Шу Тасбехни хар куни 33 марта айтинг...

Савол: Ҳаж зиёратига борганда баъзи кишиларнинг тасбиҳ айтмасдан, дуо қилмасдан туриб кетганларини кўрдик. “Намоздан кейин тўпланиб тасбиҳ айтиш, имомнинг дуосига омин деб айтиш бидъат” демоқдалар. Булар бидъатми?
Жавоб: Жамоатнинг имом билан ўзи эшитадиган даражада дуо қилганлари афзалдир. Алоҳида-алоҳида дуо қилишлари ва дуо қилмасдан туриб кетишлари ҳам жоиз. Лекин буни одат ҳолига келтирмаслик керак. Ҳам имомнинг дуосига омин дейишимиз, ҳам ўзимиз дуо қилишимиз лозим. Бидъат бўлгани фақат муаззиннинг буйруқ беришидир. Тасбеҳ ўгириш, дуо қилиш бидъат эмас.
Дин китобларида шундай дейилган: Фарз ёки сўнгги суннатни ўқигандан кейин имомнинг ўнгга, чапга ёки жамоатга ўгирилиши мустаҳабдир. Зарур ишлари бўлса, ўрнидан туриб кетиши ҳам жоиз. Ҳадиси шарифда “Ҳар намоздан кейин уч марта (Астағфируллоҳал азим аллази ла илоҳа илла ҳув алхаййалқаййума ва атубу илайҳ) ўқиган кишининг бутун гуноҳлари авф этилади” деб марҳамат қилинган. Истиғфордан сўнгра оятал-курси ўқиб, 33 марта (Субҳоналлоҳ), 33 марта (Алҳамдулиллоҳ) ва 33 марта (Aллоҳу акбар) деб айтади. Бир марта (Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайин қодир) ўқийди ва қўлларини кўкси баробар кўтариб, дуо қилишлари мустаҳабдир. (Мароқил-фалоҳ, Таҳтовий)
“Имом ва жамоат билан бирга қўлларингни озгина узатиб, кўксинг баробар кўтариб, ҳовучларингни очиқ ҳолда самога қаратиб, дуо қилгин ва омин дегин.” (Эй ўғил илмиҳоли)
Омин дейиш ҳақида тўрт ҳадиси шариф қуйида келтирилган:
“Бир жамоат тўпланиб дуо қилса ва бир қисми омин деса, Аллоҳу таоло бу дуони қабул этади.” (Ҳаким)
“Дуо қилган киши ва омин деган киши савобда шерикдир.” (Дайламий)
“Имом дуода жамоатни хориж тутмасин. Хориж тутадиган бўлса, уларга хиёнат этган бўлади.” (Байҳақий)
“Имом омин деганида сиз ҳам омин денг. Чунки бир кишининг омин дейиши фаришталарнинг омин дейишига тўғри келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират бўлади.” (Бухорий)
Жамоатнинг имом билан тасбиҳ айтиши ва дуо этиши бидъат эмас, мустаҳабдир. (Неъмат-и ислом)
Савол: Намоздан кейин қайси дуолар ўқилиши керак?
Жавоб: Намозлардан кейин ўқиладиган маълум бир дуо йўқ. Ҳар ким ўз эҳтиёжига кўра дуо қилади. Доим бир хил дуони ўқиш ҳам дуруст эмас. Нима истаётганини шуъурли ҳолда билиши лозим. Нима истаётганининг фарқига бормасдан дуо этиш дуруст эмас. Маълум бир нарсаларни ёд олиб, шеър ўқиётгандек дуо қилиш макруҳдир. Дуо уйғоқ қалб билан ва овозсиз қилинади. Дуони фақат намозлардан кейин ва белгили вақтларда қилиш ҳам макруҳдир. Ҳар фурсатта дуо қилиш керак!

Пікірлер: 7

  • @user-jd2fk4sv6l
    @user-jd2fk4sv6l2 жыл бұрын

    Minnatdorman minnatdorman minnatdorman minnatdorman

  • @user-lg9kh9sn9r
    @user-lg9kh9sn9r3 ай бұрын

    Ла илохо иллолох субханоллох алхамдуллох

  • @sarvinozturakulova-pb7vb
    @sarvinozturakulova-pb7vb Жыл бұрын

    Домла сиз жуда сур

  • @munojiddinmuhammadjonov4965
    @munojiddinmuhammadjonov49652 жыл бұрын

    Doim yaratgan yulida yuradiganlarga tangrimning raxmati yogilsin

  • @user-lu2xz4lb2x
    @user-lu2xz4lb2x2 жыл бұрын

    Алхамдулиллох🤲

  • @abdunabiev2828
    @abdunabiev28282 жыл бұрын

    СУБХАНАЛЛОХ 33 МАРТТА ЛАА ИЛАХАА ИЛЛАЛЛАХ 33 МАРТТА АЛХАМДУЛИЛАХХХ 34 МАРТТА

  • @salomatmatyukubova6478
    @salomatmatyukubova64782 жыл бұрын

    Алхамдулиллох Субханоллох Ла илахо иллоллох

Келесі