Раббим менга ёрдир

Музыка

Am.G.C.Am
Dm.E.Am
Am.G.C.Am
Dm.E.Am
Dm.G.C.Am
Dm E.Am
Dm.Am
E.Am
Раббим менга ёрдир...
Ҳаёт сўқмоғида
Не не давонлар
Йўлимда учради
Не не тўфонлар
Йиқилиб, чарчадим
Чорасиз онлар
Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор!
Кимлар тош отмади
"Чорбоғим" томон
Кимларни "севгиси"
Куйдирди ёмон.
Неки иш қилмайин
Ишончим ҳамон
Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор!
Ҳар битта каломи
Йўлим ёритар
Муқаддас Руҳ-ла
Кўз ёшим артар
Ҳар тонг туриб тонгда
Забоним айтар:
"Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор! "
Хатоларим бисёр
Биламан ўзим,
Баъзан ишим бошқа
Бошқадир сўзим.
ХУДОЙИМ СЕВГИ
Яшнатар кўзим
Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор!
Раббим севгисида
Яшайман яйраб
Ҳамду сано битиб
Булбулдек сайраб.
Имондир менга бир
Қўйилган талаб
Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор!
Иноят остидаман
Шукур Худога
Марҳамат ёғилган
Ёрман дуога
Қалбим тўла бугун
Нурга зиёга
Раббим менга ёрдир
Раббим Нажоткор!
Шеър муаллифи:
Равшан Хизиров

Пікірлер