Термиз Халқаро Аэропортида Россияга ишлашга кетаётганларга ахборот маълумотлар бериб борилмоқда.

Мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет мамлакатларда қонуний ишлаш учун керакли ҳуқуқий билимларини ошириш, одам савдосини олдини олиш мақсадида “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий- маърифат маркази ходимлари томонидан Термиз Халқаро Аэропортда Термиздан Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган аҳолига ахборот маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек аэропортда ташкил қилинган диққат мигрант бурчагида доимий тарзда миграция йўналишидаги янгиликлар онлайн телевизор орқали бериб борилмоқда.
Шу билан бирга Термиз Халқаро Аэропортида марказ томонидан мигрантларга кенгроқ маълумотлар улашиш мақсадида электрон маълумотлар жамланган инфокиёска ташкил қилинган. Унда чет давлатига кетаётган юртдошларимиз керакли маълумотларни ўқиши имкониятига эга бўлишган.
Бугунги кунда ушбу хизматлар Ўзбекистон бўйича фақатгина “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий маърифат маркази ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Пікірлер: 2

  • @husanravshan4542
    @husanravshan4542Ай бұрын

    🔥🔥

  • @user-xk6ck5ez6b
    @user-xk6ck5ez6bАй бұрын

    Салом алайкум чит илга китйотганларга сиртификатам бириладми

Келесі