No video

MEZOTERAPIYA / МЕЗОТЕРАПИЯ/ O`zbek tilida kosmetolog maslahati

Баъзи аёлларда наслий ёки бошқа ҳолатлар сабаб эрта қариш, юзга тез ажин тушиши кузатилади. Бундай ҳолларда косметологик воситаю кремлар ҳам ёрдам бермайди. Мезотерапия услубидан фойдаланиш билан анчайин самарали натижага эришиш мумкин. Мезотерапияда тери остига махсус биологик фаол моддалар жўнатилади. Биологик фаол моддалар таркибига қуйидагилар киради:
турли витаминлар - улар терига қувват бағишлайди;
гиалурон кислотаси - теридаги модда алмашинувини яхшилайди, уни намлантириб, ёшартиради;
коллаген ва эластин эса юз териси чўзилувчанлигини орттириб, юз овалини мустаҳкамлайди. Инъекция ҳар бир мижознинг муаммоси ва тери ҳолатини ўрганган ҳолда айнан унинг ўзига хос қилиб тайёрланади. Мезотерапия тери осилиб қолиши, юздаги ёш ўтгани сари пайдо бўлган ажинлар ва целлюлитга қарши энг самарали услублардан бири ҳисобланади.
#zuhragulyamova

Пікірлер: 344