Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида халқимизни Наврўз айёми ва муқаддас Рамазон ойи кириб келаётгани билан қутлади. Тошкентнинг қадим тарихини ёдга олиб, у бугун ҳам ҳаётнинг барча жабҳасида мамлакатимизда етакчи бўлиб келаётганини таъкидлади.
- Биз аҳоли талабидан келиб чиқиб, охирги йилларда Тошкентда жуда кўп қурилишлар қилдик. Энди унинг ривожланиш истиқболларини ўйлашимиз керак. Халқимиз “маслаҳатли тўй тарқамас” деганидек бугун сизлар билан Тошкентнинг келажагини кенгашиш учун йиғилдик, - деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, сўнгги 6 йилда Тошкентда фаолият юритаётган корхоналар сони 2 баравар кўпайган. Бизнес муҳити яхшилангани, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилгани натижасида 26 миллиард доллар инвестиция киритилган.
Қурилиш жараёнлари ҳам жонланиб, янги-янги уй-жойлар, замонавий корхона ва иншоотлар барпо этилган. Шунингдек, 30 минг ўринли мактаблар, 20 минг ўринли боғчалар, 2 минг ўринли тиббиёт муассасалари, 200 гектар майдонда парклар, 10 дан зиёд йирик спорт мажмуалари қурилган.
Шаҳарда жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида 14 та метро бекати ишга туширилиб, кунлик йўловчи қатнови 1 миллиондан ошди. Йил якунигача яна 5 та бекат фойдаланишга топширилади.
Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Шу боис шаҳарда йилига 20 мингдан зиёд хонадонли кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.
Президентимиз пойтахт истиқболини белгилашда узоқни ўйлаш кераклигини таъкидлади.
- Пойтахтимизнинг барқарор ривожланишини ўйлаб, камида 15-20 йил олдин режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз зарур. Чуқур ўйланган урбанизация сиёсати - турмуш шароити, иқтисодий ривожланишга, одамлар кайфияти ва маданиятига жуда катта таъсир кўрсатади, - деди давлатимиз раҳбари.
Шуларни инобатга олиб, Буюк Британия, Сингапур ва туркиялик мутахассислар билан бирга, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, қурилишларни шаҳар ташқарисида амалга ошириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, Тошкентнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш масалалари кўзда тутилган.
Тошкент вилоятининг чегарадош туманлари ҳисобидан пойтахт ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида Янги Тошкентни қуриш режалаштирилган. Халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиниб, 3 хил лойиҳадан энг мақбули танлаб олинган.
Янги Тошкент лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади. Давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
Яна бир муҳим томони - бу лойиҳани амалга оширишда замонавий урбанизация ёндашувлари асосида “ақлли” технологиялар қўлланилади. Масалан, экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. “Яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида, пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади.
Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади. Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.
Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни, бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилиб, ёзда эса совутилади.
Янги Тошкент лойиҳасида сув тежовчи технологиялар ҳисобига сув сарфи 2 баравар камаяди. Оқова сувлар ҳам замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади.
Янги шаҳарда инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, IT-парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент пойдеворига капсула қўйиб, унинг қурилишини бошлаб берди.
- Улуғ айём арафасида эзгу ниятлар билан қурилишни бошлаяпмиз. Иншооллоҳ, бу Янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.
Бу шаҳар учун, шунингдек, пойтахтимиз учун ҳам қўшимча энергия таъминоти зарур. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида сўнгги 6 йилда электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ошиб, қарийб 8 миллиард киловатт-соатга етган. Бу талаб тобора ортиб бормоқда.
Пікірлер: 464
Кишда газ бумаслигини айтмайсизми😂
@user-si6jq1zw4u
Жыл бұрын
😂 бе качества домларни айтмайсзми
@user-zg4il3tr4f
Жыл бұрын
Овозингни учир.
