Опанинг битта "ДОД" и зални ларзага келтирди. "ИЛТИЖО ҚИЛАМАН" ЖОНЛИ ИЖРО, ОЛМАХОН ХАИТОВА
Хайитова Олмахон (1940.06.03 Xоразм) - хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1993). Ашула айтишни дастлаб Ў. Саидов, кейинчалик К. Отаниёзовдан ўрганган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1974). Аёллар орасида тор чалиб куйлашни расм қилганлардан бири. Янги йўл театри (1958-1959), «Хоразм» (ҳоз. «Лазги») ансамбли (1959 - йилдан)да яккахон хонанда. «Ўзбекнаво» бирлашмасининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари (1995-2003), Тошкент маданият инверстетида проф. (2003 йилдан). Ҳ. барча сардаларда жарангдор, кучли ва кенг диапазонли овоз соҳибаси. Репертуаридан оммабоп қўшиқлар, мумтоз ашулалар («Феруз - 1», «Тошкент Ироги» ва бошқалар), Хоразм халқ достон қўшиқлари («Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»дан «Озод қил», «Било-билмадим», «Хатингни» ва бошқалар), бастакор ва композиторлар асарлари (Ҳожиабдулазизнинг «Гулузорим», «Самарқанд Ушшоғи», К. Отаниёзовнинг «Найлайин», С. Ҳайитбоевнинг «Ўзбекистон гуллари» ва бошқалар), шунингдек, туркман, озарбайжон халқ қўшиқлари ўрин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекасига (жами 250 дан ортиқ), бир неча грампластика («Ўзбекистон гуллари», 1976 ва бошқалар) ва аудиокассетага ёзилган. Ҳ. ижодига бағишланган «Олмахон Ҳайитова куйлайди» телефилми ишланган (1982). Бир қатор мамлакатларда гастролда бўлган.Олмаxон Xайитова 2014 йилнинг 1-январида Xоразм шаxрида вафот этган.
Пікірлер: 14
Жоегиз жанатлардан жое олсин олмохон опа спёр овоз ахмат
Мени аммам боладилар , дооод деган жойларига дооод
Дунеда тор бн чикиб лол килган ягона аел саьнаткор жойлари жаннатдан булсин.
БУНДАЙ ИНСОН УЛМАГАН УЛМАЙДИ ТАРИХДА БИР УМИР КОЛАДИ КАЛБИМИЗДА ЖОЙЛАРИЗ ЖАНАТДА БУЛСИН СИЗНИ ❤❤❤
Бундай санаткор бошка кемийди калбларда абадий яшайсиз жойингиз жанатдан булсин
Олмахон опа хоразим фахри жойингиз жаннатларда булгай сизни яхши курардим сиздек овоз сахиби энди дунега келармикан овазингиз юрак юракимни титрадади
@Ilhomjon1995
2 ай бұрын
❤тугри айтасиз тарихда бита булган одам бу
Тарихда бита булган одам бу олмахон хаитова жойингиз жанатдан булсин
Сиз инсонлар калбида хамиша яшайсиз хамиша сизни эшитамиз сиз биз учун тириксиз
Жойларингизжаннатларда булсин опажон
Оллох рози булсин жойлари жаннатда булсин
ЖАННАТИМ ОПАМ.🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🎶
Олмахон Хаитовани жойлари жаннатлардан булсин Санобар опанихам
❤😂худо рахмат кунад1000рахматкунад😢