб кетган қиммат конфетларга қарагиси ҳам келмади. Бир сиқим майиз, тўрттагина ёнғоқ, туршак олди.
Нон қутини очди. Элёри ўнта нон қўйиб кетибди. “Бекорга қотиб қолиб, увол бўлади, Мастура момоникига чиқариб берарман, неваралари кўп”, деб ўйлаганча, битта нонни олиб, сандал устидаги дастурхонга қўйди.
Сандал устидаги кўрпанинг остига кириб, кўрпани кўксигача тортди, Зубайда момо. Сандалнинг ичи ниҳоятда қизиб кетибди. Кўрпанинг бир четини кўтариб қўйди.
Зубайда момо пиёлага чой қуйиб, ҳўплар экан, хаёлга берилди.
Бу уй, Зубайда момони ютаман деётган ҳувиллаган бу уй бир замонлар Жаласойдаги энг гавжум хонадон эди. Раҳматли бобойи жўравоз, улфат одам эди. Бобойини йўқлаб, олис-яқинлардан тинимсиз меҳмон келарди. Ана шу меҳмонларга хизмат қилиб чарчаганлари ҳам бир давр экан-да.
Қани ўша меҳмонлар, қани бобойи? Ҳаммаси ўтди, кетди
Зубайда момо бир эмас, икки эмас, олти эмас, саккизта ўғил туғди.
Бирини қизамиқ олди. Бирини Афғон олди.
Қолган олтови олти амалнинг эгаси. Бари шаҳарда.
− Бировгинасини ёмон ўқитсангиз бўлмасмиди? − дерди Зубайда момо бобойига. − Подачими, трактирчми бўлиб, қишлоқда қолса, бунақа қилиб, ғариб бўлиб ўтирмасдик.
− Ғайбуллаев домланинг боласи бўлади-ю, ёмон ўқийдими? Бирортаси ёмон ўқиса бошини уриб ёрардим, − дерди бобойи. − Ғариб бўлган бўлсанг, бор, ана, ҳаммаси чақириб ётибди, хоҳлаган ўғлингникига бориб тур! Хоҳласанг, ҳар бириникида бир ойдан тур!
− Сиз-чи? Сиз бормайсизми?
− Менинг ўлигим чиқади бу уйдан.
− Бўпти-да, бобой, сизни ташлаб, мен қаёққа кетардим?
− Ўзингдан, − дерди бобойи айёрона табассум қилиб. − Биттагина қиз туғсанг бўлмасмиди? Қиз бола меҳрибон бўлади, дейишади, сендан хабар олиб турарди. Ўзи ичинг ўғилга тўлиб кетган экан-да.
− Отамникидан олиб келибманми? − дерди Зубайда момо ҳам кулиб. − Майли, ўғилларингиз ҳам қаерда бўлишса, омон бўлишсин! Аммо мен сизсиз бирортасиникига бориб турмайман. Билсасиз-ку, бирортасиникида бир кундан ортиқ қололмайман ҳам.
− Тўғри қиласан, кампир, ана, “Боғбон”ни кўрдинг-а? − дерди бобойи. − Буларга қолса, бизни “Боғбон” қилишади. Мен-ку, бирортасиникига бориб яшамайман, аммо дуо қиламан, мени сендан олдин олсин! Мендан кейинга қолгин, ишқилиб!
− Э-э, мана, сиздан кейинга ҳам қолдим, − деди бобойи билан хаёлан суҳбатлашиб ўтирган Зубайда момо. − Қолиб нима қилдим? Мени нима кунларга ташлаб кетдингиз, бобой?
#ozbekiston #uzbekistan #samarkand #samarqand #Cамарқанд #jurnalist #журналист #karimberdi #каримберди #turamurod #to’ramurod #турамурод #тўрамурод #каримбердитўрамурод #karimberdituramurod #yozuvchi #shoir #uzbek #o’zbek #узбек #ўзбек #ривоят #shamsematov #faxriddin #palov #hikoya #hikoyalar #sotqin #xoin #malay #qul #urisqul #nkvd #shuro #1937 #qodiriy #chulpon #avliyo #авлиё #авлие #audiokitob #kitob #audio_kitob #audiohikoya #hikoya #audio_hikoya #аудиоктоб #китоб #аудио_китоб #хикоя #аудиохикоя #аудио_хикоя #фахриддин_шамсематов #фахриддиншамсематов #фахриддин #шамсематов #faxriddin_shamsematov #faxriddin #shamsematov #faxriddinshamsematov #фахриддин_шамсиматов #фахриддиншамсиматов #шамсиматов #faxriddin_shamsimatov #shamsimatov #faxriddinshamsimatov #rivoyat #ривоят #palov #hikoyalar #sotqin #xoin #malay #qul #urisqul #nkvd #shuro #onam #onalar #tursunoy #sodiqova #yolg'izlik #yolgizlik #ёлгизлик #йолгизлик #yolg'izlikninguchkuni #ёлгизликнингучкуни #ziyouz #kitobxon #ozodlik #mutolaa #zarnews #oriatdono #daryouz #gazetauz #kunuz #xabaruz

