Миллий банк 2,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлайди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда. Хусусан, соҳадаги ислоҳотлар туфайли сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди.
Тўртта банк илк бор евробонд чиқариб, четдан 1 миллиард 300 миллион доллар ресурс жалб этди. Ўтган йили банклар 3,8 миллиард долларлик, шунингдек, уларнинг мижозлари ҳукумат кафолатисиз 6 миллиард долларлик хорижий кредитларни тўғридан-тўғри олиб келган.
Замон талабидан келиб чиқиб, бу ишларни янада кенгайтириш ва лойиҳаларни сифатли амалга ошириш зарур.
Тақдимотда Миллий банк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу борадаги фаолияти ҳақида ахборот берилди.
Жорий йилда Миллий банк томонидан 6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, заргарлик тармоғида 2,1 триллион сўмлик 526 та, хизматлар соҳасида 41,8 триллион сўмлик кредитлар ҳисобидан 40 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Ўзсаноатқурилишбанк бу йил халқаро молия бозорларидан 3 миллиард 100 миллион долларлик маблағ жалб этишни мақсад қилган. Банк мижозлари билан умумий қиймати 4 миллиард 800 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларига киришилган.
Мазкур банк томонидан қурилиш материаллари соҳасида 2024-2025 йилларда 529 та лойиҳа доирасида 2 миллиард 800 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб, бу орқали 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Миллий банк 967 та, Саноатқурилишбанк 727 та маҳаллада ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, банклар қуйи бўғинга тушиб ишлаётгани учун кўплаб бизнес тузилмалар “соя”дан чиқмоқда.
Тақдимотда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини тизимли мониторинг қилиб, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Тадбиркорларга туман даражасидан республика миқёсигача ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг молиявий билимларини ошириш ва инновациялар билан таништириш муҳимлиги таъкидланди.

Пікірлер: 11

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h24 күн бұрын

    Мухтарам Президентимиз бошингиз омон болсин халк дарди билан яшаяпсиз рахмат!

  • @fozildjalilov8918
    @fozildjalilov891824 күн бұрын

    🇺🇿OMAD🇺🇿

  • @user-fo7wm8sm5s
    @user-fo7wm8sm5s22 күн бұрын

    Assalomu alaykum Muxtaram Pirezdetimiz Booshingiz omon boʻlsin meni 2 nafar farzadim bor kattasi 4sinif 2chim 2yarim yosh Gidrasifaliy kasaligi bilan uyim yoʻq birovlani uyida yashayman xatoki bolarimga yeshiga non topib berolmaydigon kunlarim bor chunki kasal bolani kimga tashab ishlashga imkonim yoʻq Otam onam hechkimim yoʻq Bolalar uyidan seynimi menga opkelib tashab ketishdi amalab yuriman Sizdan iltimosim mengayam uyjoy berig xatoki Oq uygacha bordim aldam joʻnatib yuborishdi bormagan joyim qolmadi man uchun mas Goʻdaklarim uchun uy berig iltimos Pirezdentim

  • @alijonazimov849
    @alijonazimov84924 күн бұрын

    Ислохотлар керак ватанимиз учун, шуни устида бош котириш айни вакти. Бу сафарги ишлари баракали келсин.

  • @alijonazimov849
    @alijonazimov84924 күн бұрын

    Лекин тан олилар анчайин булмаган узгаришлар булди шу инсон даврида. Президент ишлавотти, лекин баъзил факат куролмийсила

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h24 күн бұрын

    Рахбаримиз мехрибон киши. Шу йигилишда жуда уринли масалаларни кутарибди

  • @sherzoddavlatov5118
    @sherzoddavlatov511824 күн бұрын

    👍 чарчаманг

  • @sherzoddavlatov5118
    @sherzoddavlatov511824 күн бұрын

    Бу давлат иқтисодиёти ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Зур бопти

  • @user-zz8ll5zq1h
    @user-zz8ll5zq1h24 күн бұрын

    Бошинггиз оман булсин жаноб Президент

  • @alijonazimov849
    @alijonazimov84924 күн бұрын

    Президент шунча харакат кивотти одамларга яхши булсин деб. Буни тугри тушиниш керак. Узини ишлариини узлари давом эттирсинлар.

Келесі