Андижонда 2023 йил 12 ноябрда "ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ" Хонободдаги сўлим сиҳатгоҳда нишонланди!

Андижонда тиббиёт ходимлари шарафланди, шифокорлар, ҳамширалар, доялар, кичик тиббий ходим ва бошқа касбдаги саломатлик посбонлари эъзозландилар!
2023 йил 12 ноябрь Ўзбекистонда-ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ сифатида нишонланади, шу муносабат билан тиббиёт ходимларини шарафлаш тадбирлари ўтказилди!
Андижонда аҳоли саломатлиги учун улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов халқ соғлиги учун қайғурадиган касб эгаларини меҳнатларини доимо эъзозлаб, эҳтиром қилиб келганини таъкидламасликни иложиси йўқ, шифокорлар ва ҳамшираларнинг машаққатларини ўз қалбидаги меҳри билан ҳурмат қилади десак муболаға бўлмайди, бунинг яна бир нишонаси гўзал ва мафтункор Хонободдаги сўлим сиҳатгоҳда юқори даражадаги байрам тадбири бўлди.
Республика ва вилоятда танилган саънат усталари иштирокидаги файзли дастурхон ёзилди.
Байрам муборак азиз саломатлик посбонлари!

Пікірлер

    Келесі