🌾 Ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд оилаларга бўлиб берилмоқда

Тошкент вилоятда 2024-йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа экинларнинг тезпишар навларини қисқа муддатларда экиш, парваришлаш ҳамда аҳоли бандлигини таʼминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилаяпти.
Жумладан, Оққўрғон тумани "Қобил Ағзам Файз” фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилган семинарда - аҳолига ва ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиши учун ўз яшаш ҳудудларига яқин бўлган фермер хўжаликларидан такрорий экинлар экиш учун ҳар бир фуқарога ўртача 25 сотихдан ер майдонларини ажратиб берилмоқда. Шунингдек, 100-150 кг. дан буғдой тарқатилмоқда.
Айиш мумкин, 103 минг гектар ғалладан бўшаган майдон ижтимоий дафтарлардаги 12 минг 723 нафар фуқарога, 2 минг нафардан зиёд ишсиз ёшларга ажратиб берилади. Натижада, 70 минг нафардан ортиқ аҳолининг мавсумий бандлиги таʼминланишига эришилади.

Пікірлер

    Келесі