Режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни соғиниб | Sog'inch

"Соғинч" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) артисти лавозимида бошлаган. Йигирма етти ёшида ушбу нуфузли театрга бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб тайинланган. 1984-2004 йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолият кўрсатган.
Энг яхши спектакллари: «Рўйхатларда йўқ» (Б. Васильев), «Келинлар қўзғолони», «Фармонбиби аразлади» (С. Аҳмад), «Нодирабегим» (Т. Тўла), «Юлдузли тунлар» (П. Қодиров), «Зебуннисо» (Уйғун), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Қора камар» (Ш. Холмирзаев), «Искандар» (А. Навоий), «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков), «Малика» (Фотима Галер), «Буюк ипак йўли» (М. Бафоев мусиқаси асосида), «Бухоройи шариф» (С. Айний асари асосида), «Тоға-жиянлар» (Р. Бобожон) ва б.
Бир қанча бошқа театрларда ҳам спектакллар қўйган: Муқимий театрида «Нодирабегим», Лаос театрида «Келинлар қўзғолони», АҚШда «Дунё ёшлари», Конибодом театрида «Судхўрнинг ўлими», Сирдарё театрида «Дардимни кимга айтай», «Маъмура кампир», Самарқанд театрида «Нодирабегим», «Чеча», «Буюк ипак йўли», Навоий театрида «Алишер Навоий» операси ва б.
У, шунингдек, мамлакатнинг турли саналарига бағишланган байрам томошаларини саҳналаштирган: «Улуғбек юбилейи» (1994), «Наврўз» (1995), «Амир Темур юбилейи» (1996, Регистон), «Шарқ тароналари» (1997) ва б. шулар жумласидан.
Кинода актёр сифатида Олчинбек («Оловли йўллар»), Мухторов («Тоғдаги учрашув»), Шерзод («Олмос камар»), Собиров («Ошпаз») каби образлар яратган.
Баҳодир Йўлдошев 2009 йилда “Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилган.
Б.Йўлдошев «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонлари, «Меҳнат шуҳрати», «Фидокорона хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати», “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.
Баҳодир Йўлдошев 2021 йил 16 май куни 76 ёшида вафот этган.

Пікірлер: 3

  • @user-rb1mf9yn9j
    @user-rb1mf9yn9j2 жыл бұрын

    Оллохим рози булсин яхши инсон, зур режиссёр, самимий сухбатдаш эдилар

  • @zokirjonmirzayev7530
    @zokirjonmirzayev7530 Жыл бұрын

    Шундай театр фидоисини ижоддан хар хил бахоналар билан четлатиб босим утказганлар мана укиши йук энди мазза килиб йашаб юрибсизларми ха илохим хаммага худо бор кайтар дуне дейдиларку

Келесі