Номзод Шавкат Мирзиёев навоийлик сайловчилар билан учрашди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 21 июнь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Тадбирни номзоднинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Кувондик Санакулов олиб борди. У ўз сўзида Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида олиб борилган ислоҳот ва ўзгаришлар натижалари Навоий вилояти мисолида яққол кўзга ташланаётганлигини, вилоят аҳолисининг турмуш даражаси ошганлигини ва бунинг эвазига одамларда эртанги кунига ишонч пайдо бўлганлигини таъкидлади.
Жумладан, сўнгги олти ярим йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 1,4 марта ошиб, 67 триллион сўмга ёки аҳоли жон бошига юртимизда энг юқори - 63 миллион сўмга етди, 300 мингта янги иш ўринлари ташкил қилинди, тадбиркорларга яратилган шароитлар натижасида уларнинг сони 3 баробар кўпайиб, 10 мингтадан 30 мингтагача чиқди, ислоҳотлар натижасида Нурота, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа, Томди, Кармана ва Конимех туманлари дотациядан тўлиқ чиқарилди.
Ижтимоий соҳада ҳам кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, ушбу даврда вилоятда 1 мингдан зиёд давлат ва хусусий боғчалар ишга тушиши ҳисобига, мактабгача таълим қамрови 48 фоиздан 82 фоизга ошди, 24 минг ўқувчи ўрни яратилди.
Маълумки, Навоий юртимиз саноатининг юраги ҳисобланади. Вилоятнинг салмоқли ҳиссаси эвазига республикамизда ўтган олти ярим йилда саноат ҳажми 1,5 баробарга ошиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 18 фоиздан 25 фоизга етди, саноат соҳасида
30 миллиард долларлик 570 та йирик лойиҳалар амалга оширилди. Натижада, олтин қазиб олиш 87 тоннадан 108 тоннага, мис 104 минг тоннадан 148 минг тоннага, кумуш 113 тоннадан 181 тоннага етди.
Шу боис номзод учрашувда саноатни янада жадал суратларда ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб, ўз таклифларини баён этди.
Унга кўра, келгуси етти йилда мамлакатимиз фахри бўлган “Навоий кон металлургия комбинати”да 3 миллиард 800 миллион долларлик 19 та лойиҳа амалга оширилади. “Навоий уран”да 550 миллион долларлик 11 та лойиҳани амалга ошириш орқали, уран захиралари 67 минг тоннадан 100 минг тоннага етказилади. Умуман олганда, 2030 йилгача мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар (500 минг тоннага), олтин - 1,5 баробар (155 тонна), кумуш - 3 баробар (500 тонна), уран - 3 баробарга (10 минг тонна) оширилади.
Шунингдек, иқтисодиётнинг “драйвер”ига айланган тўқимачилик, электротехника, чармсаноат, фармацевтика, қурилиш материаллари, машинасозлик, озиқ-овқат саноати каби тармоқларда хусусий секторни ривожлантириш учун янги ёндашувларни жорий этиш ҳамда қўшимча хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича мақсадлар билан сайловчилар таништирилди.
Сўнгра Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури, жумладан, Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари юзасидан маъруза қилди.
Унда, аввало, аҳолига муносиб турмуш шароити яратишга катта аҳамият қаратилди. Хусусан, вилоятдаги барча маҳаллаларда жами 310 та давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилиши ҳисобига оилаларнинг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжи 100 фоизга тўлиқ қопланади.150 та тиббиёт муассасаси, жумладан 45 та оилавий поликлиникалар барпо этилади, 200 та хусусий шифохона фаолияти йўлга қўйилади. Вилоятда Республика кардиология ва Урология марказларининг филиаллари ишга тушади, шунингдек, болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, скрининг маркази ва репродуктив саломатлик марказини ўз ичига олган яхлит комплекс - “Она ва бола” кластери барпо этилади.
Пікірлер: 63
Янги.узбекистонмас.узбекистон.кадимий.ва.азим.дийор.каердан.топдиларинг.бу.янги.деган.иборани
Ассалому алайкум. Навоий вилоятида ривожланишлар бўлаверсин!
Энди зўр булади, кредет берамиз тадбиркар бой бўлади, машина миниш навбатсиз бўлади, адолат бўлади, Қарсақ зўр булади, натижа йўқ бўлади, порахўр бой бўлади.
Биз кутгандик билгандик
Хурматли пириздент шавкат мирзиёев мен навои вилояати кизилтепа туманиданман мирзоев алибек хамидовичман .ман тадбиркор сифатида сизга овоз.бераман лекин .сиз билан учрашишга хеч ким йул бермади бормаган банк комади хокимияат комади манга .ким ёрдам беради.