@user-hd1rg4nc1y
Жыл бұрын
Пессимистлар хар доим булишган 😂 , улар ок томонини изламайдилар чунки вакти етмайди ок томонини топиб оклаш учун, кора томони уларни хамма вактини олиб куйади 🤧
Кишда газни беринг мухтарам призидентимиз халкга сувукда коляпти халк яна свет булди
Россия да Казахстан да юрган мусафирларгайам бирнима уйлап топинглар😮
Янги тошкентаям бойлар яшаса кере аа ваййй👍😁зурууу 👍👍👍👍🙌🙌🙌
@dadang4900
Жыл бұрын
U yerda o'ta boylar yashaydi
У́збекистон олдингидан баттар булиб кетаябди янги дейиш жонингизга тегмадими шунчаям маддох бу́ласизларми.
Мадохлар.оддий.халкка.хам.суз.бер.
Нима керак хашар Одамлар Оиласн Боколмаябди .сенга ухшаган моддохлар хар хафтасга хашар килайлик .дейсан сен хар куни миллионлаб .пул топасан Мардикор бечора Оз Овкатга Гуштга Унга Пиёзга картошка га пул тополмайди сен моддохсан
Газди харакатини килилар кишта яна адапимизни йемайлик илтимос
ИЛТИМОС К,ИШЛОК,ЛАРДАГИ ГАЗ,СВЕТ МУАММОСИНИ ХАЛ К,ИЛИНГЛАР.. К,ИШДА СВЕТ У́ЧМАСИН ИЛТИМОС
Ассаламу алейкум азиз миллатдошлар! Яратган Алахдан шу қурилган биноларни ўз паноҳида асрасин. Сабаби бу биноларнинг аксарияти қўл учида сифати ўта паст ҳали ҳам бизда сифатга эмас эътибор сонга қаратилади. Қодир Аллаҳ барча амалдору ишбилармонга ҳамда қурувчиларга иймону инсоф берсин.
Эски кишлклардиям янгилемиз худо хохласа
@User-gg5qc
Жыл бұрын
Bu sizga bog'liq. Raislarni pora olgani, pullarni talon-taroj qilishlariga qo'ymang
@user-nu4tb5mc7z
Жыл бұрын
ха биз хам олтин балик тутамиз деб юрибмиз иншоллох 1993йилдан бери тутиб колармиз хали 2040 йилгача анча бор сабир килиб уйимизда тинчгна утирайлик осмондан лайлак хам ташаб кетиши мумкин екан призидендимиз шавкат мирзийоев миромонивич жанобу олийларимиз шунга ухшаш гапларни гапирдилар агар иложиси булса еди узимни жонимни хам берардим шу инсонга каранг кечани кеча кундузни кундуз демай биз учун жонини хатарга куйиб рассияга хам АКШга хам рад жавобни бердилар айтингларчи ким йана шундай килаолади хеч ким миромонивичдан бошка йана 100 йил призидентимиз булшингизни йолиб йолвариб сураб коламиз 👍☝🇺🇿☝
@User-gg5qc
Жыл бұрын
@@user-nu4tb5mc7z 😆 🤣 😆
Абдикодир.Муминов.ва. Отабек.Сатторига.Озодлик.Озодлик
Ахборат хам елгон Бари таркат газни светни бу йил кищда халк энасини к урди сен хам оч
Қишда чироқсиз,газсиз қолмасак бўлди-да,бу йил хам.
@nurilloalimov523
Жыл бұрын
Насиб қилса қолмаймиз
@nurilloalimov523
Жыл бұрын
Харакатни хозирдан бошлашган дейишяптику хар куни
Ука, камбагаллар ололмаяпдиюю уша уйларни. Пули борларга сотяпсилар
Хозирам мактанишга арзимайди Уй олиш оддий одамларга кийин
Мустакилликдан кейин курилган уйлар зил-зилага бардош Бера олармикан?Албатта йук,бардош Бера олмайди, чунки нормадаги цемент кушилмаган.
Бир миллион мусулмонлар яшайдиган Макон курилса,у ерга масжидлар хам куриш керак-Азизларим!!!...
Paxtakorlar qarsaklar qarsaklar. Qorin toʻyadi
Янги Тошкентга янги энергия, янги газ кувирлари, янги сув кувирлари , янги канализация кувирлари ва тозалаш иншоатлари курилишлари куриш керак албатта.
Янги тошкентда куп каватли уйлар курмангла бумасам ер кимирласа туркияни огир кунлари кемасин
Yangi qurilayotgan uylarimiz mustahkam va zamonaviy bo'ladi degan umiddaman
Зор гап йок! Биз хоразимда уйни иситишга комир ёкябмиз! Бизага газ берингла хеч болмаса!!!!
