Хумсон қишлоғи тарихи | Bir qishloq tarixi

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳияти жуда юқори. Лекин узоқ йиллар давомида бундан етарлича фойдаланилмади. Баҳаво табиат, қулай иқлим ва йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти бўлса-да, ҳудудда сайёҳларни жалб этадиган йирик ва замонавий лойиҳалар амалга оширилмади. Бугун Бўстонлиқ туманида туристик ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтнинг ўзида қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш кўзда тутилган.
Бўстонлиқ туманида бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни сотиш орқали улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 80 га яқин давлат объектларини хусусийлаштириш режалаштирилган. Бу орқали туризм соҳасида давлат иштироки қисқартирилади ва хусусий тадбиркорлик ривожланади. 15 мингтагача янги иш ўрни яратилади. Рақобат кучайиши ҳисобига мақбул нарх-наво шаклланади.
Тадбирда ноқонуний фаолият кўрсатаётган субъектларни аниқлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасидаги ишлар бўйича ҳам маълумот берилди.
Жумладан, Бўстонлиқ туманида солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида “orom.uz” мобил иловаси ва ягона электрон платформаси ишлаб чиқилди. Бу платформа орқали 3 минг 700 дан ортиқ ижарачилар рўйхатга олинди. Бундан ташқари, қўшимча таянч пунктлари ташкил этилиб, 16 мингдан зиёд объект хатловдан ўтказилди. Булар натижасида солиқ тушуми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 бараварга ошган.
Бўстонлиқ туманида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, автомобиль йўллари таъмирланди, ерости сувларини қочириш мақсадида дренаж қувурлари ўрнатилди, 10 километрдан ортиқ пиёдалар йўлакчалари қурилди.

Пікірлер: 8

  • @user-he7zn5qq1o
    @user-he7zn5qq1o Жыл бұрын

    Очень красиво

  • @gamerzoneuz5280
    @gamerzoneuz5280 Жыл бұрын

    ким шу хумсонда яшагган булса лайк

  • @user-pn1sz7ol8v
    @user-pn1sz7ol8v Жыл бұрын

    Қишлоғимни соғиндим 😘😘

  • @Mashrabjonmuazziyn
    @Mashrabjonmuazziyn3 ай бұрын

    Урумчида Хун Сян тоғи бор. Ханзулар тилида ХунСян Қизил тоғ дегани экан

  • @abrorviness3627
    @abrorviness36272 жыл бұрын

    Chiqadimi

  • @user-bz2mp6ls9t
    @user-bz2mp6ls9tАй бұрын

    Аввало, рахмат! Нима учун кишлокларни ëз фаслида олмайсизми-а?

  • @abrorviness3627
    @abrorviness36272 жыл бұрын

    Tergachi

  • @OzodbekUrinov-nh5gu
    @OzodbekUrinov-nh5gu2 ай бұрын

    Telefon nomerini yozib yuboring

Келесі