Невич ва Новдак қишлоқлари ҳақида эшитганмисиз? | Bir qishloq tarixi

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Биз ижодий жамоамиз билан биргаликда азим кентларнинг тарихини ўрганишга яна бел боғладик. Мана бу жилваланиб оқаётган сой Тошкент вилояти Паркент тумани жанубий-шарқий ҳудудидан оқиб ўтувчи Бошқизилсойдир. Ушбу сой ўз сувларини Қизилнура ва Қўрғонтош тоғларидан бошлаб йиға бошлайди. Бугун Бошқизилсой ёқалаб қатор қадимий манзиллар жойлашган. Бугун кўрсатувимизда мана шу қадимий манзиллардан бири бўлган Невич ва Новдак қишлоқларининг тарихи ҳақида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан бир нечта сойлар оқиб ўтади. Жанубий шарқий қисмидан оқиб ўтувчи Бошқизилсой сойлар ичидаги энг йириги ҳисобланади. Қадимда бу сой бўйидаги манзилларни одамалр макон тутишган. Айтиш мумкинки, қадимда Бошқизилсой бўйида яшаб келган аҳоли учун ушбу сойнинг аҳамияти жуда катта бўлган.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Пікірлер: 4

  • @maftunichka7795
    @maftunichka77952 жыл бұрын

    Men novdak qishlog'ida yashayman

  • @user-je8cl1dl5x
    @user-je8cl1dl5x4 ай бұрын

    Нихоятда гузал манзара

  • @feruzausmanova4571
    @feruzausmanova45712 жыл бұрын

    Намданак кишлоги тарихини танишииринг

Келесі