"Омонат ёхуд бева янгасини уйдан ҳайдаган эркак" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi

Фильм және анимация

"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" тарбиявий филмлар туркумидан
"Маҳалла" телеканали
"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" кўрсатувини Баҳодир ота Нишонов олиб борадилар. Сизлар билан ҳали кўп дастурлар орқали дийдорлашамиз деган умиддамиз. Маълумингизким, ижодий гуруҳимиз ибратли новеллаларни томошабинлардан келган хатлар асосида тайёрлашади.
"Оталар сўзи - ақлнинг кўзи" дастурларида ҳаётимизда учрайдиган иллатлар, ҳаётий воқеалар асосида теленовеллалар тайёрлаб юртдошларимиз эътиборига ҳавола қилиб келинмоқда.
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 5

  • @zulayhakamalova6425
    @zulayhakamalova64259 күн бұрын

    13 мин назад деп куйибди янги эмас эски киноку якиндагиа куйган эдилар 1 2 ойдан кейин яна куядилар янги деб Узб да яегги кинолар йукми эскилар такрорланаверадтми

  • @user-vj5jh4ls8j

    @user-vj5jh4ls8j

    9 күн бұрын

    Ха куни кеча шу кинони кургандим. Комент хам колдиргандим. Яна чикариб куйишибди.

  • @user-vj5jh4ls8j
    @user-vj5jh4ls8j9 күн бұрын

    Бу она кизик экану. Узи пулга жуда хам мухтож бб турибдию, яна углига пулларни этиб бер дейди. Колаверса угли бу пулларни мехнатига яраша олган. Тиламчилик килмагану.

  • @6.02.69
    @6.02.694 күн бұрын

    Вой , мунча овози паст бу новеллани ??? Зурга эшитаяпман...

  • @xadichaermatova729
    @xadichaermatova7293 күн бұрын

    Менга хам пул беринг Атхам Бобо оегимна протез куйдириб олай , кийналиб.кетдим огрикдан😢

Келесі