«Ахсида сақланаётган бу қўлёзмалар бебаҳо хазинадир»

Ўзбекистоннинг етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари - таниқли олимлар Ахсикент ва Ахси мажмуаларига ташриф буюрдилар.
«Ҳар бир китобни чуқур ўрганиш лозим. Янги-янги маньаларга дуч келдик», - дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, ҳадисшунос олим Шукрулло Умаров.
«Ахсидаги бу қўлёзмалар бебаҳо бойликдир. Уларни ўрганиш учун катта илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш лозим. Бу катта хазинани тўплаб, сақлаб келаётганингиз учун ўз ташаккуримизни билдирамиз», - дейди Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев.
Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Абдурасул Яхшибоев ушбу нодир қўлёзмаларни ўрганиш, таснифлаш ва рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик таклифини олға сурди.
«Наманган вилояти тарихи, қадим Ахсикент - бутун минтақамизнинг бойлигидир. Бежизга бу ҳудудга эътибор катта бўлмаяпти», - дейди Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукрулло Жўраев.

Пікірлер: 1

  • @user-mn1cd6wy3d
    @user-mn1cd6wy3d9 күн бұрын

Келесі