"Улар Германияда ўқиган эдилар" ҳужжатли филм

Фильм және анимация

"Улар Германияда ўқиган эдилар" ҳужжатли филм
"Маданият ва маърифат" телеканали
"Бир йилдирким Оврупода яшамоқдаман. Илм-маорифда Оврупонинг биринчи бўлган Германия дорулфунунларида бутун дунёдан, ҳатто татарлардан ўнлаб, турклардан эса минглаб талабалар бўлгани ҳолда бизнинг Туркистондан мендан бошқа талабанинг бўлмаслиги юрагимни парчаламоқда." Абдуваҳҳоб Муродий, 1922 йил.
Ўтган асрнинг 20-йилларида Абдулла Раҳимбоев, Турор Рисқулов, Файзулла Хўжаев, Фитрат сингари ҳукумат ва жамоат арбоблари Туркистонни асрий қолоқлик ботқоғидан қутқариш, ҳамда иқтисодий ва маданий таназзулга чек қўйишга интилдилар.
Бу йўлда мавжуд имкониятларнинг барчаси ишга солинди ва миллий кадрлар тайёрлаш ишига алоҳида эътибор қаратилди. Туркистон тараққийпарварлари маҳаллий ёшларни биринчи навбатда Европанинг ривожланган мамлакатлари, жумладан Германияга юбориш, улар ёрдамида бу мамлакатлар эришган илмий-техник ютуқ ва тажрибаларни ўрганиш зарур, деб ҳисобладилар. 1921 йил 23 апрелда Тошкентда ўтказилган Илмий комиссияси мажлисида ўзбеклардан хорижга талабалар юбориш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбек илмий комиссияси йиғилишида Туркистон Маориф комиссарлигидан Туркистоннинг энг қобилиятли ёшлардан ҳеч бўлмаса 10 нафарини хорижга ўқишга масаласини ҳукумат олдига қўйиш таклиф қилинди. Хорижга талабалар юбориш ҳаракати кейинроқ Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) раҳбарлари Файзулла Хўжаев, маориф нозири Фитрат томонидан янада кенгроқ қўйила бошланди. Шундай қилиб, Туркистон ва Бухородан 1922 йил охирларида 70 дан ортиқ турли ёшдаги маҳаллий ёш йигит ва қизлар Германиянинг турли шаҳарларидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қишлоқ хўжалиги, текстил саноати, кимё, электротехника, кончилик, фалсафа, педагогика, тиббиёт ва бошқа муҳим соҳалар бўйича ўқишга юборилди.
БХСР раиси Файзулла Хўжаев талабаларни Германияга олиб бориш ва ўқишга жойлаштиришни бухоролик зиёлилардан Абдувоҳид Бурҳонов ва Германиядан Бухорога келган татар зиёлиларидан Олимжон Идрисийлардан иборат махсус комиссияга топширди. Фитрат талабаларни Германияда яхши ўқишга, келгусида ўз юртларига яхши мутахассис бўлиб қайтиш ва унинг истиқболи учун фидоий ватанпарвар сифатида хизмат қилишга даъват қилди. Германияга БХСР ҳукумати ҳомийлигида борганларнинг 16 таси Туркистондан, 56 таси Бухородан, 2 нафари Хоразмдан эди. Шубҳасиз, бу ёшлар ватанга қайтгач ҳар қанча қийинчилик ва таъқибларга қарамай Туркистоннинг ҳар жиҳатдан ривожига ўз ҳиссаларини қўша олганлар.

Пікірлер: 9

  • @bakhromakbarov6976
    @bakhromakbarov69762 жыл бұрын

    Мен Шерахмедовлар авлодиданман. Бу фильмда ёритилмаган жуда куп маълумотлар бор

  • @pubgdiyorbek3240
    @pubgdiyorbek3240Ай бұрын

    Zo‘r

  • @abdullohabduhalilov5795
    @abdullohabduhalilov5795 Жыл бұрын

    Assalomu aleykum !

  • @sherzoddjumaev6085
    @sherzoddjumaev60852 жыл бұрын

    Ха каранг хаммасига хам ишониш кийин. Рахматли Ёлкин Туракулов каби академиклар Энди чикадими? Улар германияда укиган эдилар деб фильм олишибди эндичи Энди улар сссрда укиган эдилар деган фильм хам олинглар.

  • @respectshorts99999-

    @respectshorts99999-

    11 ай бұрын

    Булмаса кайерда укиган тугриси

  • @dostonirvatov2553
    @dostonirvatov25534 ай бұрын

    O'RIS QULI PUTIN SEVGAN ISQIRTLAR KORVOL SENLARGA KIM DO'ST KIM DUSHMAN

Келесі