🌾 АГРООЛАМ кўрсатувнинг навбатдаги сони Гурлан туманига бағишланди

Туманда 3 минг 800 гектарда ғалла етиштирилди ва ўриб-йиғиб олиш тадбирларини ташкил этиш учун 15та отряд ташкил этилган.
-Бу йил барча агротехника талабларини ўз вақтида бажардик, -дейди “Оқмон уста” фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Аллаберганов. -Эртапишар ва серҳосил сара уруғ танладик. У эртароқ пишса, такрорий экинга ҳам фурсат қолади. Шу кунларда ҳар дақиқа ғанимат. Ғалладан кейин шоли кўчати экишни мўлжаллаб турибмиз.
Бугун фермер ғалладан қанча мўл ҳосил олса, ўзига фойда. Ҳозирда бозор тамойили асосида харид нархлари белгиланган. Режадан ортиғини фермерлар биржада сотиши мумкин.

Пікірлер

    Келесі