Sharoitlat zo'r faqat boylar uchun
Кози тегмасин Ватан юртим Узбекистана ривожлатирин Халк фоядаси тегси Инсоф БЕРСИН Амлдорларга 🇺🇿☝️
К,ишлокни шароитини яхшиланглар аввал . Факат тошкент демай. Оддий халки шароитини урганинглар йули гази свети сувини яхшилаб таминланглар. Кен бунака к,урилиш килаверсин
Бу курилишга ажратиладиган пулини канчаси мансабдорларни жигилдонига киради ва Яна канча мансабдор уша ердан уй олиш учун пора Билан пул йигишга киришади
@ASRMEDI
Жыл бұрын
Канча маблга мабсандор чонтака кирадиган болди Яна Халк хеч вока сиз колади
Агар бу ялгончи Каримовдек умур боки постга утирса хамма янада кийнайди , нармални блогерлар камади, яна канча исбот керай , бу шавкат тили бошка дили бошка
Факат Тошкентда иш жой шароит шахши булиш кере коган шахарларга трикотаж магазин.
МАШААЛЛОХ ХАЙРЛИ БУЛСИН ИНШААЛЛОХ ОМИН 🤲👏💐
@muhammadaziz9476
Жыл бұрын
Мирзиев истефо истефо. Хойин Узбекистонни форсийлаштиряпти. Максади Туркийларни батамом йукотиш.!
Бу уйларни одий халк сотиб олол майди
Islom Abdugʻaniyevich Karimov payti ham yomon bo'lmagan juda oshirib yubormang.iltimos Yangi loyihalar bor ediku...
Саида мирзиёевга нечинчил.Нахотги професир ёки ақили инсонлар йўқми нимаг маслахат берадиган имолимлар йўқми борини қамаш керакмас .илтимос тўғри гапириш кк.Алох бор абадди оддинги прездендент.ёлғанни йғиштри куй😊овингни ишдан бўшат.нолдан бошласин ўшанда ишонади.халқни алдама. К
Ёдгор Садиев битта раксга хам тушмадиздаа 🤔👎👎👎
@user-ed7zv2jb7z
Жыл бұрын
Яхши э'тибор бермабсизда . Юз ва ку́з харакатлари фак,ат рак,с билан банд эди . 😂😂😂
@mahmufalldalll2366
2 ай бұрын
Асадбек даям гурур комапти, товба. Умуман ярашмади Асадбек ка "артист" лик. Барибир .Артист лигиз га бораркансизде барибир хам. Астагфируллох 😢😮
А огзинга кутогим янги тошкент бошка шахарларчи ёки улар кул болиб йураверадими чет елда кишлока кара бошка жойлардаям иш жой ярат олди кочти гапирормай 8 йилдан бери кайси берган вадангни бажардинг ширин гапириб халкни сикиб ташама сенам каримовка ухшамай
Атрофидаги модохлар карсак чалиб олкишлаш узларингди хурсанд килиш бу екда оддий корин гамида
Янги тошкенга ишлаб чикариш нимага керак нимага тоза шахар болсин дийиляпти нима керак шанги тошкенга ози шундагам ески тошкенда кислород олди нимага керак вапши керагси йок ишлаб чикаииш тошкенга
сурхондарё да бита йул созламайсизлар янги тошкент куриш керакмас
Янги Тошкент лойихаси зўр бўлибди
рамазон мубоарак,бутун мусулмон ахлига
*Гулла яшна хур Узбекистан. Президентимизни умрлари узок булсин.*
@user-tg3qk3xe1g
Жыл бұрын
УЛЕЕЕЕ..... КУТЯЛОК....ИМОНСИЗ
@-Zarathustra
Жыл бұрын
@@user-tg3qk3xe1g санда иймон бормикан? Тьфу санга
Яна хаммаси Хитой бошка давлат компаниялар йукми.
