"Эрини қарзга ботирган аёл қисмати" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi

Фильм және анимация

"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" тарбиявий филмлар туркумидан
"Маҳалла" телеканали
"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" кўрсатувини Баҳодир ота Нишонов олиб борадилар. Сизлар билан ҳали кўп дастурлар орқали дийдорлашамиз деган умиддамиз. Маълумингизким, ижодий гуруҳимиз ибратли новеллаларни томошабинлардан келган хатлар асосида тайёрлашади.
"Оталар сўзи - ақлнинг кўзи" дастурларида ҳаётимизда учрайдиган иллатлар, ҳаётий воқеалар асосида теленовеллалар тайёрлаб юртдошларимиз эътиборига ҳавола қилиб келинмоқда.
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 5

  • @user-by1gt2ew6y
    @user-by1gt2ew6y6 күн бұрын

    Ассалому Алейкум ,мен биринши жазыппын😊

  • @user-kf1zm6mb9n
    @user-kf1zm6mb9n4 күн бұрын

    Tavba kyldym Suncalik ham akmok buladimi Turkmanistondan salom

  • @aaaassbbbbss7022
    @aaaassbbbbss70223 күн бұрын

    Акылы жок аялдар барда ушундай элдин козунчо оздоруну корсотушуп Эри байкуш Кандай кылсын

  • @mahmudqalandarov6832
    @mahmudqalandarov68326 күн бұрын

    Мен иккинчи

  • @user-cr3om6hb3j
    @user-cr3om6hb3j6 күн бұрын

    20000$дейдими 😂😂шунинг учунхам узб расвоси чики ётибти шунча пулга ту́й килиб

Келесі