BUXORIY SAHIHLARI 103-hadis / QATTIQ HISOB-KITOB.

Buhoriy Sahihlari «Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Сиз унда Ислом оламида энг мўътабар саналган ҳадис китоблари орқали охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисларнинг аксар ва асосий қисми билан ошно бўласиз, аждодларимиз қолдирган, асрлар оша асраб­авайлаб келинган бу буюк илмий мерос билан яқиндан танишасиз.
Силсила ўз мавзусида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилотлардан, кўзга кўринган арбоблардан, жумладан Бутун дунё мусулмон уламолари кенгаши, Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» бош котиби Абдуллоҳ Муслиҳ, Муборак Масжидул Ақсо имом хатиби доктор Юсуф Жума Салома (Қудуси шариф), машҳур олим ва халқаро Ислом ташкилотлари аъзоси шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий (Сурия араб жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси, шайх қози Муҳаммад Тақий Усмоний (Покистон Ислом жумҳурияти), Ислом фиқҳи академиялари аъзоси Миср диёри муфтийси доктор Али Жумъа (Миср араб жумҳурияти) каби кўплаб уламолардан тақризлар олинди.
#buxoriy sahihlari #hadislar #kitob

Пікірлер: 1

  • @farrux420
    @farrux42014 күн бұрын

    Shunday davom etavering omad