Пікірлер: 74

  • @Mamadjanov-jt7pu
    @Mamadjanov-jt7pu17 күн бұрын

    Олтита угилдан битта киз яхши эди , лекин " АЛЛОХ " ни хукмига карши чикиб куйдим " АСТАГФИРУЛЛОХ ВА АТУВБУ ИЛАЙХ " Фахриддин шу ёшгача сизни укиб бераётган хикояларингизга дуч келмаган эканман , мана 10 ёки 15 кунча булди адашмасам 30 якин хикояларингизни тингладим ажиб хар тинглаганимда кузларимдан дув - дув ёш тукилади катта рахмат ижоддан тухтаманг шоирларга хам рахмат Кыргызистонни ОШ шахридан салом 🇰🇬

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    17 күн бұрын

    Сизга ҳам раҳмат! Ҳа, Фахриддин жуда бошқача ўқийди ҳикояларни, ҳеч кимникига ўхшамайди. Дуо қилинг, Аллоҳ унга шифо берсин!

  • @user-cf1mu8gn7r

    @user-cf1mu8gn7r

    Күн бұрын

    ​@@KarimberdiToramurodфахриддин актёр бетобми..АЛЛОХ жуда чиройли овоз берган...,к,андай касал??

  • @user-kb6sp8cl1t
    @user-kb6sp8cl1t4 ай бұрын

    Assalomu alaykum yaxshimisiz katta rahmat olloh rozi bo‘lsin

  • @blesshumble
    @blesshumble3 ай бұрын

    Vujud va qalb ila tinglaydigan hikoya. Alloh muallifni va Faxriddin birodarimizni ziyoda etsin.

  • @munavvarbotirova690
    @munavvarbotirova6903 ай бұрын

    Tiglagan odam Mazza qiladi shu xikoyani ichida yurganday xis qildim ozimni

  • @user-ui5mk7zq3h
    @user-ui5mk7zq3h9 күн бұрын

    Assalomu alaykum Fahriddin aka judayam tasirli uqiysizda Ollohni panohida buling Ijodlarizga omad

  • @tursunovshojalil6559
    @tursunovshojalil65593 ай бұрын

    Аллох розии болсин икки инсондан хам😢😢😢😢

  • @gulistonsity396
    @gulistonsity3969 күн бұрын

    Ассалому алейкум ва Рахматуллохи ва Барокатух.Каримберди отамизни каламлари уткир булсин,Аллох рози булсмн сиздан.Сиздан куп нарсани ургандим.Бешикдан то тобутгача урган дейишгану,янаям эшитиб урганяпман.Уй юмушларини,ишларимни килаётганимда эшитиб киламан.Узимга кераклиларни магнитдан тортволаман,эслаб колишга харакат киоаман.Отам болалигимда уииб колганлар,Ота тарбиясини олгандай буляпман.

  • @MohiraBonu-yz6ko
    @MohiraBonu-yz6ko6 күн бұрын

    Alloh rozi bolsin sizdan yana yangi ibrati audyo hikoyalar kutip qolamiz sizda

  • @user-re5dl6yq6x
    @user-re5dl6yq6x7 күн бұрын

    Канчалий хакикат бу хикоя тасирли узок узокларни эсладим кишлогдаги унажоними эсладим😢

  • @irodaxuriboyeva6502
    @irodaxuriboyeva65022 ай бұрын

    Ассалому алайкум Каримберди ака хикояларингиз инсонни калбига етиб борадиган. АЛЛОХ сиздан рози булсин. Хозирги кунда инсонлар орасида, фарзандлар орасида мехр йуколиб боряпти.

