Паркентнинг Кумушкон қишлоғида жойлашган ноёб Ҳазрат Али Бува зиёратгоҳи | Ko'hna manzillar

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Карантин талаблари юмшатилгач, инсонлар уйдан чиқиб, кўнгилли саёҳат қилишни истайдилар. Тошкент вилоятида ҳам зиёратгоҳлар ва қадамжолар талайгина. Эътиборингизга улардан энг машҳурини тақдим этамиз.
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи «Чашма» маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган. Дастлаб 1982 йилда Кумушкон қишлоғи аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан 1 та хонақоҳ ва 1 та айвон барпо этилган. 2010 йилда маҳаллий усталар томонидан қайтадан таъмирланган. Зиёратгоҳда 3 та хонақоҳ, 1 та айвон мавжуд. Қишлоқ одамларининг ривоят қилишича, Пайғамбаримизнинг куёвлари Ҳазрати Али шу жойда намоз ўқиган эмиш. Айрим ривоятларга кўра, унинг қамчисидан, яна баъзи бирларида қайд этилишича, ҳассасидан чинор дарахти кўкариб чиққан. Бу чинор ҳозир ҳам яшнаб турибди. Ушбу муқаддас жойда 5 та булоқ бор. Булоқлардан чиқаётган сув кумушга тўйинган бўлиб, таркибидаги 60 дан ортиқ микроэлементлар ошқозон-ичак касалликлари учун шифо саналади.

Пікірлер: 6

  • @user-vf5vg7cu7u
    @user-vf5vg7cu7u3 жыл бұрын

    Оллох рози булсин сиздан беш олти йил олдин боргаеман хазрат Али зиератгохига жуда чиррйлик жойлар Худо хохласа оилам. Билан бораман

  • @user-my6cp7iv5o
    @user-my6cp7iv5o Жыл бұрын

    Жуда ажойиб жой экан бориб амин булдим,хавосиям енгил тоза....

  • @user-pz7jk5bk9c
    @user-pz7jk5bk9c3 жыл бұрын

    Рахмат меня борганман

  • @farizfayz2231
    @farizfayz22313 жыл бұрын

    Тошкентми

  • @farizfayz2231
    @farizfayz22313 жыл бұрын

    Кайси шахар бу

  • @munojatxonmadaminova5904
    @munojatxonmadaminova590418 күн бұрын

    Кумушкон тел раками керак

Келесі