Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980

Ютубдаги «Хуршид Даврон кутубхонаси»да мумтоз мусиқа ва адабиёт намуналари, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар, сериаллар, бадиий фильмлар, видеоспектаклар, аудиокитоблар, хуллас маданиятимиз тарихи билан боғлиқ видео материаллар билан танишиб боришингиз мумкин. Бугунги саҳифамизда Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримовнинг 1980 йилда тайёрланган мусиқий альбомини тақдим этмоқдамиз.
Муҳаммаджон (Мамат) Каримов (1919.20.6 - Тошкент - 1998.26.7) - хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1992). Дутор, танбур чалишни, мумтоз ашула йўлларини дастлаб отаси Каримбобо, Нўмонқори ҳофизлардан, мақом йўлларини Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалим каби устозлардан ўрганган. Ўзбекистон саноат кенгаши қошидаги ашула ва рақс ансамблида яккахон хонанда (1935 - 1939), Хоразм вилояти театри, Чоржўй ўзбек театри, Мирзачўл театрларида ашулачи ва актёр (1939 - 1942). Ўзбекистон радиоқўмитасининг миллий мусиқа ансамбли (1944 -1945), «Моқом» ансамблида хонанда (1960 йиллари), Тошкент шаҳар турли мусиқа мактаблари ва санат муассасаларида ёшларга ананавий ашулачилик сирларини ўргатган. Репертуаридан мақом йўллари («Дугоҳ», «Сегоҳ», «Баёт И - В», «Чоргоҳ»), ўзбек ашула ва катта ашулалар («Самарқанд Ушшоғи», «Тошкент Ироғи», «Гиря», «Найларман», «Қаландар И, ИИ», «Лайли ва Мажнун», «Улким жонон», «Айрилмасун») ўзбек бастакорлари асарлари («Сайёра», Ҳамза; «Раноланмасун», Ю. Ражабий; «Муножот», И. Икромов; «Фиғонким», А. Убайдуллаев ва бошқалар), шунингдек, ўзи мусиқа басталаган қўшиқлар; «Кел, эй дилбар» (Машраб), «Кабам онам» (Иброҳим Адҳам), «Дерлар” (Ҳувайдо) ва бошқалар ўрин олган. Каримов тиниқ, кучли ва ниҳоятда жозибали овоз соҳиби. Унинг ижро услуби ўзига хос дардмандлик, юракдан жўшиб айтиш, чуқур фалсафий мазмун, ҳар бир сўзини аниқ, дона-дона қилиб айтиш билан ажралиб туради. Каримов ижро этган ашулалари Тошкент грам-ёзув студияси томонидан бир неча пластинкада чиқарилган («М. Каримов куйлайди», 1969, 1980,1983), Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан унинг ижодига бағишланган 2 видеофилм суратга олинган («Муҳаммаджон Каримов куйлайди», 1991; «Муножот», 1997).

Пікірлер: 13

  • @user-if8cf2ft4v
    @user-if8cf2ft4v9 ай бұрын

    Бундай хофизлар хозир йўқ,оллоҳ рахмат билсин.

  • @jamxxx2271
    @jamxxx22718 ай бұрын

    Огир.бетоб.булиб.колдим.шу.инсони.муножат.кушигини.эшитиб.туриб.кетганман..жой..ж ан .булсин.

  • @user-fl7zq9kj4c
    @user-fl7zq9kj4c5 ай бұрын

    Оллох рахмат килсин . Кушикчилар хозирги бу ашуллаларни айтолмайди. Бу одамлар талант оллохдан

  • @user-to3gl8fh8i

    @user-to3gl8fh8i

    3 ай бұрын

    Бу талант сохибини оллох рахматига дохил килсин яхши инсон эдилар

  • @sohibjonrasulov5580
    @sohibjonrasulov55809 ай бұрын

    Жаннат богларида булбул булинг овмин

  • @jamxxx2271
    @jamxxx22718 ай бұрын

    Охиратингиз.обод.булсин..

  • @xaydaraliyunusov8684
    @xaydaraliyunusov86848 ай бұрын

    Отахонни Оллох рахмат килсин !Куп эшитаман кушикларини

  • @user-if8cf2ft4v
    @user-if8cf2ft4v9 ай бұрын

    ❤❤

  • @besttutorials1777
    @besttutorials177710 ай бұрын

    Оллох рахматига олсин

  • @user-iu5bn1dn5l
    @user-iu5bn1dn5l8 ай бұрын

    ХАКИКАТДАН ХАМ ЖАННАТИ ОДАМ , ОВОЗИНА ГАР ЙУК ,ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДАН БУЛСИН ,ОЛЛОХИМ ОМИН.

  • @user-fp6vf5tk1f
    @user-fp6vf5tk1f Жыл бұрын

    Бундай хофиз дунега бир марта клади крахмал

  • @user-if8cf2ft4v

    @user-if8cf2ft4v

    9 ай бұрын

    Ашулани мирқиб эшитаман