  • @irodaxuriboyeva6502

    @irodaxuriboyeva6502

    2 ай бұрын

    Хикоя учун каттакон рахмат.

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    2 ай бұрын

    @@irodaxuriboyeva6502 Сизга ҳам раҳмат! Қалбдан чиққан нарсагина қалбларга етиб боради. Бу ҳикоялар оддий ҳикоя эмас, менинг дардларим, армонларим...

  • @jasursaitov1070
    @jasursaitov10706 ай бұрын

    Каримберди акамиздан оллох рози болсин ижодига оллох барака берсин амин амин амин

  • @user-vk6li8wr4z
    @user-vk6li8wr4z6 ай бұрын

    0:15 Шу хикояни йиглаб укигандим😢😢😢. Катта рахмат Каримберди ака. Ижодизга куз тегмасин Фахриддин ака сизга хам рахмат. Жуда чиройли укиб бердиз.

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    6 ай бұрын

    Ҳар бир томчи кўз ёшингиз битта хато, нуқсонингизни ювиб кетсин! Амин!

  • @shoiramusametova9245

    @shoiramusametova9245

    3 ай бұрын

    Ассалому алайкум сизни ижодингизни хурмат киламан Аллох рози бусин Авлие хикояси булган вокеами йиглаб эшттим

  • @ZiyodaAbdusalomova-dk8xx

    @ZiyodaAbdusalomova-dk8xx

    17 күн бұрын

    18:03 Uyda ish qilib yurib shu hikoyalarni eshitaman hamisha

  • @user-vj9lh6zl5y
    @user-vj9lh6zl5y26 күн бұрын

    Фахриддин оллох шифо берсин,умрингиз узок булиб бизни хикояларингиз билан хурсанд килишдан чарчаманг.

  • @user-cb6tl8bu6m
    @user-cb6tl8bu6mАй бұрын

    Овозингизга гап йук ака ширали тинглаганимда мазза киламиз ота онагизга рахмат

  • @user-xw5zd4zg5p
    @user-xw5zd4zg5p9 күн бұрын

    Asalom alaykum shu xiloyangizni qayta qayta eshitaman juda tasirli ijodingizga omad😢

  • @user-tq5sq8ro3h
    @user-tq5sq8ro3h3 ай бұрын

    Худди ёшлигимдаги момоларимни курдим Оллохим Рози булсин сизлардан

  • @user-cf8pb3wl3x

    @user-cf8pb3wl3x

    Ай бұрын

    ГрошиГроши ОИ😅😮не😅

  • @user-cf8pb3wl3x

    @user-cf8pb3wl3x

    Ай бұрын

    😊ого о. Го от т Юж? Лщз изщ отползает о😊о Ош😊ооо от😅ро ти ро отгг😅оро ро и ро😅 Ош ооиотоотоотоото иооиот

  • @user-cf8pb3wl3x

    @user-cf8pb3wl3x

    Ай бұрын

    🎉п. Тзхтд!! О от ти ои ли иоотооитооооооттотттооооиотшоо що😊😅огиоотооитооооооттотттооооиотшо огоотщ от тототото о отоото о-о-о-о-о да лол т то ли лш😊о😊😊отоото о ооОш тотош😊😅игог шоогох😅шорох нррррнрои о😅😊ш😊+рмиммир😅миссионеры 😅😅😅😮-р-н н го РР😊😅😢рм 😅

  • @surayyoxolmatova7102
    @surayyoxolmatova71026 ай бұрын

    Qizimiz òĝlimiz bor ilohim tarbiyamiz chiroyli bòsin. Mexrli oqibatli bòsin ota onasiga bir birlariga

  • @user-vp8gy3jw6i
    @user-vp8gy3jw6i13 күн бұрын

    Fahriddin aka. Hikoyani juda chiroyli o’qidingiz. Negadur biroz tobingiz yo’qdek tuyuldi bizga.

  • @miss.shirin
    @miss.shirin6 ай бұрын

    Ассалому алейкум, Каримберди ака умрингиз узок булсин минг рахмат, хар куни интик булиб кутаман янги видеони, насиб килса сиз билан албатта куришаиан албатта бир дунë гапларим ичимда сизга айтадиган

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    6 ай бұрын

    Дуо қилинг, Аллоҳ Фахриддинга комил шифо бериб, умрини узун қилсин! У ҳамма ҳикояларимни ўқимоқчи, Аллоҳ ниятига етказсин! Инша Аллоҳ, кўришамиз!

