Пара енгил атлетика: Тошкент-2025 Ёшлар Пара Осиё ўйинлари учун иқтидорлар сараланди

Спорт

“Янгиобод” Республика ўқув-машғулот базасида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди. Икки кун давом этган баҳслар якунига кўра, Фарғона вилояти спортчилари медаллар жамғариш бўйича 1-ўринни эгаллаган бўлса, Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилояти жамоалари ҳам етакчилар қаторидан жой олди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ёш пара атлетларни саралаб олишдан иборат. Ҳусусан, ўғил болалар ўртасида ядро улоқтириш дастурида Абдураҳмон Баҳодиров, узунликка сакраш баҳсларида Жаҳонгир Жалилов, Ҳожиакбар Нурматов, Абдужалил Болтабоев, югуриш бўйича Қудратулла Хайруллаев, қизлар ўртасида эса ядро улоқтиришда Айуалим Карлибоева ҳамда Дилбарой Одилова юқори натижалар қайд этган ҳолда, мутахассислар эътиборига тушди.

Пікірлер

    Келесі