Домлар купку газ масаласи нима булади. Ситилар купку нима килади куриб
Olloxim yurtimizga kuz tegmasin uz panaxingda asra vatanimizni Biz Uzbekiston yoshlari Shu vatanga tug'ulganimiz uchun mingdan ming shukur lar aytamiz Olg'a Uzbekiston
Булди Энди узбеклар болларди укитинглар,болларимиз укимишли булсин мадикорлика дам берайлик,узимизи юртимизда ищлашсин ешларимиз,хамма намозини укиб Аллохка Якин булайлик хаммаси яхши булади иншаАллох.
Янги Тошкент қурилиши зўр жойда бўларкан
InshaAlloh
Анави алиш кетсин хаммайокни расво килади.шарманда килади яна.
Ер.мулк.оллохники.бирорта Масжид.мадрасаларга.хам Жой.бушатийлар
O'zbekiston = yangi O'zbekiston Toshkent = yangi Toshkent. Asabga tegdi rosti. Toshkentda xammasi zo'r. Qishloq, viloyat, tumanlarni shaxarga, poytaxtga aylantirsin, xalq ko'rib tan bersin, eng bolmasa bitta katta ish qilsin bu xukumat. O'zbekistonni boshqa viloyat tumanlarida yo'llar to'kilib bo'ldi, uylar yiqilib bo'ldi. Poytaxt bo'lsin butun O'zbekiston. Gaz, tok, suv muammosiz bo'lishi kerak. Ilm fan shiddat bilan rivojlanishi kerak. E'tiborni poytaxti Toshkentgamas, chekka viloyat, tumanlarga qaratish kerak.
Газ свет есдан чккан куринади бу призидентни
@mansurparpiyev8772
Жыл бұрын
Uni esidan chiqmaydi.Xalqizzi esidan chiqadi khaggi kuni.
Эй призидент узбекистонни камбагалларга качон этибор берилади?ёки Хали хам хорамхур рахбарларга инсоф Соф виждон берилмадими? Оллохим узбекистонни хорамхур баднафс дилозор виждонсиз рахбарларини оила азолари Билан бирга туркиядай ер ютиб юборсин оллоху Акбар лаилохоилоллох роббил оламин
Тиббиет маскани тиббиет ходимларини катта пул килиш манбаси булиб коладими еки оддий халк учун у ерда ердам олиш маскани буладими?
Расимдагидег булмайди барбир эканомкилиб Цимент алматура ни эканомкилиб бизларники куролмайдибарбир
ЯНГИ Ўзбекистон ЯНГИ Тошкент Гапни хам топиб гапирасиз ларда.
Кейинги йилларда пойтахтда яшаш жуда кийин булиб, экологияси бузилиб кетган эди
Хаммаси утирганларни хайкалдек нафасам олмаяптими дейман худди мавзалейда солдатдек кузиниям юмиб очмай утирибди эртакни эшитиб
Хурматли Президент Шавкат Миромонович Мирзияев сиздан бир илтимос бизга газ билан светни йуларни тахлаб беринг илтимос , халк сиздан жуда рози буларди.
O'ZBEKISTON ❤🇺🇿❤
Хаммаси гузал куз тегмасин. Бу курилган уйлар зилзилага бардош бера оладимикин.
Xalqimizni rozi qilgan inson Shavkat Mirziyoyev
Ташкент должен дальше развиваться
Katta raxmat sizga yurtboshim
Ман тошкентлик буганимдан фахирланаман ❤
Яна Узбекистон карзга ботадиканда.Ундан кура уйи йукларга кй курберсин мискинларга,етимесирларга.