  • @mukaramoy3776

    @mukaramoy3776

    3 ай бұрын

    Фахриддин, умрингиз узун , рискингиз улуг булсин. Сиз билан кандай куришсак булади?

  • @UZB._.0007
    @UZB._.0007Ай бұрын

    Raxmat biz yumushlarimizi qilib yurib eshitamiz kitob oqigani vaqti yoq bizdek ayollar uchun judayam savobli ish qilyapsiz katta ibrat olyapmiz qanchalar noshukur ekanimizni bilyapmiz odamzodni sog yurganini ozi baxt ekan Allox razi bolsin sizdan

  • @munavvarbotirova690
    @munavvarbotirova6903 ай бұрын

    Mazza qilidim xikoyani 10:57 tiglab kampirga odam achinadi ex xayot

  • @user-re5dl6yq6x
    @user-re5dl6yq6x7 күн бұрын

    Эх болларимзга мехир берсин оналарини колдирмасинла еолгиз😢

  • @marjonbazariva-rt4hg
    @marjonbazariva-rt4hg2 ай бұрын

    Assalomalekum qariganda hech kimni hor qilmasin inshaalloh

  • @munavvarbotirova690
    @munavvarbotirova6903 ай бұрын

    Samiymiy mexnatlarizdan olloxim rozi bolsin

  • @user-zv7ff4ko7y
    @user-zv7ff4ko7yАй бұрын

    Ассалому алекум Фахриддин ака илохим овозингиз хаста булмасин.Энди унтадан ошик укиб берган хикояларингизни эшитдим ва сизга рахмат дегим келди,сиздан оллох рози булсин!!!

  • @jasursaitov1070
    @jasursaitov10706 ай бұрын

    Ассаломуалайкум Ака оллох сиздан рози болсин ижодизни боракатли килсин

  • @saidabdullaev8710
    @saidabdullaev87103 күн бұрын

    Рахмат укиятган кишига, Мана овощ Мана талант

  • @HusanboyImomov-kc3vo
    @HusanboyImomov-kc3vo3 ай бұрын

    Barchalarimizdan ollox rozi boʻlsin

  • @77Nemo
    @77Nemo3 ай бұрын

    Офарин гап йўқ 👍🏻

  • @baxtiyorrahmonov5589
    @baxtiyorrahmonov55892 ай бұрын

    Зубайда момони охирати обод булсин. Ибратли хикоя булибди. Езувчи ва укувчидан аллох рози булсин.

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    2 ай бұрын

    Амин

  • @ranomiralimova5213
    @ranomiralimova521315 күн бұрын

    Хакикатдан хам 6 угилдан кура 4 киз бугани яхши экан. Кизлар мехрибон буларкан

  • @user-eq5me1zj4f
    @user-eq5me1zj4f11 күн бұрын

    Онажоним,😢

  • @xasanboyjorayev9365
    @xasanboyjorayev93657 күн бұрын

    Катта рахмат Аллох рози булсин 18:46 улсин

  • @sererusx7376
    @sererusx73766 ай бұрын

    Каримберди домла, сизнинг хар бир хикоянгизни кайта- кайта укийман. Сизнинг халкчил,чиройли , равон тилда езилган хикояларингиз ешу карига бирдек маькул. Ижодингизга барака, узингизга саломатлик, оилангизга тинчлик- файзу баракот тилайман.

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    6 ай бұрын

    Катта раҳмат! Саломат бўлинг! Фахриддинни дуо қилинг, соғайиб кетсин, инша Аллоҳ, ҳамма ҳикояларимни ўқиб, халққа етказмоқчи.

  • @gulistonsity396

    @gulistonsity396

    9 күн бұрын

    Фахриддин акамизга Аллохим шифойи комил берсин.Дард бергувчи,Дардига дивочини берсин.Оиласини ,болларини бахтига сог саломат,узок умирли булсинлар.Росса тасирли юракга ,кунгилга етказиб укийдилар.Ижодларига муваффакиятлар тилаймиз.

