No video

Психолог Умида Абдуллаева билан жонли мулоқот(жонли эфир)| Taskin

"Таскин" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 7

  • @user-to7qh5jg6q
    @user-to7qh5jg6qАй бұрын

    Умида апани каттик хурмат киламан Тожикистонданман

  • @johongirjohongirova5215
    @johongirjohongirova521518 күн бұрын

    Умидахонга гап булиши мумкинмас.

  • @user-tl1zf9gs3p
    @user-tl1zf9gs3p6 ай бұрын

    Shunday suhbatlar kuproq berilsin. Rahmat.

  • @NilufarQulbekova
    @NilufarQulbekova2 ай бұрын

    Рахмат Умида опа

  • @johongirjohongirova5215
    @johongirjohongirova521518 күн бұрын

    Ассалому алайкум Умидахон, сог саломатмисиз?

  • @Zokirjon-c9x
    @Zokirjon-c9x8 күн бұрын

    Telefon orqali bogʻlanish

  • @bahorahayitova8919
    @bahorahayitova89195 ай бұрын

    Бошловчи нимага бунака опани гапини буласиз, кушиласиз, савол бердизми жавобини киссиб эшитингда. Асабга тегопти уртада кушилишиз.

Келесі