Адоооооооооо́ бу́лдииии́ййй Муганиий вой аламжон жооооооооооонннн Жооооонн алааааам
Растаможкан очинг 0%га барка топкур
Узи кетар ерер ,узи келар ерер
Яшасин президентимиз хамиша соғ саломат булсин биз сиз билан фахрланамиз😇😇
Навоийда саноат тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантирилишини айтди Президентимиз айниқса ҳудудда минглаб дарахтлар экилиши мени қувонтирди
@kamronkarimov2184
Жыл бұрын
Ҳа Навоийда саноатдан кўп заҳарли моддалар чиқади дарахтлар экилиши тўғри бўлди
@MohirJabborov-cx9mm
Жыл бұрын
Айниқса уран мис каби ер ости бойликларини тадбиркорлар ҳам ковлаб олиши мумкинлиги халққа катта фойда бўлади
@avaz9329
11 ай бұрын
Paxtaci maddox kotyaloqlar
6.5 yilda yaxshi uzgarishlar bulibdiyu musofirlar taqdiri qachon urtaga quyiladi
Одамлар уйига кириб куринг 5 йил олдиндан баттар болди
Биламиз сиз кандай ишлашингизни ва халкам аста аста тушунаяпти
Assalom aleykum muhtaram prezident umringiz uzoq bolsin men safarov eldor sizni mativatsiya izdan keyin ikkinchi guruh nogironi boʻlishimga qaramasdan tadbirkor boldim Rahmat Sizga Umringiz Uzoq Bulsin Kasal Boʻlmang
Яшанг призедент сайловда сизга омад тилайман
Бошка номзодларнинг юзида Нур ек 1 Чи марта бокчага борадиган болага ухшайди😅😅
Men ochiqchasiga aytaman prizdentimiz qiliyatgan barcha ishlaridan ko'nglim to'q va ishonaman bitta masaladan tashqari mashina soxasida dunyo ko'rsatkichidan juda past darajada yuramiz dunyo bozorida 10000$ turadigan mashinani nima uchun bizdi xalq 15000$ ga olishi kerak qachonki prizdent bilan yuzma yuz kelaman shu gaplarimdi ochiqchasiga aytib olaman va ko'rsatib beraolaman
ОМАТ ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА ДАВЛАТ БОЙ БЎЛАР ХАЛҚ ДАВЛАТ УЧИН ДАВЛАТ ХАЛҚ УЧИН БЎЛАС БУЮКДИР.
Узбекистон шунча бой экан миллиард долларлар бор экан яна халк чеккаларга чикиб кетаяпти хакикат Йуклигини юз фоиз билдим мен Гозгонданман мармар ва гранит Чикорадиган завотда фарзандларимиз ишлайди ойлик йук ишга пийода бориб келади призидентни Куркмасдан алдади гап Йугееее
ТУРМИШ ДАРАЖАМИЗ ОЙИГА 50 МИЛИОН ПУЛ ТОПЯМИЗКУ ТРИЛИОНЛАРНИ КАЕРГА ИШЛАТАМИЗ БИЛМАЙ РОСИЯГА БЕЛЕТ ОЛЯБМИЗ
Хаммаси ёлгон гапиришади худди темир хотин кинода айтганидек БУЛАР факат карсак чалиб туришади аслида нима булаётганини билишмайди билсахам киссиб туришади.
ASSALOMU ALEKUM XURMATLI BIZLARDAN JONINI AYAMASDAN FIDO QILAYONGAN AZIZDAN AZIZ YURBOSHIMIZ ILOXIM NIYATKARINGI IJOBAT BULSINDA SAYLOBLARDAN SOX OMON UTIB YANADA XALQIMIZ UCHUN YAXSHI IMKONIYATLARNI YARATIB QOYING SOX SALOMAT BULING OLLOXIM ASRASIN YOMOLARDAN YOMON KUZLARDAN
Президент яхши инсон лекин курук чаппак уре уре билан хеч нима узгармеди. Коррупцияни йукотиш керак суд прокуратура ииб миллий гвардия дхх халлолик рамзи булсин давлат ишида ишласенг леваси борми деб сурашади. Хато сиздан президент сиз ва хокимларга 100%ишониш керак сизга куч соглик дунёдаги энг халлол президент булинг
Prezident muammolarning asl sababini yaxshi biladi
🤔
Yozishga xam
Яна Карсак ,
Президентим елбасшым тек алга🎉🎉биз жастар тек сизди колдаймыз
Кайси вилоятда болмасин 28/25 милярд доллор ажратилади дийиляпти нотугри эшитяпманми. шуналар бойми узбекистон
Призидентимиз сог булсин
Олтин ишлаб чиқариш 10 баробар кўпайтирса хам халққа копейкачалик фойдаси йўқ ундан кўра оддий газ светни беринг муттахам йўғе мухтарам мирзиёев
