"Котиба қизни севиб қолиш қимматга тушди ёхуд оила қадри" | Hikmatli dunyo
“Ҳикматли дунё” тарбиявий филмлари туркумидан
“Тошкент” телеканали
Ҳикматли дунё - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.
Пікірлер: 62
Руза кунида бировни гунохини олмайлик хар ким килган гунохи учун узи жавоб беради савоб килиб дуо килинг чунки кимга нимани тиласанг Аллох икки хисса ортиги билан беради зеро бу дуне кайтар дуне
Shoxdan shoxga sakrab yuradigan erkaklarga Ollox uzi insof bersin
Зебохонам ломбилаган кизаканда комати чиройликан
Salom juda yaxshi mapnoli ishlanibdi raxmat
Yahshi zur
Яхши ишланибти, Баракалла!!
😅😅😅😅😅😅😅😅😅😅👍👍👍👍👍👍👍zop çikibdi kino kotiba kız molodes🌹🌹🌹🌹🌹
Эх Она шагом
Assalomu alaykim maza qilip koʻrdim sizlarga katda rahmat yoʻnalishingiza omad shunaqa kinoʻvlar koʻpaysin katda kichiklarni yoʻlga soliwga yordam berarkanda😂😂😂mazza qildim koʻrip sislarga katdakon rahmat mazayuv mana kino filim
Охоооо
👍
Тугулган кунни ким куйибди санлага ! Аввал корнингни эпла,
Узини хотини чиройлику,соддагина,оддийгина
Рахбар жуда тугри иш килди
Газингни бердику Аслиддин бой кизларга хам кара олмайдиган килиб куйдику йигит кишига ярамайди бу иш
Шунака
Бу йигит йомон ролда уйнамайди Ярашмайди
Булутдан чикан куеш куйдиради эрдан чикан аел дегани шуда😮😮😮😮
Эсиз шундай хотинини билмайди
Тугрисини айтсам булар касал.