АНИК ИШОНГАН ХОЛДА ШУ СУРАНИ УКИНГ АЛБАТТА БОЙ БУЛАСИЗ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Қуръони Карим тиловати буюк ибодатлардан. Қуръон дунёда ҳидоятчи, охиратда шафоатчидир.
Икки дунё саодатини таъминловчи бу Китобнинг тиловати кўнгилларга ҳузур бағишлайди. Қалбга баҳорий ифорлар олиб киради. Қиш кунларини, тунларини илоҳий роҳатда ўтказишга сабаб бўлади. Сураларнинг, оятларнинг фазли, улардан оладиган кўплаб фойдаларимиз бизни қироатга бошлайди...
Шом намозидан кейин қўлимизга Каломуллоҳни олиб, «Воқиъа» сурасини ўқишга бел боғлаймиз. Ўқий олмаганларимиз тинглашга чоғланамиз. Келинг, ундан аввал сура ҳақида баъзи маълумотлар билан танишиб олсак.
«Воқиъа» қиёматнинг номларидан бири бўлиб, бу сўз ушбу суранинг биринчи оятида тилга олинган ва унга исм бўлиб қолган. Сураи карима асосан қиёмат манзаралари, жаннат ва дўзах ҳамда уларнинг аҳллари ҳақида сўз юритади.
Сурада қиёмат манзаралари ҳақида батафсил баёнотлар ҳам келади.
Воқиъа сурасида Аллоҳнинг борлиги, ягоналиги ва қудратининг баркамоллиги; Унинг инсонни яратишдаги, набототни ўстиришдаги, ёмғир ёғдиришдаги ва бошқа ишлардаги ажойиб тадбирлари ҳақида сўз кетади.
Сура қиёматдаги даҳшатли воқеалар - тоғларнинг учиши, ернинг қаттиқ ларзага келиши, умуман, ердаги вазият остин-устун бўлиб кетиши, яхшилар обрў топиб, ёмонлар ер билан яксон бўлишлари ҳақидаги тасвирлар билан бошланади.
Сураи каримадаги сўнгги оят «Воқиъа» (“Бас, буюк Роббинг исмини поклаб ёд эт!”) нозил бўлганда, Набий алайҳиссалом: «Ушбу оятни рукуъингизда айтинглар», - деганлар. Шунинг учун намозда рукуъга борилганда, «Субҳаана Роббиял азиийм», дейилади.
Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Ким «Субҳааналлооҳил азийм ва биҳамдиҳи», деса, унинг учун жаннатда бир хурмо экилади», - деганлар.
Воқиъа сурасининг фазли ҳақида кўп ҳадислар келган. Бу сураи карима Ризқ сураси деб ҳам номланган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом: «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», - деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига:
- Нимадан шикоятинг бор? - дебдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:
- Гуноҳларимдан, - деб жавоб берибдилар.
- Нимани хоҳлайсан? - деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.
- Роббимнинг раҳматини, - дебдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
- Сенга табиб юборайми? - дебдилар ҳазрати Усмон.
- Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди, - деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
- Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин?
- Менинг унга ҳожатим йўқ!
- Сенга бўлмаса, ортингдан қолган қизларингга керак бўлар?
- Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Набий алайҳиссаломнинг «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», деганларини эшитган эдим», - деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
Бас, шундай экан, ушбу суранинг қироатида бардавом бўлмоғимиз, бу ила, аввало, иймонга бой бўлмоғимиз, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмасликка сабаб ишни амалга оширмоғимиз керак.
“Тафсири Ҳилол” китоби асосида тайёрла

Пікірлер: 14

  • @mamuragafurova9759
    @mamuragafurova97592 жыл бұрын

    Оллох рози булсин.

  • @alhamdulillah7119
    @alhamdulillah71192 жыл бұрын

    Шайхни алла рахматига олсин

  • @bunyodxushmamatov5047

    @bunyodxushmamatov5047

    2 жыл бұрын

    Shayxni olloh raxmatiga olsin

  • @user-wm3br5bx2u

    @user-wm3br5bx2u

    2 жыл бұрын

    Амин

  • @user-wm3br5bx2u

    @user-wm3br5bx2u

    2 жыл бұрын

    @@bunyodxushmamatov5047 узрку, Аллох деб ёзилади, Оллох деб эмас

  • @mirzamaxmudov2472

    @mirzamaxmudov2472

    2 жыл бұрын

    @@bunyodxushmamatov5047 lop

  • @mavludarahmanova1548

    @mavludarahmanova1548

    2 жыл бұрын

    Удалит

  • @mamuragafurova9759
    @mamuragafurova97592 жыл бұрын

    Шомдан кейин укишни одат килдим.

  • @ulugbekmatjonov1415
    @ulugbekmatjonov14152 жыл бұрын

    Еврейлар кулиг ташкарида колипкетсин дизлайк босадиган

  • @muslim078
    @muslim0782 жыл бұрын

    Баъзида эриша олмаганимиз энг хайрлисидир... Балки Аллоҳ шундай бўлиши кераклигини билиб биздан хайрсиз инсонларни ёки хайрсиз моддийликларни узоқлаштирар... Зеро, Аллоҳ билгувчи зот! Сиз сабр қилгувчилардан бўлинг!

  • @bunyodxushmamatov5047
    @bunyodxushmamatov50472 жыл бұрын

    Assalomualaykum juda chiroyli qiroat bulibdi likin iltimos buni matni bilan chiqarsangiz biz xam qushilib uqib urganardik kiril alifbosida bulsa yaxwi bulardi uzur notugri gapirgan bulsa

Келесі