  • @HusanboyImomov-kc3vo
    @HusanboyImomov-kc3vo3 ай бұрын

    Ota onangizni qadriga yeting keyin ularni topolmaysz

  • @user-vu2fy1iq2u
    @user-vu2fy1iq2u17 күн бұрын

    😢😢😢❤❤❤

  • @ismsdv6548
    @ismsdv654815 күн бұрын

    Эссиз шунака онани эьтиборсиз колдирганлар😢.

  • @user-ni4uy4bg5l

    @user-ni4uy4bg5l

    8 күн бұрын

    😊этл Б бююююб Ъ этими ож

  • @user-ll7sr6hg8z
    @user-ll7sr6hg8z16 күн бұрын

    Xayot shunaqa kimdir baxtli kimdir baxtsiz yashab o'tarkan

  • @axmatjon1973
    @axmatjon19735 күн бұрын

    Alloh rozi bolsin, jalasoy degani bu qayerda ekan

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    4 күн бұрын

    Жаласой - менинг қишлоғим. Аниқ манзили керак бўлса, Самарқанд вилояти Ургут туманида.

  • @user-jf9bg4rc4q
    @user-jf9bg4rc4qАй бұрын

    👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍

  • @user-we3gq8zd5f
    @user-we3gq8zd5f3 ай бұрын

    😢

  • @munavvarbotirova690
    @munavvarbotirova6903 ай бұрын

    Xar bir xikoyadagi qaxramonlarni roliga kirishib oqib beras

  • @user-tc7wv1ky8v
    @user-tc7wv1ky8v2 ай бұрын

    Давоми кани😢

  • @munavvarbotirova690
    @munavvarbotirova6903 ай бұрын

    Biram xikoyalarni miyoriga etkazib oqiysiz

  • @elliyonmustekil8566
    @elliyonmustekil85664 күн бұрын

    Mama baba Hitayqe gep ! Nege baba .Mama dep yûrûysizler?

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    3 күн бұрын

    Нималар ёздингиз, бошқа тилда ёзингчи, балки тушунарман?

  • @javohirvakilov8379
    @javohirvakilov837923 күн бұрын

    Wuncha bemehr o'g'il tuqqandan ko'ra,befarzand o'tgan yahwi,1ta onaga sidelka oberiwolmabtide o'ziga to'q bolalari

  • @user-pi9et7lf5j
    @user-pi9et7lf5jАй бұрын

    Ким деб таништирса таништираверсин хозирда халкни муаммоси свет ва газни нархи булиб турибди.шундан гапир.

  • @KarimberdiToramurod

    @KarimberdiToramurod

    Ай бұрын

    Олдин хотинингизга янги калиш олиб беринг!

  • @user-fr2cx2yn7c

    @user-fr2cx2yn7c

    13 күн бұрын

    Бопладингиз жон болам .Китоблик жоним холангиз.Ижодингизни доимо кузатаман Омад тилайман....

  • @user-kf3qr3yn3u
    @user-kf3qr3yn3u3 ай бұрын

    ГАБРИЭЛ ГАРСИЯ МАРКЕСНИ.ЁЛҒИЗЛИКНИ ЮЗ ЙИЛИ ДЕГАН КИТОБИДАН УҒИРЛАНГАН САРЛАВХАМИ😂😂😂 хикоя хам уғирлангандир😂

  • @user-mw2uq1wc5u

    @user-mw2uq1wc5u

    3 ай бұрын

    Нима деганиз,шу хам кулгишга сабаб булса

  • @user-kf3qr3yn3u

    @user-kf3qr3yn3u

    3 ай бұрын

    @@user-mw2uq1wc5u ёлғизликнинг юз йили.ёлғизликнинг уч куни😆😆ман учун кулгили.ғирт ухшатмаку😆😆

  • @user-ox2qs2hj3k

    @user-ox2qs2hj3k

    2 ай бұрын

    хаммани бошида бор эссиз утган кунларим орзуларим кетти изсиз

  • @user-tf1yu4xs6g
    @user-tf1yu4xs6g13 күн бұрын

    Зубайда момо намоз укимас эканда эх момо

  • @user-we3gq8zd5f
    @user-we3gq8zd5f3 ай бұрын

    😢

  • @user-we3gq8zd5f
    @user-we3gq8zd5f3 ай бұрын

    😢