Шоир Абдулла Ориповнинг шахсияти, кечмишлари ва унинг ҳаётдаги ҳақиқатлари...| Hayot haqiqatlari

"Ҳаёт ҳақиқатлари" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Абдулла Орипов - ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади.
Ўзбекистон халқ шоири, таниқли жамоат арбоби Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида дунёга келди. Ўрта мактабни 1958 йили олтин медаль билан тугатгач, Тошкент Давлат университети филология факультетининг журналистика бўлимига кириб, уни 1963 йили муваффақият билан битирди.
1968 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб вазифаларида хизмат қилиб келди. Муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигининг раиси. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раисидир.
Фаолияти
Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларида бошланган бўлиб, унинг биринчи шеърлар тўплами «Митти юлдуз» 1965 йили чоп этилган. Кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Мазкур тўпламларга кирган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг шеърдан-шеърга, тўпламдан-тўпламга, йилдан-йилга ўсиб, ижоди баркамоллашиб борганлигига гувоҳ бўламиз. Айниқса, 70-йиллардан кейинги асарларида ҳаёт ва инсон, жамият ва табиат ҳақидаги фалсафий мушоҳадаларининг тобора чуқурлашиб бораётганлиги сезилади. Кучли эҳтиросли туйғулар уларда ўзининг юксак талқинини топиб боради. Бу, бора-бора теран фикр билан юксак бадиийликнинг омухтасига айланиб, шоирнинг ижодий камолотга эришганидан дарак беради.
Бунга Абдулла Ориповнинг «Сайланма» (1996) тўпламини ўқиб амин бўлишимиз мумкин. Айниқса, истиқлол ғояси, эл-юрт мустақиллиги, она Ватанни озод ва обод кўриш истаги сатрдан-сатрга парвариш топиб, ажиб бир порлоқлик ҳосил қилади. Шоирнинг «Мен нечун севаман Ўзбекистонни», «Ўзбекистонда куз», «Куз» каби 60-йилларда ёзилган шеърларидаёқ истиқлол нурлари жилва қилгандек бўлади. Хуллас, Ватан ва халққа меҳр-муҳаббат, табиатни севиш, ардоқлаш, имонли, виждонли инсонларга мадҳиялар ўқиш, гоҳ йиғлаб, гоҳ қувониб куйлаш шоир туйғулари уммонини ташкил этади.
Абдулла Орипов ижодининг ҳозирги босқичи яна ҳам туйғуларга бой, файзли ва сербаракадир. Жумладан, «Ҳаж дафтари» (1992) туркумига кирган шеърларида энди шоир маънавиятимиз манбаларини кашф этиш йўлидан боради. Қуръони Карим, Ҳадиси шарифлардан замонавий маънолар излайди ва топади. У достоннавис ва драматург сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Хусусан, «Жаннатга йўл» достони ва «Соҳибқирон» (1996) шеърий драмаси шоирга катта шуҳрат келтирган асарлардир.
Абдулла Орипов истеъдодли таржимон сифатида Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирган. Некрасов, Л.Украинка, Шевченко, Р.Ҳамзатов, Қ.Қулиев асарларини ҳам она тилига таржима қилган. У Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи ҳамдир. 2000-2001 йилларда Абдулла Орипов асарларининг тўрт жилди нашр қилиниб, кенг китобхонлар оммасига манзур бўлди.
Ижодкорнинг шеърий мажмуалари қатор хорижий тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган. Абдулла Орипов - ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади.
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреати, Калифорния (АҚШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат халқаро академиясининг ҳақиқий аъзосидир. Мустақиллигимизнинг етти йиллигида унга биринчилардан бўлиб «Ўзбекистон Қаҳрамони» деган юксак унвон берилди.

Пікірлер: 13

  • @user-vu2kj5zn8t
    @user-vu2kj5zn8t3 жыл бұрын

    Шубхасиз , 20 аср узбек адабиетининг энг буюк шоири...Кудратли Узбекистон мадхияси муаллифи.. Шеьрларида кадим юртимиз ,...буюк ишк мужассамланган....Шундай шеьриятни севмаслик мумкин эмас....мумкин эмас....

  • @user-mv6uv3no6s
    @user-mv6uv3no6sАй бұрын

    Бобомиз Охиратингиз Обод булсин Омин Омин Омин

  • @user-zh3tw5kf4f
    @user-zh3tw5kf4f2 жыл бұрын

    Менингсевимли шоирим УЛУҒ инсон эди.оллохим жаннатлардан.жой берған.бўлсин айтишга тил.ботир аммо ўша давр.сиесатига қулоқ солиш кк эдику шартми орқадан тош отиш .минг йилда бир марта келади шундай УЛУҒ.шахслар

  • @kolopubg572
    @kolopubg57211 ай бұрын

    А.Орипов энг севимли шоирларимиздан бири.Замонамизнинг Навоиси А.Орипов.Эссиз хаётдан бевакт кетдилар.Охиратлари обод булсин.

  • @user-zh3tw5kf4f
    @user-zh3tw5kf4f2 жыл бұрын

    Анча йиллар илгари.улуг шоирнинг қабулида бўлиб қўлларидан.дасхат олган ва сухбатидан.бахраманд бўлган ўглим шоирнинг зар бир сатридан инсон қалб торлврини ,чертади деб эслайди , бу сатрладаги маъно мазмунни теран тушунган.шахс разолатга юз тутмайди

  • @user-zh3tw5kf4f
    @user-zh3tw5kf4f2 жыл бұрын

    Азиз .шоирнинг зар сатрлари ўзбек ва қардош халқлсрнинг.қалбидан мангу жой олган бир умр қолади хам

  • @AbdulazizBekturaev
    @AbdulazizBekturaev8 ай бұрын

    Мен хам бир хаваскор шоирман А Бектураев

  • @xondamir9285
    @xondamir9285 Жыл бұрын

    Nega kutubxonalarda Abdulla Oripovni kitoblari yo'q

  • @mamatqulradjabov1329
    @mamatqulradjabov13293 ай бұрын

    Афсуски бу икки валломат Январи хам, жияни ҳам Абдулла Орипов бошида қора булутлар айланиб, уюшма раислигидан бўшатилгач, Абдулла Орипов Қаршига келганида ўзларини олиб қочардилар. Мен отпускада бўлганимда Шоир Усмон Азим билан келганида, кейин Мирпўлат Мирзо билан келганида кўчада қолиб кетган. Ўзлари йигламсираб гапириб бергандилар Энди бу валломатларни гапини қаранг. Таасуф.

  • @user-od8xm8tl1o
    @user-od8xm8tl1o8 ай бұрын

    Инсон хаётидан минг маротаба рози булишини айтиши исломни яхши билмаслигидан .Чунки минг мартасидан юкорисига рози булмаслиги белгиси . Бу худодан рози булмаслик. Катта шайтонларга жудааа билиб салом бергансиз ёшлик килиб эмас.

  • @mrjalilov5046
    @mrjalilov50463 жыл бұрын

    ДИКТАТУРАНИ РИВОЖИГА КАТТА ХИССА КУШГАНДА.

  • @bobomurodsadullayev4637

    @bobomurodsadullayev4637

    11 ай бұрын

    Bo'lmagan gap. Bu fitnachilar o'ylab topgan uydirma. Shoirning ijodi shaxsiyatidan ko'ra ustun! Nima bo'lgan taqdirda ham Abdulla Oripov buyuk shoir!