Дилфуза Исмоилова эри билан нега ажрашган уятли сабаб

Shou-Biznes @ Gmail nocopyvideos1@gmail.com
► Music: My Music
► / youtube_shoubiznes
► t.me/yt_promo_uz
#шоубизнес #шошилинч
Дилфуза Исмоилова эри билан нега ажрашган уятли сабаб дилфуза исмоилова эри ким дилфуза исмоилова эри
“Тошкентнинг шўх қизи” сифатида танилган Дилфуза Исмоилова бу йил 56 ёшни қаршилади. Унинг ҳаракатлари қўшиқда айтилганидек ҳамон шўх ва қувноқ. Ҳаёт қийинчиликларида тобланган ижодкор кўнглидагиларни атрофдагилардан яширмайди. Аксинча, бахтли турмуши ортидаги қийинчиликлар ҳақида одамлар билишини истайди.
“Отам санъаткор бўлишимга қаршилик қилган”
Дилфуза Исмоилова санъатга алоқаси бўлмаган оилада дунёга келган. Шу боис отаси унинг санъаткор бўлишига жиддий қаршилик қилган.
- Оилада етти қиз ва бир ўғил бўлганмиз. Ота ҳовлимиз шаҳар марказидаги Қоратош мавзесида бўлса-да, уйимизда чорва молларини ҳам боқардик. Эрталаб мактабга кетишдан аввал бетондаги сутларни сотиб келиш каминанинг вазифаси бўлган. Шу боисданми мен қизлардек нозик табиатли, нимжон бўлмаганман. Лой қориб, ғишт қуйишни ҳам уддалаганим учун отам раҳматли “Дипу ўғлим” деб эркаларди. Мен шаҳардаги 116-мактабда ўқиганман. “Баҳор қайтмайди” сериалида Анвар ролини ижро этган Рустам Абзалов мактабимизда директор эди. У инсон ҳам санъатни севгани учун драма тўгарагини ташкил қилганди. Кўпчилик қизлар қатори тўгаракка қатнашганман ва санъатга меҳр қўйганман. Онам “Фарзандларимдан бирортаси машҳур бўлса, пули кўп бўлса”, деб орзу қиларди, аммо отам раҳматли бу соҳани танлашимга жиддий қаршилик қилган. Кейинчалик ўзи дуо билан фотиҳа берган, - дейди Дилфуза Исмоилова.
“Аэропортдан ортимга қайтганман”
Дилфуза Исмоилова 1985 йили санъат институтининг “Кино ва драма” факультетига ўқишга кирган. Ўша йили машҳур режиссёр Шуҳрат Аббосов энг истеъдодли актёрларни жамлаётгани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалади. Режиссёр истеъдодли абитуриентлар орасидан Дилфуза Исмоиловани танлаб олади.
- Шуҳрат Аббосовнинг курсида ўқиш осон эмасди. Талабчан, изланувчан ва ниҳоятда қаттиққўл устоз эди. Кўпчилик мени комик актриса сифатида танийди, аммо мен талабалик чоғларимда драматик ролларни ҳам ижро этганман. Ҳар куни тайёргарлик бўларди, роль кўнгилдагидек чиқмаса, устозимиз кетишимизга йўл қўймасди. Шундай кунларнинг бирида россиялик киноижодкорлар ўзбек қизи роли учун актриса излаётган экан. Мен ҳақимдаги маълумотлар уларга қандай бориб қолганини билмайман. 1987 йили улар Москвага таклиф қилди, самолёт чипталарини ҳам юборишди. Аммо кетишимдан курсдошларим хафа бўлган эди. Чунки мен кетсам рэпертуардаги спектаклларни қайта саҳналаштириш керак бўларди. Аэропортга борганман-у, бир соатча ўйлаб ортимга қайтганман. Менимча, менда содиқлик кучли, агар шундай бўлмаганида Тошкентда қолишга қарор қилмаган бўлардим, - дейди Дилфуза Исмоилова.
“Турмушга чиқишга уялдим”
Дилфуза Исмоиловага арабистонлик шайхдан совчи келгани, у бир нечта жомадонда тилла ва кийимларни совға қилиб юборгани, хонанда эса уни инсонларга тарқатиб юборгани ҳақида ҳам айтганди.
- Ҳақиқатан совчи келган, уйланмаган, ҳозир Арабистонда. Умра сафарига боришимдан олдин уларнинг элчихонасида суҳбатлашиб ўтирганмиз, шунда ёқтириб қолган. Ҳақиқатан совчилар қўйиб, оламан деб жомадон-жомадон совға жўнатган. Ҳаммасини тарқатиб юборганман, зўр нарсалар эди, керак эмас, тегмайман деганман. Уларнинг тилини, инглиз тилини билмайман, ёнидаги таржимонлари билан гаплашганман, рус тилида гапирса, тушуниб жавоб қайтарганман. Совғаларини тарқатиб юбориб савоб олганман, лекин битта нарсасини ҳам тақмаганман ҳам, киймаганман ҳам. Шунақа одатим бор, энди уят бўлса керак, учта болали, еттита неварали бўлиб турмуш ўртоқ чиқибди деб тегиб кетмайман-ку. Бу масалада ўзимни ҳурмат қиламан, - дейди Дилфуза Исмоилова.

Пікірлер: 9

  • @EldorbekHomidov
    @EldorbekHomidovАй бұрын

    Жуда чиройли аёлсиз опажон телефон ракамизи топа олмаяпман бироз ёрдам бера оласизми опажон

  • @user-rl6kw4zc1e
    @user-rl6kw4zc1e5 күн бұрын

    ХА.ТОШКЕНТНИ.ШУХ.КИЗИ.МАНАМ.УША.МАКТАБНИ.БИТИРГАНМАН

  • @user-rl6kw4zc1e
    @user-rl6kw4zc1e5 күн бұрын

    СИЗДАН.ИЛТИМОС.3.ИЮНДА.КАРОМАТ.КАФЕСИДА.40.ЙИЛИГИМИЗ.БОРСАНГИЗ.УЗИМ.КУТВОЛАМАН.МАН.МУХАББАТМАН

  • @Malika-qr9yy
    @Malika-qr9yy3 ай бұрын

    Яхши аёл

  • @bugalteriyadunyosi
    @bugalteriyadunyosiАй бұрын

    Xurmatga sazovor ayol shu ayol. Bazi bir artislardek boshqalarga oʻxshab laysaqi emas

  • @qobiljon8065
    @qobiljon80652 ай бұрын

    Хурматга сазовар аёл.

  • @Sh.U.R
    @Sh.U.R3 ай бұрын

    Эркакшода.

  • @bobirpardaboyev9988
    @bobirpardaboyev99883 ай бұрын

    Jasmin trans bn koʼrishdiku Dilfuza

  • @user-pj8kl7mn7l
    @user-pj8kl7mn7l3 ай бұрын

    Жуда чиройли кувнок аелсиз умриз узооок булсин кинолага рол уйненг

Келесі