#muhammadali_ğafforov

Кузги боғ,
ўриндиқ,
кўл ва ўрдаклар,
Сочингдан таралган атиргул ифор.
Сен бахтдан масрурсан,
мен-чи эрмаклаб...
Елканга бош қўйдим, кечиргил, дилдор.
Ҳаммаси эсимда, Муҳаммад Салиҳ,
Китобин варақлаб ҳаёлга толдинг.
Ва маюс пичирлаб нигоҳи ҳақиқ,
- Мен сиздан ҳат эмас, хавотир олдим*.
Кузакнинг янчилган хазони- кўнглим,
Баҳорга элтмайди мендаги юрак.
Кечаги ичилган қасамдан тондим,
Эртам ҳам бугундан бермайди дарак.
Дард эса аямай савалар дилни,
Яшашга қўймайди чириган ҳаёт.
Айт қандай жилмайиб беряпсан жинни,
Видо ўланини айтсамда ҳайҳот!
Кечир...
Сўнг тилимдан сўнар калимам,
Кўзингда кавсардан қуйилган томчи.
Мени яхши кўрсанг нега йиғлайсан*,
Ёшингни артасан,
ёмғир-алдамчи.
Боғ эса кўзланган, ҳомуш ва ичкин,
Бошимга ўрайман армон- пайтава.
Яна изтиробнинг чекига тушдим,
Ўтни ёқиб бўлмас қайтадан*.
Кузги боғ,
Ўриндиқ,
Кўл ва ўрдаклар,
Дунё бу - мен борим ютқазган қимор.
Севгилим бахт кутма,
кет бу кўлмакдан,
Ва сўнгсиз,
поёнсиз денгизларга бор.
She’r: Muhammadali G’afforov
Ijro: Maftuna Rustamovna

Пікірлер