Усмон Азим - Чумоли ҳақида нутқ
Бугун ҳамма жойни чумоли босиб кетди. Усмон Азимнинг "Чумоли ҳақида нутқ" шеъри шу ҳақида.
ЧУМОЛИ ҲАҚИДА НУТҚ
«Меҳнаткаш» деб олганинг унвон, Шоирларнинг ғариб хаёли.
Менинг эса, азалдан аён
Нафратим бор сенга, чумоли.
Ғивирлайсан. Терга ботасан.
Тирикчилик солар не кўйга.
Нима кўрсанг, уйга тортасан -
Уйга... Уйга... Қоронғу уйга.
Бошинг узра баҳор қуёши,
Таратади бир ипак зиё.
Ҳашаротлар ичра сен - тоши
Баҳорга ҳам боқмайсан қиё.
Уйга... Уйга! Тинмайсан бирпас,
Югурасан... Сенингча, юҳо,
Оғиз қалбни айтиш учунмас,
Овқат учун яралган гўё.
Уйга... Уйга! Жавдирар кўзинг,
Уйингда-ку чириб ётар дон.
Хаёлингда ўзинг, бир ўзинг,
Ютмоқчисан дунёни тамом.
«А» дедингми, токи «Ҳ»гача,
Очиқ айтмоқ замони етди.
Биз ҳаммани таниб бўлгунча, Чумолилар кўпайиб кетди.
Чорсуни-ку қўйинг (у - бозор,
Ўйнар савдо ашуласига).
Чумолилар бормоқда қатор,
Идоралар машинасида.
Оғринишар - «чумоли» деманг.
(Ҳатто шоир бўлсанг ҳам, жим тур!)
Ғазаб билан улар солса чанг,
«Қарс» синади ҳақиқат қурғур.
Пештахтага бири ёнбошлаб,
Бошчасини қувноқ қашийди.
Бири эса гул каби яшнаб,
Фарзандига диплом ташийди.
Бири бизнинг ишхонамизда,
Ерга жами оёғин тираб
Мансабини тортгани-тортган,
Зўриққандан шўрлик қалтираб.
Бири эса: «Пахтакор халқим,
Тасанно» деб тўлдирар шеърин.
Унга халқи керакмас, балки
Бир орденми, мукофот беринг.
Ўраб олди махлуқлар чиндан,
Бузиб орнинг чегарасини.
Ҳатто она Ҳуррият қилган,
Васиятлар тегарасини.
Ҳаммасини топиб келиб, энг
Олий жазо бермоқ хаёлим...
Ўйлаб қолдим - шеър ўлдирар кенг,
Мана, ёздим: «Сизлар - чумоли!...»
Тугаяпти шеърим. Кетаман.
Узр, жоним бўғзимга етди.
Чумолини ўйлаб туринг. Мен
Ниначини кўргани кетдим.
Усмон Азим
Пікірлер: 26
Миллатни фахри усмон Азии.узок умр тилаймиз.
Тарифга тил ожиз офарин !
Усмон Азимовнинг ёшлик даврларидаги ижоди айниқса тахсинга сазовордир. Деярли барча шеърлари ҳақиқий уйғониш даврининг илк бахорги куртак лари бўлиб ўзбек шеъриятини оёққа қўйди. Ўзига хос ўзгаларга ўхшамаган овози билан шеъриятида ялқов, муросасоз, ўта мулойимликка бархам берди. Ҳақиқий шеър билан ўлик шеърни фарқлашга имкон ярата олди. Даврни ёлғон оқимига қарши туришни, ҳақиқат қалқонини шеърият қўлида бўлишини кўрсата олди. Ҳамма ҳам топиб айта олмаган курашчан жозибани яратди. Бир сўз билан айтганда " Сувлиқ лабларин йиртган Ёллари байроқ тулпор " ни ўқувчи биринчи бор умрида кўрди ва кўкка учиш завқини туйди.
Барчамиз чумолига айландик.Ор намус ва миллат к,айг'уси четта к,олди.
ЯШАНГ, ОМАД Усмон ака 🎉
Usmon Azim ijodiga gap yòq...Juda ham havasim keladi
Усмон ака, шеър жуда зўр ёзилибди. Умрингиз зиёда бўлсин, Устоз!
Бугунги узбек халки ва хукумати хакидаги шеър булибди
Эркин руҳиятли шахсият! Усмон Азим тирик шеърият
Hozirgi kunga ham tog'ri keladi Shedever🔥
Офариииииин! Сиздек ҳақиқатгӯй шоъир бӯлишни хохлайман.
Juda zo'r she'r
Mazza qilaman eshitib
Ajoyib, zo'r she'r
Усмон Азим . Xalq shoiri . Qalami tiģi qilichdan òtkir . Sòz kelsa hech kimni ayama degani shu shoirga mos . Bu sheri òz davrining reaktiv quroli bòlganki , tochno òziga tegishli yuraklarni jarohatlagan . ❤❤❤❤❤❤❤❤❤
Гап йук
Ajoyib
Ухшатишни боплабсиз .Рахмат.
Уйга.уйга😂😂😂😂😂😂😂.
Юкоридаги чумолиларга йокмайдиган шеьр .лекин ишчи чумолиларга екади
Хакикатни езибсиз
She'r zo'r yozilgan ammo ninachi kimligini tushunmadim
@user-iu9xs8ej4f
5 ай бұрын
"ниначи ва чумоли" даги ниначи
Haq gaplar rakurs ózgarganda haqiqat qalqishini qarang! Kommunizmni asoratlariga bir nazarda endi buyam