Хонанда Собиржон Мўминовнинг дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida

"Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 7

  • @saorasul8900
    @saorasul890010 ай бұрын

    Жуда оллох йулида хурмат киламан туйларда иложи Бориса чакирардим узимизни оддий аввалги инсон аввалгила бшкача булишган сог булишсин

  • @user-vu2kj5zn8t
    @user-vu2kj5zn8t10 ай бұрын

    Курсатув учун миннатдорман .Собиржон Муминов халк севган саньаткор .Курсатувда саньаткорнинг инсонийлиги тугрисида айтилди , яхши оилада улгайган эканлар .Саломат булсинлар .🤲 Нозимахон , дунедаги энг асл матомиз булган хонатласли либосларингиз ярашимли ..👍

  • @klaraavilova1810
    @klaraavilova181010 ай бұрын

    Нозимахон чарчаманг ишларингизга ривож

  • @user-kl5df8sy6f
    @user-kl5df8sy6f10 ай бұрын

    СОБИРЖОН МУМИНОВНИ КИРГИЗИСТОНДАН ОШДАН ДЕБ ЭШИТГАНДИМ.

  • @user-xh9jf2ks6q

    @user-xh9jf2ks6q

    10 ай бұрын

    Ха Собиржон Ушлик Шайттепа деган жойда яшарди Отаси доира чаларди Акаси военнийда ишлаган бизни кушнимиз Бир кучада яшаймиз

  • @user-is2vd3kc7p
    @user-is2vd3kc7p7 ай бұрын

    Nozima opa Mohira Asadovani ham kursatuvizga taklif qiling Qashqadaryodan muxlisingiz

  • @user-my2tn9fd1j
    @user-my2tn9fd1j10 ай бұрын

    🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣👎👎👎👎👎👎👎👎👎 бомаптия бу корсату бошлочиния алмаштирилар илтмос

Келесі