"Қанд булоғи"нинг фойдаси қандай? Сурхон давлат қўриқхонасига сафар | Ekspeditsiya

"Экспедиция" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
СУРХОН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ - Сурхондарё вилояти, Шеробод туманининг шим. ғарбий қисмида жойлашган 2 мустақил майдондан - Кўҳитанг тоғининг шарқий ён бағри ва Пайғамбаророддан иборат қўриқхона. Пайғамбаророл участкаси водийтўқай экосистемалари ва бухоро буғусини муҳофаза килиш мақсадида 1971 й. да ташкил этилган. Кўхитанг давлат буюртма қўриқхонаси 1986 й. да Пайғамбаророл қўриқхонаси билан бирлаштирилиб, Сурхон давлат қўриқхонасига айлантирилди. Вазифаси қўриқхона ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, ўрганиш, и. т. ишлари олиб боришдан иборат. Сурхон давлат қўриқхонасининг тоғўрмон экосистемасига кирувчи Кўҳитанг (денгиз сатҳидан 850-3157 м юқори) қисми (24583 га) гидрологик тармоққа, каттакичик сойларга бой, Лайлакон, Қизилолмасой каби йирик дарёлари ҳам бор. Қўриқхона ҳудудида Зараутсой расмлари сақланган дара машҳур. Кўҳитангда туркистон ва зарафшон арчалари (8033 га), туркистон заранги (104 га), туронғил (512 га), бухоро бодоми (891 га), жийда (183 га), ширин бодом, ўрик, ёнғоқ, хандон писта, саксовул, буталар ва б. ўсади. Ўсимликларнинг 810 тури мавжуд, уларнинг 29 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Тоғ ва тоғ ён бағирларида туркистон силовсини, морхўр, осиё муфлони, бўри, тулки, қуён, бўрсиқ, ҳар хил заҳарли илонлар ва қушларнинг 130 га яқин тури учрайди.
Қўриқхонанинг Пайғамбаророл участкаси (Амударёдаги кичик орол - уз. 8, эни 5 км; 3044 га) ўрмонзор ва тўқайзордан иборат (1986 й. гача эталон тўқайзорларнинг ўсимлик ва хайвонот дунёсини табиий ҳолида сақлаш мақсадида ташкил этилган мустақил қўриқхона бўлган). 970 гектарини ўрмонзор, қолган қисмини жийда, теракжийда, юлрун ва терак аралаш тўқайзорлар ташкил этади. Шунингдек, оролда чучукмия, юлғун ва галофит ўсимликлар ўсади. Тўқайзорларда бухоро хонгули, ёввойи тўнғиз, қамиш мушуги, қушлардан қирғовул, бургут, тасқара, қирғий; ҳинд жайраси, судралувчилардан чўл агамаси, тошбақалар, калтакесаоар, илонлар ва б. кўп учрайди. 12-13-а. ларда орол муқаддас зиёратгоҳ бўлган. Ривоятларга кўра, оролда мусулмон арбобларидан бири дафн этилган ва унинг қабри устида Зулкифл масжиди бўлган. Шу боис, мусулмонлар бу оролни муқаддас жой, яъни «Пайғамбаророл» деб аташган.

Пікірлер: 8

  • @user-wg9gp6hb6s
    @user-wg9gp6hb6s Жыл бұрын

    Менинг, юртим Хатак Отажоним ва Онажонимни излари, колган, янги виедолар кутиб коламиз, хурмат бн Подмосковье Г Химкидан 👍 🤲❣💐💐

  • @user-uj5xd7zg8u
    @user-uj5xd7zg8u3 жыл бұрын

    Машоллох

  • @dilshodmelimurotov2253
    @dilshodmelimurotov2253 Жыл бұрын

    Baribir surxonim zurda

  • @1234may.
    @1234may. Жыл бұрын

    Ajoyib

  • @user-ri4pf4zp9d
    @user-ri4pf4zp9d5 ай бұрын

    Очик ва камераси бор жойда итни хам суйип жияпти тогда камера йукку энди замонавий ов килади бегона у ишни килмайди

  • @zamonaviyuyproektlari4632
    @zamonaviyuyproektlari46323 жыл бұрын

    Chiroyli uy proektlari kerak bolsa bizga qo'shiling.

  • @user-uj5xd7zg8u
    @user-uj5xd7zg8u3 жыл бұрын

    Бизни хам курик хонага ишга олармикин

  • @user-ri4pf4zp9d
    @user-ri4pf4zp9d5 ай бұрын

    Манашу форма кийганларни узи тутиб йийди

Келесі