Шайх Абдулазиз Мансур: 'Мирзиёев мусулмонларга кўпроқ эркинлик беради'

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазизи Мансур мамлакатнинг янги раҳбарияти мусулмонларга кўпроқ эркинлик беради, деб ишонишларини айтди.
Би-би-си билан суҳбатда таниқли уламо марҳум Президент Ислом Каримов даврида диний эркинликлар чеклаб келинганини эътироф этди.
Унинг сўзларига кўра, диний идора раҳбарияти ҳукуматга, жумладан, масжидларда овоз кучайтиргичларга рухсат бериш ва ибодат либослари билан боғлиқ чекловларни олиб ташлаш юзасидан мурожаатлар қилиб келган, аммо улар жавобсиз қолаётганди.
Шайх Абдулазиз Мансур Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мусулмонлардан кўпроқ диний эркинликлар бериш борасида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани ва уларнинг ижобий ҳал этилишига умид қилаётганларини билдирди.
Суҳбатнинг тўлиқ вариантини жума кунги FACEBOOK ва KZread даги дастурларимизда тинглай оласиз.

Пікірлер: 1

  • @user-tb5to9wt4n
    @user-tb5to9wt4n6 жыл бұрын

    Хэээ уятишсенчи оллохтан куркиш

Келесі