Вилоятлар ҳокимликлари ишонч телефонларига ишонч борми?

- Янги Ўзбекистонда Халқ давлат ташкилотлардан рози бўлиши керак. Бугун шундай талабни аҳоли манфаатларини кўзлаб, Ўзбекистон Давлати раҳбари барча давлат ташкилотларининг раҳбарлари олдига қўймоқда.
Давлат ташкилотларининг иш юритиш механизми самарали бўлишида эса ишонч телефонларининг ўрни катта.
Бироқ афсуски, бугун кўп ҳолатларда бир қанча ташкилотларнинг ишонч рақамлари кўнгилдагидек иш фаолиятида эмаслигига гувоҳ бўляпмиз. Яна айрим ташкилотлар борки, беш ҳатто ўнлаб телефон рақамлари бўла туриб, на ушбу рақамларга ва на ягона кўрсатилган ишонч телефонига ҳам қўнғироқ қилиб, тушиб бўлмайди.
Мисол учун, маълумотлар буюросининг 1009 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ҳам айрим ташкилотларнинг фақат битта ишонч рақамини олишимиз мумкин, аммо биргина шу рақам ё “линия носозлиги учун абонент блокировка қилинган” бўлади ёки 24 соат банд ҳолатини кўрсатади ёки бўлмаса гўшакни биров кўтармайди.
Аввалроқ, ЎзА “Ишонч телефонларига ишонч борми” лойиҳаси орқали ушбу муаммони ёритган эди.
Кўп сонли аҳоли таклифларини инобатга олиб, биз яна лойиҳамиз доирасида суриштирувни давом этирдик ва бу гал Республика бўйлаб 12 та вилоят ҳокимликларининг ишонч телефонларини текшириб кўрдик.

Пікірлер

    Келесі