НОХУШ ХАБАР: ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Лина Черязова вафот этди
Спорт
Ўзбекистон ифтихори 51 ёшида ҳаёт билан видолашди
2019 йил 23 март куни фристайл бўйича Ўзбекистоннинг илк Олимпия чемпиони Лина Черязова 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Новосибирск спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда. Унинг вафотига узоқ давом этган хасталик сабаб бўлган.
Лина Анатольевна 1968 йили Тошкентда дунёга келган. У 1994 йилги Лиллиҳаммерда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғалаба қозонган. Ушбу олтин медал Ўзбекистоннинг қишги Олимпиадада қўлга киритган ягона олтин медали бўлиб қолмоқда.
Лина Черязова спортдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг, доимий равишда Новосибирскда истиқомат қилаётган эди.
Олимпия чемпиони 2019 йил 27 март куни дафн этилади.
Пікірлер: 4
Bir sport yulduzi so'ndi..
Өзбекстанға бірінші алтын алып берген еді
Кучли куркмас лижада учиб айланадиган спортчи эди.
exx bunaaqa sportchi boshqa yoooq. yagona oltin a