Мавлоно Жалолиддин Румий хикматлари

Мавлоно Жалолиддин Румий хикматлари/ ıv шарх
Илхом Талқинлари
Жалолиддин Румий ёки Мавлоно Румий (30-сентабр 1207, Балх, Афғонистон - 17-декабр 1273, Ко`ния, Туркия) номи билан машҳур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир.
Ижодий фаолияти ва асарлари
Илмий доираларда уни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза, гоҳ Ҳегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий ҳеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти ҳам, илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Жалолиддин Румий ўзидан кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган „Девони кабир“ („Улуғ девон“)да уч мингдан ортиқ шеър бор. Фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган „Маснавий-маънавий“ ҳам бир неча минг байтдан иборат. Бундан ташқари, „Мактубот“, „Фиҳи мо фиҳий“ („Нимаки ундадир - ундандир“) номли асарлари ҳам мавжуд.

Пікірлер: 5

  • @user-vp3cs6id5w
    @user-vp3cs6id5w2 жыл бұрын

    Мусика халакит беряпти хурматли админ

  • @user-jx6yc7ff6p
    @user-jx6yc7ff6p2 жыл бұрын

    Музика баланд жудаям

  • @dostonsobitov7358
    @dostonsobitov73582 жыл бұрын

    Илтимос мусикани пасайтирилса яхширок эшитиларди

  • @user-wp6zz9cb4u
    @user-wp6zz9cb4uАй бұрын

    Яхши сухбатларда мусикани учириб эшитади ку мусикаси хеч кимга ёкмади олиб ташланг.

  • @user-gn8es2rc8r
    @user-gn8es2rc8rАй бұрын

    Шундай.зур.марузага.мусика.халал.берди.афсус.Админ

Келесі