Эски Жўва бозорининг тарихи ва тилсимлари | Toshkent tilsimlari

"Тошкент тилсимлари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Чорсу - дастлаб Бешёғоч даҳасининг қадимий маҳаллаларидан бири бўлган. Маҳалла сифатида XI асрда вужудга келган. Унга шаҳарнинг асосий дарвозаларидан йўллар келиб туташган.
Ўрта аср шарқ шаҳарларида 2 йирик кўча кесишган жой - Чорсу дейилган. Бундай жойларда одатда савдо расталари, косибларнинг дўконлари жойлашган. Табиийки, бозор билан чегарадош бўлган бу маҳалла ўз-ўзидан Регистон бозорига қўшилиб кетган. Қадимий манбаларда Човурсук (тўрт томонлама), Чорсук, Чорбозор кўринишларида ҳам учрайди. Суқ сўзи арабчада бозор маъносини англатган. Кейинчалик оғзаки сўлашувда Чорсу шаклини олган.
Эскижўва Себзор даҳасининг қадимий маҳаллаларидан бири бўлган. Маҳсидўзлик кўчасида маҳалла ҳунармандларининг асосий қисми жой¬лашган бўлиб, савдо-сотиқ қайнаган жойлардан бири ҳисобланган. Вақтлар ўтиб бу қадимий маҳалла ҳам марказий бозорнинг бир қисми ва кейинчалик бозорнинг асосини ташкил қилиб, Эскижўва номи билан атала бошланган.
Проф. Х.Х. Хасанов “Эскижўва” - маҳалла номи, ҳарбий аслахалар омбори (жўвахона) бўлганидан бу жой шундай ном олган дейди. Хақиқатан ҳам жиба “совут” деган сўз. (С.Қораев).
Қадимшунос олима В.А. Булатова эса таниқли олима О.Смирнова асарларида “эски” - сўзи сўғд тилида “баланд” деган маънони англатишини учратиб қолганлигини ёзади. Бу термин қадимий Тошкентга жуда мос деган хулосага келиб, Эскижўва - “баланд бозор” дегани дейди ва исботи тариқасида “Тошкент” етти сой ва етти тепаликдан қад кўтарган, деган афсонани келтиради.
ХVI асрда Тошкентнинг ўрдаси эски шаҳар қисмидан Бешёғоч тарафга кўчирилди. Табиийки, унинг қурол-аслаҳа сақлайдиган омбори ҳам янги жойга кўчирилади. Эски омборхона эса эски жиба, яъни эски омборхона номида қолади. Вақтлар ўтиши билан жиба, жўва кўринишини олиб Эскижўва деб атала бошланган.

Пікірлер: 7

  • @user-ew1hf6hh4r
    @user-ew1hf6hh4r3 жыл бұрын

    Малумот учун рахмат сизларга

  • @gapnet2919
    @gapnet29193 жыл бұрын

    Эски Жува 👍🏻

  • @superstroy5463
    @superstroy54633 жыл бұрын

    Привет Тошкент

  • @user-sf4qn4yi9r
    @user-sf4qn4yi9r3 жыл бұрын

    Асалому алекум✋лаеки 1 комент1 👍🙋‍♂️

  • @user-lt9km5fh4l
    @user-lt9km5fh4l5 ай бұрын

    Боззор.боз .сузи.яна.зорман маноси беради

  • @user-ps1nx9lt5w
    @user-ps1nx9lt5w3 жыл бұрын

    Паслугмас, пастлик. Аранг тушундим

  • @ruslanroziyev3264
    @ruslanroziyev3264 Жыл бұрын

    1986 йилда заказ сомса 50 - тийин эди. Метро хали йук эди.

Келесі