Prezidentga kuch-quvvat tilayman
Шарномаларни очинг бозорлар да машиналар нархи осмон булдику
Мирзиеев.сайланасми.билмадиму.лекин.шундек.давлат.тузинки.амир.темур.давлатидек.кучли.булсин.юртимизда.конунлар.ишласин.жиноятчиларга.конуни.кучайтиринг.корупсияни.йукотинг
Bu o'zgarishlar O'zbekiston kelajagi uchun juda muhim
Yurtimiz Asnamnoy tinjlik xukimidami shuni uzi bizlarga katta baxt tinjlik bulsagina bashqa ishlarmzida tinjlik bulmasaboshqa i shlarga mazmun qayda xurmatli yaxshini yaxshi tomonini kura olmayatgan insoniligi bor insonlar xama Adolatli bulsa yurt boshimiz izmidan ketsa poralarni kim oladi boy kim buladi. Davlatimiga Amal qilmayabtilar
Juda yaxshi g'oya
Карсакчилаааар
Барака топинг илохим
Нима 😆😆😆😆
Диктатор
Xalq sizni doimo qo'llav quvvatlaydi chunkiu ularni mushkulini yangil qilyapsiz
Зарафшон шахар поракуратураси ва Зарафшон шахар жиноят суди раиси менга ажратилган кредит маблагларини талон тарож килди ва жиноятни яширдилар. Хаммасини уриб у́лдириш керак, жонга тегди харомилар.
Барака топкур, шу доллар демаслан узбек сумини файтинг. Ота бобонгиз доллар Билан савдо килмананку
Президентимиз олиб бораётган ислохатлар самара беряпдими демакки президентликни давом эттириши керак бу адолатдан бўларди
@naimjonahrorogli1736
Жыл бұрын
Мен ҳам шу фикрдаман
@user-kx8ob1zh8w
Жыл бұрын
Сен кимсан жиннимисан ëки аклинг заифми
@furqatnurov6762
11 ай бұрын
Судда ёки ИИБ терговида самара беряпди.
Yangi Start up lar saylovga yig'ilib turgan ekanda yaxshi korinish uchun
Хтди бобо еолгони бас килинг оллохдан куркинг бир кун келиб уласан йикан бойлигинг фарзандинга насиб килади еоки килмайдм
@user-kx8ob1zh8w
Жыл бұрын
Килмайди отасини килмишлари учун хурланиб юради бу аникку
Навоига хуш келибсиз
😂😂😂😂. ЖАНОБ эртакчи, Ëлгончи 1000% ли президент. Тугри сиз узизга ухшаган лаганбардорларни тудалаб уларга ЯНГИ эртаклар айтасиз.. Хаммаси пратакол буйича ëлгонлариз учун КАРСАКЛАР чалади.Лекин, сиз шу карийиб 7 йил ичида оддий халкга нима бир иш киллиз? Хаммаси когозда, хаммаси ËЛГОН Вада. Нахотки бизни халкимизни бюджетида сиз айтган (вадаларга ишонсак) шунча миллиардлаб $ лар ( 100 лаб триллион лаб сумимиз булса) нимага бизда кишда оддий Халк бе свет, бе газ, йил 12 ой ичимлик сувига зор яшайди.? Нимага соликку, жарималар жуууда ривожланган давлатларга караганда жуууда баланд, нимага ëлгон статистика берасизлар ( узбекистонда уртача ойлик 325-350 $ деб) Хакакатдан олсак 800-1500 сум 60-70 фоиз оддий халкни даромади.. Хайронман бунча ëлгонни тукишизга сабаб нима? Сиз 1000% президенткусиз... Илтимос биир оз ОЛЛОХДАН КУРКИНГ..
Oʻzim 2 marta ovoz berdim bu safar ham yana shunday ovoz beraman. 👉1920-yildan shu paytgacha 100yil oʻtib FAQAT endi Raxbarimiz tomonidan "Soʻz va Din erkinligi" berildi. 👉Prezidentimiz to'gʻri siyosat yuritvotila, endi Sh.Mirziyoevni qo'llab quvvatlashimiza kere
Узбекстон гуллаб яшнаб кетади, илохим тинчли булсин, Президентимиз саи харакатлари чексз, куз тегмасн Узбекстонга
@men-vl3sx
Жыл бұрын
7 йилдан бери шу одам президент булмаган экан-да.
@user-uz7sd7dt3n
Жыл бұрын
@@men-vl3sx иуге
@user-sw1td1dt8w
11 ай бұрын
🤣🤣🤣
Vaziyatni to'g'rilash uchun har xil metodlardan foydalanyapti prezident