"Улуғбек хазинаси" 19-қисм Аудио китоб. Одил Ёқубов | "Ulug'bek xazinasi" 19-qism

"Улуғбек хазинаси" аудио китоби
"Ўзбекистон" телеканали
"Одил Ёқубов романи
Улуғбек аввало, темурийзода, тож-тахт тақдири учун жавобгар шахс бўлгани учун, нима қилиб бўлса-да у ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш учун тиришади; аммо у қора кучлар қуршовида қолади. Ўз ўғли эса уларнинг қўлида қўғирчоқ, тож-тахт деб отага қарши бош кўтарган. Бу ҳол буюк алломани чексиз қийноқлар гардобига тортади. Улуғбек образида инсоний ғурур жуда кучли қилиб тасвирланган. У темурий сифатида қони жўш уриб тож-тахт ҳимояси учун ўғлига қарши жангга отланади, лекин олим сифатида виждонан жуда қийналади, эл-юрти, келгуси авлодлар олдида бундай ишга қўл урганлиги учун ор қилади, ѐмон ном қолдиришдан қўрқади. Мирзо Улуғбек - танти, олижаноб одам, муносиб меросхўр топилса, тож-тахтни яхшиликча топширишга ҳам тайѐр; бироқ авлодида бундай кимса йўқ. Абдуллатиф - риѐкор, яна бир ўғли Абдулазиз мажруҳ, калтабин шахс. Ота тож-тахтни уларга топширолмайди. Тарихий шахс бўлган бу қаҳрамоннинг аслида нималарни ўйлаганлиги ҳақидаги батафсил маълумотлар бизгача етиб келмаган. Мана шу ҳолатлар ифодасида ѐзувчи тўқимадан унумли фойдаланади. У Улуғбекни ҳаммадан ҳам Моварауннаҳрга қирқ йил раҳнамолик қилиб орттирган асосий бойлиги - мадрасасию расадхонаси, нодир хазинаси - тўплаган кутубхонаси-ю яратган асарлари - барчасининг йўқ бўлиб кетиши хавфи ташвишга соладиган чин инсон сифатида тасвирлайди.
Роман «тож-тахт бебақо, тафаккур эса безавол, мангу» деган ҳикмат асосида яратилган, бу ҳикмат асарда ўзининг бадиий ифодасини топган. Асардаги Улуғбек образининг фожиаси шундаки, у эгалик қилган моддий мерос - тож-
тахтнинг келажаги йўқдек, ўз ўғлидан тортиб қўл остидаги барча мансабдорлари, ишонган тоғлари хиѐнаткорлардан иборат. Унинг бахти - у тўплаган, яратган маънавий мероснинг муносиб ворислари, ишонган, садоқатли, жонкуяр шогирдлари борлиги. Энг оғир дақиқаларда ана шу ворислар сифатида Али Қушчи, Қаландар Қарноқий ѐки Мирам Чалабий кабилар олимнинг ташвишига шерик, дардига ҳамдард бўла оладиган қилиб тасвирланиши асарнинг ютуқларидан биридир. Улар Улуғбекнинг «хазинаси»ни - меросини кўз қорачиғидек асраш учун керак бўлса ўз жонларини хатарга қўядилар. Хусусан, Али Қушчи Улуғбекка ўз ўғлидан ҳам аъло фарзанд сифатида талқин қилинган. Роман бошида уни чақириб, фақат унгагина бобосидан қолган хазинанинг яширинган жойини кўрсатиши ва унга ноѐб китобларни яшириш учун шу хазинадан улуш бериши воқеаси ҳам ѐзувчининг тўқималаридан биридир. Бу ҳолат қаҳрамонларнинг диалоги орқали акс этирлган.

Пікірлер: 14

  • @user-ry1cm6oz1z
    @user-ry1cm6oz1z3 жыл бұрын

    Ассолому аллайкум азиздар рамазон ойингиз муборак булсин шу азиз кунларда шундай азиз асарларни укиб колишингизни тилаб коламан узб тв каналига минадорчилик билдириб коламан

  • @gulsanamrozmetovna3794
    @gulsanamrozmetovna37942 жыл бұрын

    Ажойиб асар 👍👍

  • @murodillaboboyorov4398
    @murodillaboboyorov43982 жыл бұрын

    Manoli va tasirli

  • @Mubinatailor-s
    @Mubinatailor-s3 жыл бұрын

    👈👍🔔Ассалому алайкум азиз биродар апа сингиллар сизлар учун рузза кунлари хилма хил рецепт овкат ва пишириклар салат ва ичимликлар тайёрлаб рецептларини каналимга жойлаб бораман иншаАллох утиб обуна булиб куйинг шу рузза ойига инша Аллох каналим ревожданишига уз хиссангизни кушишингизни сураб колган булар эди олдиндан рахмат Аллох икки дунё саодатига муяссар килсин иншаАллох хаммангизга РАМАЗОН МУБОРАК.

  • @user-xd7dt8kz5z
    @user-xd7dt8kz5z2 жыл бұрын

    Отангни улдириб нима топмокчийдинг Падаркуш,энди сенинг холингдан маймунлар хам ор килади.У дунёйинг хам бу дунёйинг хам куйди сени Падаркуш

  • @user-xd7dt8kz5z
    @user-xd7dt8kz5z2 жыл бұрын

    Шу хароми Падаркуш хам,Ё Раб дейдия, Алхазар

  • @dilnozakenjaboyeva220
    @dilnozakenjaboyeva220 Жыл бұрын

    Abdullatif qilmishiga yarasha sini oldi

  • @user-xd7dt8kz5z
    @user-xd7dt8kz5z2 жыл бұрын

    Китобни жуда маромига етказиб укибсиз,фон мусикаси хам асарга жуда мас тушган

  • @faberlikbilan7189
    @faberlikbilan71893 жыл бұрын

    .

  • @samarqandtv
    @samarqandtv2 жыл бұрын

    Bonyga nima buldi

  • @user-vq2ps1kf1c
    @user-vq2ps1kf1c3 жыл бұрын

    19 кисмни кайтадан йоздиринг, хурматли админ! Диски чизилиб колганми!?

  • @user-nx3kj1jw6q
    @user-nx3kj1jw6q16 күн бұрын

    Mirzo Ulug'bekni ajdar g'oridagi tillalari topilganmi yoki osha bo'yi sirliligicha qoldimikin a🧐kitoblari qayda ekan.

  • @javlonbozorov4617
    @javlonbozorov4617 Жыл бұрын

    Хазинани топишдими

Келесі