Адалот борми пул турганда
Кишлокларга качон эътибор каратасан
Бунчалар халкимиз пахтакора бошка давлатлар мисол Карея 40 йилда хозирги холатига келган У́збекистонда биргина Тошкент бор экан колганлар кра Халк эканда
@zulhumorganieva1725
Жыл бұрын
Мухими боляпти
Узбеклани нияти яхши амали яхши бази бир милатлардай кулидан тук келмайдиган огзи сасик халк емасмиз оллохга шукур огзи сасиклардан оллохни узи асрасин
Ха янги шахар курмокчи ,лекин эски шахарни тиклаш ,минвода,назарбек,марказдан бошка йулларни тиклашга ажратилган маблаг хисобига ,20 йилда битиши мулжалланган ишлар хали бошланмади,хам,чиройли комментариячи журналист бу гапларни хар йили гапиради,курук чиройли гаплар ,биз эски шахар хароб булиб юраверадими еки жуда киммат домларга ташкаридаги бойваччалар келаверадими,шундок хам эл,сув тансиклиги сезилди,20 30 йилдан сунг сув бутунлай етмайди, унда эски шахар бутунлай хароб булади,бутунлай хамма маблаг янги шахар курилишига кетади,, эски шахар чапак чалиб колаверади мажлисдагиларга ухшаб
Остона шарики назарбоев куриб хайкали бузилди . ЭСКИ ТИНЧ ТОШКЕНТНИ СОГИНДИМ 50 сотих ховлига 5 хона уй олдик , СССР даврида
UZBEKSTON. OLLOX. ASRASN
Ассалому алекум остальные узбекские города что с ними будет по поводу электричества и Газа🧐
Чиройли уйлар! Ростдан хам зур... Фак,ат, жуда к,имматда...
Янги Ташкент , Ташкент сити хамма пул тошкентга ,,, шохим бошка кишлокларам бооор бизда качон бу́лади
Хамма янгиликлар яхшиликка бўлсин
Качонгача алдайсанлар .Виждон Кани санларда.
Ҳамма керакли хизмат кўрсатиш шароитлар билан қурилвотти дейишди
Prezidentimizga kuch quvvat tilayman!
Офарин Браво! не зря говорили Узбекистан очень богатая страна ВО ВСЕМ ! т.есть народ сильный не говоря про ресурсов !
Бари саф сата
Ўзбекистонда катта ривожланилар бўляпти
Охири бахаир бусин хитойга узбекистанди берасилар хитой хитир
Asta asta Õzbekiston rivojlanayapdi Mashaalloh...
Baraka toping Shavkat Miromonovich
Эскисини тузатмимизми янгисини бошламай қурулиш матялларини аямай қусинде 10 йилга йетмай эскириб қолмасинде
Давлат рахбаримиз олиб бораётган сиёсат яхши янги шифохона очилгани яхши бу факат у жойга оддий шифокорлар ишлай олмайди чунки уларни унвони йук,унвон олиш бу маблагга бориб такалади хамма шифокорда у имконият йук.тугриси унвон (кандидат наук, доктор наук, профессор)хужа курсинга.аслида билим тажриба катта рол уйнайди унвонсиз хам.шунинг учун чет давлатларда ишлаб юрган шифокорларни чакирганда нур устига ало нур буларди,лекин согликни саклаш вазирлигида бунга тускинлик киладиганлар куп булади,шунинг учун бу масалани яхшилаб уйлаб курганда яхши буларди.
Жуда чиройли бўпти
Омад ёр бўсин! Зўр!
Haqiqiy xalq prezidenti! Yomon koʼzlardan asrasin yurtboshimizni
Хаммаси тушунарсиз Ортикхужаев нега ишдан олинганди ортикча курилишш килшани ун эмасмиди ундан кура охолини яшашини яхщилаш кк масмиди луттибозлик
Prezidentmizni qullab - quvvatlaymiz
Тошкент да.сотишга ер колмаган.янги.ер очишмокчида
Эй Узбек Мусульман Халким, Хечким бе Фарк булмайлик, Хаммамиз, Хар бир Ёшлар караб турмасдан Биргалашиб , Юртимизни Жвннат Богига Айлантирайлик. Тез тез Хашар Юли билан, Ёрдамлашайлик, Илтимос Сизлардан Ёш йигит Кизларимиз.
@kumush3934
Жыл бұрын
Дарров Озодликга чикишади мажбурий мехнат деб
Гулла яшна жонажон Узбекистоним.
Boshlangan xayirli ishlarni Olloh o'zi qo'llasin.
Бохор келди газ свет сув эстан чиқди чапак чолган қўлларинг узилиб тушсин
@user-dm4kh8wv7l
Жыл бұрын
😂😂😂😂😂
@user-gl2eh9kb1w
Жыл бұрын
Узинг кулинг узилиб тушсин.Омин.
Тошкентликларга эски Тошкент
янги Тошкент проекти манга ёқди яхши бахово жода курилар экан
Факат Тошкент Тошкент башка жойларни хам ривожлантиринглар.