Қарздор МЧЖ'дан катта миқдорда пул маблағлари ундириб берилди

Бундан бир йил муқаддам Б.Алимов бизга мурожаат қилиб, тергов органи томонидан улар раҳбарлик қилиб келаётган жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини билдириб, ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўрадилар.
Бизнинг малакали ҳуқуқшунослар жамиятдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, тергов органи томонидан жиноят иши асоссиз қўзғатилганлигини, жиноят иши қўзғатишга асос бўлган ҳолатлар фирмалар ўртасидаги шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан низо бўлиб, иқтисодий судга тааллуқли эканлиги ҳақидаги хулосага келдик ва дастлабки терговда иштирок этиб, мазкур фикримиз тўғрилигини ҳужжатлар асосида исботлаб бердик.
Натижада юқоридаги жиноят иши ЖПК нинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиб, қарздор фирмадан “Мирзаобод парранда асл” МЧЖ фойдасига жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ундириш ҳақида суд қарори чиқарилишига эришдик.
☎️ Мурожаат учун
+(998 71) 231-01-00
📍 Тошкент ш, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 58а-уйда жойлашган.
Инстаграм: verumlf_uz?igsh...
Телеграм: t.me/verumlf_uz
Facebook: Verumlf.uz?m...
Шартнома ва пуллик юридик хизмат учун:
t.me/advokatlik_xizmati

Пікірлер