Адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Ойбек хонадони замонлар оша | Zamonlar osha

"Замонлар оша" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканал
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 8

  • @user-vu2kj5zn8t
    @user-vu2kj5zn8t Жыл бұрын

    Узбегимнинг буюк адиби Ойбек ва кимегар олима ' биринчи узбек рассом аели Зарифа Саидносированинг муносиб зурриетлари...Улуг езувчи Ойбек буюк асарлар муаллифи ' севимли адиб...Зурриетлари хам хавас килса арзийдиган зиели инсонлар.. Таникли адиб Ойбек ва рафикалари Зарифа Саидносирова жуда гузал жуфтлик эдилар...Охиратлари обод булсин..🙏

  • @vasabiiiii
    @vasabiiiii29 күн бұрын

    Афсуски бизни халқимз бундай буюк инсонларни ижодига қизиқишмайди,китоб ўқимайди.

  • @akobirsoliyev458
    @akobirsoliyev458 Жыл бұрын

    Буюк адибимизнинг жойлари жаннатда булсин

  • @user-bx3hg4er7z
    @user-bx3hg4er7z4 ай бұрын

    👍👍👍👍

  • @user-yj9lr2kq5g
    @user-yj9lr2kq5g Жыл бұрын

    Лола опа Щарифа аямлани менинг Ойбегим диган китобларида бизни авлод хакида езган эканла. Шу китобдан каердан олсам булади. Жавобингизни кутаман

  • @elmurodbek2951
    @elmurodbek29513 ай бұрын

    Абдулла кодирйининг улимига сабаб булган инсонлардан бири

  • @user-yj9lr2kq5g
    @user-yj9lr2kq5g Жыл бұрын

    Лола опа Ассалому алайкум. Тинчмисиз сог саломатмисиз. 20 мактабда опам Маьмура билан укигансиз. Мае синглиз Фотима ва укангиз Хусан билан укиганман

  • @user-yj9lr2kq5g

    @user-yj9lr2kq5g

    Жыл бұрын

    Аслида бища биласизми йукми кориндошлармиз. Бувингиз Зарифа ая бизни бобомиз Сохибназар отамизни опалари боладилар. Факат ота бир она бошка

Келесі